К содержанию
РецензированоRU2022

Влияние древневосточных религиозно-философских учений на учение суфизма (на примере зороастрийской религии)

Alisher KHAKIMOV

Общество и инновации · 4 · 72-77 · 2022

Аннотация

Калит сўзлар: Ушбу мақолада инсоният тарихида вужудга келган динлар Қадимги Эрон, ва фалсафий таълимотлар ва таркибида “тасаввуф” деб Турон, аталмаган бўлса-да, тасаввуф ва ирфонга ўхшаган ғоялар зардуштийлик, ҳамда ақидалар мавжуд эканлиги очиб берилган. Зеро, оташпарастлик, Салмони Форсий, ирфоний оҳанглар ҳар бир дину таълимотнинг фалсафий масиҳийлик, қарашлари эканлиги исботланиб, тасаввуфдан турли дин тажалли, таълимотлари таъсирини излашга не ҳожат, деган жавоб тасаввуф, берилган. Муқаддас китоблар – Таврот, Забур, Инжил ва маздояснолик. Қуръони Карим ўртасида умумийлик мавжудлиги назарда тутилган. Лекин динлар таркибидаги турли мазҳабу маслаклар ва фалсафий оқимларни инсонлар яратганлиги, инсон томонидан яратилган нарсада тақлид, такрор ва тажриба бўлади. Демак, турли замон ва маконларда турли диний таълимотлар таркибида пайдо бўлган фалсафий- ирфоний мактаблар ўртасидаги умумийлик ва ўхшашлик ғайритабиий ёки тасодифий ҳодиса эмас, деган хулосага келинган. Барча фалсафий-ирфоний таълимотлар бир- бирига манба бўлиши, таъсир кўрсатиши ё бир-бирини бойитиши мумкинлиги изоҳлаб берилган. Влияние древневосточных религиозно-философских учений на учение суфизма (на примере Зороастрийской религии) АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В данной статье раскрывается, что религии и философские Древний Иран, учения, возникшие в истории человечества, и которые хотя и Туран, не называются «суфизмом», содержат в себе идеи и догмы, зороастризм, сходные с суфизмом и мистицизмом. Ведь доказано, что поклонение огню, персидский Салман мистические тона являются философскими воззрениями Фарсии, каждого религиозного учения, и дан ответ на вопрос, почему христианство, необходимо искать влияние различных религиозных учений таджалли, на суфизм. Общность подразумевается в том, что есть что-то суфизм, общее между священными книгами – Торой, Псалмами, маздеизм. Евангелие и Священным Кораном. Но разные секты, школы мысли и философские течения внутри религий, приведут к подражанию, повторению и переживанию того, что создано людьми. Поэтому был сделан вывод, что общность и сходство философско-мистических школ, возникших в разное время и в разных местах, в структуре разных религиозных учений не является аномальным или случайным явлением. Объясняется, что все философско-гностические учения могут быть источником друг друга, влиять друг на друга или обогащать друг друга. 73 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 02 (2023) / ISSN 2181-1415 Қадимги Эрон ва Турон заминда қадимги даврлар – пешдодийлар замонида эрамизнинг V асригача мавжуд бўлган барча динлар – маздояснолик, меҳрпарастлик, оташпарастлик, зардуштийлик, Моний ва Маздак таълимотлари мазмун ва моҳият жиҳатдан бир-бирига узвий боғланган ҳолда шаклланган ва шубҳасиз, бу таълимотлар таркибида фалсафий-ирфоний дунёқарашлар ҳам мавжуд бўлган. Тасаввуф Хуросон ва Мовароуннаҳр халқлари, яъни ажамийлар томонидан яратилган диний-фалсафий таълимот дейилса, хато бўлмайди [1]. Бунга тасаввуфнинг илк намоёндалари – Иброҳим Адҳам, Шақиқ бинни Иброҳим ва Ҳотам бинни Унвоннинг ажамийларга мансуб бўлганликлари ва тасаввуфнинг кейинги тараққиёт босқичларида муҳим ўрин тутган бир қанча силсила ё фирқаларнинг (“ҳакимия, форсия, адҳамия, чиштия, суҳравардия, мавлавия, яссавия, нурбахшия, сафавия, неъматуллоҳия, кубравия, иғтишошия, ҳожагон, қодирия, нақшбандия” [2:76]) асосчилари хуросонлик ва мовароуннаҳрлик эканлиги сўзимизнинг далилидир. Таниқли эронлик тасаввуфшунос олим Абдулҳусайн Зарринкўбнинг фикрича, тасаввуф Хуросон ва Мовароуннаҳр халқлари дидига мос таълимотдир. Чунки “сосонийлар ҳукмронлигидан олдин ҳам маздояснолик ва Зардуш таълимотлари, Авесто матнларида баъзи бир ирфоний унсурлар мавжуд бўлган ва бу ҳолат эронийларнинг сўфийлик расму русуми ва ақидаларини қабул қилиб олишлари учун маънавий муҳит сифатида хизмат қилган” [3:2]. Зарринкўб зардуштийлик динининг тасаввуфга қай йўсинда таъсир ўтказганини қуйидагича изоҳлайди: “Унинг исломга қарши бўлмаган кўпгина ақойиду русумлари янги динни (ислом) қабул қилганлар билан бирга исломга ўтди ва хурофот ва эски суннатлари сифатида исломий фирқаларга таъсир ўтказди. Шиъийлар, мўътазалийлар ва бошқаларни ҳам ўзига тортган бу таъсирланишдан сўфийларнинг четда қолиши мумкинмиди?”. Дарҳақиқат, буни сосонийлар сулоласи даврида расм бўлган иккита дин – зардуштийлик ва масиҳийлик таълимотини ўрганган ва бу икки таълимот қоришмасини ўзида мужассамлаштирган Салмони Форсий (Муҳаммад (с.а.в)нинг саҳобаларидан, ислом динини қабул қилган биринчи форс эди [4]) мисолида ҳам кўриш мумкин. Салмон Форсий аввал зардуштийлик, сўнгра масиҳийлик динларига эътиқод қилиб, ислом дини жорий бўлгандан сўнг исломга кирди ва расулуллоҳнинг энг яқин саҳобаларидан бирига айланди. Табиийки, ислом маданиятида зардуштийлик ва масиҳийликнинг бир-бирига ҳамоҳанг ақида ва расм таомиллари мавжуд эди. Ислом дини тасаввуфнинг асосий сарчашмаси саналган тақдирда Салмон Форсий ва ўша даврда унга ўхшаб иккита ё учта диннинг таълимини олган минглаб к

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Ушбу мақолада инсоният тарихида вужудга келган динлар Қадимги Эрон, ва фалсафий таълимотлар ва таркибида “тасаввуф” деб Турон, аталмаган бўлса-да, тасаввуф ва ирфонга ўхшаган ғоялар зардуштийлик, ҳамда а…»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Ушбу мақолада инсоният тарихида вужудга келган динлар Қадимги Эрон, ва фалсафий таълимотлар ва таркибида “тасаввуф” деб Турон, аталмаган бўлса-да, тасаввуф ва ирфонга ўхшаган ғоялар зардуштийлик, ҳамда а… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Ancient Iran, between the holy books – the Torah, the Psalms, the Injil and, Christianity, Қадимги Эрон, Туран, суфизм, маздояснолик, тасаввуф, масиҳийлик, поклонение огню, Mazdaism, Sufism, Persian Salman Farsia, тажалли, зороастризм, маздеизм, Древний Иран, Tajalli, Турон, Turan, оташпарастлик, христианство, Салмони Форсий, таджалли, fire worship, Zoroastrianism, персидский Салман Фарсии, зардуштийлик
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники