Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Роль государственных и общественных организаций в улучшении экологической ситуации в Ферганской долине в годы независимости
Dadakhan NORKUZIEV · Fergana Valley (Namangan State University)
Общество и инновации · 4 · 46-53 · 2022
Аннотация
Калит сўзлар: Мақолада мустақиллик йилларида Фарғона водийси Фарғона водийси, вилоятларида экологик вазиятни яхшилашда давлат ва экологик муаммо, нодавлат ташкилотлари фаолияти ҳақида тўхталиб юқумли касаллик, ўтилган. атмосфера, нодавлат, экоҳаракат, экологик меъёр, экологик маданият. 1 Basic doctoral student, Department of History, Namangan State University. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 01 (2023) / ISSN 2181-1415 Роль государственных и общественных организаций в улучшении экологической ситуации в Ферганской долине в годы независимости АННОТАЦИЯ Ключевые слова: Статья посвящена деятельности государственных и Ферганская долина, негосударственных организаций по улучшению экологическая проблема, экологической обстановки в регионах Ферганской долины инфекционное в годы независимости. заболевание, атмосфера, негосударственное, экодвижение, экологический стандарт, экологическая культура. Бугунги кунда ҳам мамлакатда экологик муаммоларни бартараф этиш ва уларнинг салбий оқибатларининг олдини олиш борасида муайян ишлар амалга оширилган бўлса-да, аммо бу билан чегараланиб бўлмайди. Атроф-муҳитни соғломлаштириш муаммоларини комплекс ҳал этишда давлат органлари, жамоат бирлашмалари, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда барча фуқаролар биргаликда ҳаракат қилишлари лозим. Фарғона водийси вилоятлари қишлоқ ва шаҳарларида ҳам йиллар давомида аҳоли соғлиғини сақлаш, шаҳар ва қишлоқ экологияси муаммоларига етарли эътибор берилмай келинди. Оқибатда биргина Марғилон шаҳрида болалар ўлими ва ҳомиладор аёлларда учрайдиган хасталиклар, юқумли касалликлар авж олди. XX асрнинг 90-йиллари бошида болалар ўлими ва аёллардаги камқонлик касаллиги бўйича вилоятдаги энг салбий кўрсаткичли ҳолат Марғилон шаҳрига тўғри келган, ушбу вазиятни ҳисобга олган ҳолда шаҳар ҳокимлиги бу борада вужудга келган муаммоларни бартараф этишга ҳаракат қилган. Хусусан, 1993 йилда Марғилон шаҳрида ободончилик, тозалик, атроф-муҳитнинг мусаффолигини таъминлаш мақсадида 13 миллион 580 минг сўмдан зиёд маблағ сарфланди. Марғилон шаҳар ҳокимиятида махсус “Ободонлаштириш” жамғармаси ташкил этилиб, ушбу жамғармага шаҳардаги барча меҳнат жамоалари, ҳатто фуқаролар ҳам имкон даражасида ўз ҳиссаларини қўшдилар [1]. Шунингдек, 1993 йили Андижон вилоятида экологияга кўп зарар етказган корхона ва ташкилотлардан 16 таси устидан иш қўзғатилган. Табиат муҳофазасига доир қонунларни қўпол равишда сабабсиз бажармаган 4 та корхона ва ташкилотнинг турли омборхона, асфальт тайёрлаш, оҳак пишириш, ёғочни қайта ишлаш цехларининг иш фаолияти батамом тўхтатиб қўйилди. Андижон вилояти Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси назорат инспекцияларининг иш фаолиятини такомиллаштириш ва таъсирчанлигини оширишга қаратилган бир қатор тадбирлар амалга оширилган. Жумладан, Избоскан, Пахтаобод ва Қўрғонтепа туманларида вилоятдаги барча кучларни сафарбар этган ҳолда ёппасига атрофлича текширишлар ўтказилди. Ер, сув, ҳаво, ўсимлик дунёсини муҳофаза қилишнинг аҳволи ўрганилганлигини ҳам алоҳида таъкидлаш зарур [2]. Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитасининг 1994 йил 15 апрелдаги қарори билан тасдиқланган “Фарғона водийсининг автоматлаштирилган экологик мониторинг системасини тузиш” дастури асосида 47 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 01 (2023) / ISSN 2181-1415 водийдаги экологик шароитни ўрганиш, баҳолаш, башорат қилиш ва экологик ҳолатни соғломлаштириш учун тавсияномалар бериш мақсадида Фарғона политехника институти қошида “Минақавий экологик мониторинг илмий- тадқиқот маркази” ташкил этилади [3]. Марказнинг ўз олдига қўйган мақсадларига водий атмосферасининг ҳолати, фауна, флора, ерости ва ерусти сувлари, тупроқ қатлами, инсон саломатлиги, ўсимликлар ва жониворлардаги касалликларнинг тарқалиши, ишлаб чиқариш корхоналарининг ҳолати ҳақидаги маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш вазифалари қўйилди. Лекин марказ узлуксиз фаолият олиб бора олмади. Фарғона вилояти “Экосан” жамғармаси ва табиатни муҳофаза қилиш қўмиталари билан ҳамкорликда 1995 йил мобайнида ер, сув, ҳаво ва биоресурсларни муҳофаза қилиш бўйича 2845 та муассаса, саноат корхонаси ва ташкилотда тегишли тартибда текширишлар ўтказди. Шаҳарлар атроф-муҳитига салбий таъсир кўрсатган 261 та корхона ва ташкилотнинг цех ва бўлим агрегатлари тўхтатиб қўйилди [4]. Шунингдек, Фарғона водийсида ягона бўлган Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи ҳам атроф-табиий муҳитга зарар келтирувчи асосий манбалардан бири ҳисобланади. “Азот” ишлаб чиқариш бирлашмаси ва фуран бирикмалари заводлари аҳоли уй-жой ҳудудлари яқинида жойлашганлиги ҳам Фарғона шаҳар ва унинг атроф ҳудудларига ўта ёмон салбий таъсир кўрсатган. Республика табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ёрдамида экологик муаммоларни ўрганиш ва уларнинг ечимини биргаликда ҳал қилиш мақсадида Фарғона вилоятига 1996 йилда Швейцария халқаро ёрдам кўрсатиш корпуси ва Америка халқаро ривожланиш агентлиги мутахассислари ташриф буюрди. Швейцария томонидан қўмита аналитик таҳлил назорат лаборато
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Мақолада мустақиллик йилларида Фарғона водийси Фарғона водийси, вилоятларида экологик вазиятни яхшилашда давлат ва экологик муаммо, нодавлат ташкилотлари фаолияти ҳақида тўхталиб юқумли касаллик, ўтилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Мақолада мустақиллик йилларида Фарғона водийси Фарғона водийси, вилоятларида экологик вазиятни яхшилашда давлат ва экологик муаммо, нодавлат ташкилотлари фаолияти ҳақида тўхталиб юқумли касаллик, ўтилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Fergana Valley, «Андижоннома», атмосфера, инфекционное заболевание, infectious disease, environmental movement, экологик маданият, экоҳаракат, экологический стандарт, Ферганская долина, экологическая проблема, негосударственное, atmosphere, public, экологик меъёр, environmental culture, экологическая культура, environmental problem, нодавлат, экологик муаммо, Фарғона водийси, environmental standard, юқумли касаллик
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
МонографииK.J.Murodov2026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025