Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Династия Фатимиды
Kobiljon ZAKHIDOV · December -/© in Science LLC. (University of New Century)
Общество и инновации · 3 · 21-25 · 2022
Аннотация
Калит сўзлар: Мақолада шиаликнинг исмоилийлик фирқаси пайдо исмоилийлар, бўлиши, ал-Қоҳира шаҳрининг фотимийлар сулоласи фотимийлар, вакиллари томонидан қурилиши, шаҳарнинг номланиш ал-Қоҳира, тарихи, фотимийлар сулоласи вакиллари, уларнинг Жавҳар ас-Сақалий, убайдийлар, ҳукмронлигининг ҳаққонийлиги таҳлил этилган. ал-Азҳар. Династия Фатимиды АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В статье анализируется возникновение исмаилитской исмаили́ты, секты шиитов, строительство города Аль-Каир Фатимитов, представителями династии Фатимидов, история названия Аль-Каир, города, представители династии Фатимидов, подлинность Жавхар ас-Сакалыт, Ибади́ты, их правления. Аль-Азха́р. 1 PhD (doctor of philosophy) in history, Docent University of New Century. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 3 № 6 (2022) / ISSN 2181-1415 Маълумки, шиалик исломнинг асосий диний ва сиёсий оқимларидан бири. Бу оқим Али ибн Абу Толиб шахси билан боғлиқ. Пайғамбар (ﷺ) вафотларидан кейин халифаликка сайланган Абу Бакрга Али ибн Абу Толиб олти ой, яъни Фотиманинг вафотига қадар байъат бермаган. Бу Али ибн Абу Толибни халифаликка бошқалардан кўра ҳақлироқ деб ҳисобловчи гуруҳ шакллана бошлаганидан дарак эди. Кейинчалик Усмон ибн Аффоннинг ўлимидан кейин ушбу гуруҳ очиқчасига сиёсий майдонга чиқди. Уммавийлар даврида Ҳусайн ибн Алининг (680 йил) Карбалода ўлдирилиши туфайли шиалар сиёсий кучга айланди. Шиалар давлат бошқаруви фақат Пайғамбар (ﷺ) авлодлари, яъни Фотима ва Али авлодлари қўлида бўлишини талаб қилардилар. Шиаларнинг исмоилийлар мазҳаби вакили Убайдуллоҳ 909 йили қўзғолон қилиб, Ифриқияни* Бағдод ҳукмронлигидан чиқарди. У ўзини ал-Маҳдий, яъни исмоилийларнинг кутилаётган имоми деб танитди ва Ифриқия маркази Қайравон* шаҳрининг жанубий-шарқида ал-Маҳдия шаҳрини қурдирди. Натижада шу йилдан эътиборан дунё сиёсий харитасида яна битта диний бошқарувга асосланган “Фотимийлар давлати” пайдо бўлди. Мазкур сулола 909 йилдан 972 йилгача Тунисда, 969 йилдан 1171 йилгача Мисрда ҳукмронлик қилди. Маълумки, ислом дини Миср ҳудудига халифа Умар ибн ал-Хаттоб даврида кириб келган. 640 йили халифа томонидан қўйилган волий Абу Мусо ал-Ашъарий Мисрда Фустот шаҳрини қурган. 969 йили Фотимийлар сулоласи Фустот шаҳри* яқинида “ة رهاقلا ةنيدملا” Қоҳира (ғалаба қилувчи) шаҳрини бунёд этдилар. Фотимийлар сулоласи вакили Муъиз Лидинуллоҳ даврида Қоҳира шаҳрини ўзларига пойтахт этиб танладилар. Тадқиқотларда янги қурилган шаҳарга “ал-Қоҳира” номи берилиши борасида баъзи ноаниқликлар учрайди. Тадқиқотчи Ю. Сухоруковнинг фикрича, Қоҳира шаҳрининг қурилиши асли арман миллати вакили қўмондон Жавҳар ас- Сақалига топширилган. Қўмондон биринчи тошни қўйишдан олдин юлдузлар жойлашувининг қулай вақтини кутган. Қурилиш учун мўлжалланган ерни қўнғироқчалар осилган арқонлар билан ўрашни буюрган. Юлдузларнинг қулай жойлашувини билган заҳоти мунажжимлар арқондан тортиб қурилиш бошланишини ишора қилишлари керак эди. Бир пайт қўнғироқчалар чалина бошлабди, аммо, у мунажжимлар томонидан эмас, балки таранг тортилган арқонлар ёнидан учиб ўтган чумчуқлар таъсирида чалинган экан. Жавҳар шаҳар қурилиши учун пойдеворнинг биринчи тошини қўйишга улгурибди. Аммо мунажиммларнинг хабар беришича, айнан шу пайт самода қурилиш учун энг ёмон таъсир кўрсатадиган Марс юлдузи кўринган экан. Шунингдек, мунажжимлар келажакда бу шаҳарни турклар босиб олиши ҳақида башорат берадилар. Аммо Жавҳар тақдирга тан бериб, шаҳар номини Марс сайёрасининг арабча номи яъни “ал-Қоҳира” ва шунингдек, “Ғалаба қилувчи” маъноси билан атаган экан [1]. Аммо тадқиқотчининг юқоридаги фикрлари бир неча жиҳатдан мунозаралидир. Аввало, қўмондон Жавҳар ас-Сақалий (ваф. 992 й.)нинг арман миллатига мансублиги масаласи ҳақида тўхталиб ўтиш мақсадга мувофиқ. * Ҳозирги Тунис шаҳри * ناوريقلا – Ағлабийлар сулоласи пойтахти 670 йили ᾽Уқба бин Нофи᾽ қурдирган шаҳар. Ҳозирги Тунис давлати ҳудудида жойлашган. * Фустот шаҳри ҳозиргача сақланиб қолган ва уни “Қадимги Қоҳира”, деб аталади. 22 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 3 № 6 (2022) / ISSN 2181-1415 Муаллифнинг ўзи таъкидлаганидек, ас-Сақалий (يلقصلا) нисбаси араб тилида “сицилиялик” маъносини билдиради. Айнан Жавҳарнинг Сицилиялик эканлигини Али Заде ҳам таъкидлайди [2]. Аммо юқоридаги афсона ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаган. Иккинчидан, Марс сайёраси араб тилида “خيرّ ملا -ал-Миррих” [3] тарзида талқин этилади. Шунингдек, тадқиқотларда [4] ал-Қоҳира шаҳри қўмондон Жавҳар раҳбарлиги остида қурилганлигини таъкидлайдилар, аммо бу далиллар шаҳарнинг ал-Қоҳира деб номланиши айнан ушбу шахс билан боғлиқлигини билдирмайди. Яна шуни таъкидлаш керакки, фотимийлар сулоласи вакиллари ўз раҳбарликлари давомида ўзларига ал-Маҳдийа ва тадқиқот объекти бўлиб турган ал-Қоҳира шаҳарларини бунёд этдилар. Шаҳарлар қурилиши ва албатта унинг номланиши давлат раҳбарлари учун стратегик аҳамиятга эга масала ҳисобланади. Демак, ал-Қоҳира шаҳрининг қурилиши Жавҳар ас-Сақалийга топширилган бўлса-да, унинг номланиши фотимийлар суло
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Мақолада шиаликнинг исмоилийлик фирқаси пайдо исмоилийлар, бўлиши, ал-Қоҳира шаҳрининг фотимийлар сулоласи фотимийлар, вакиллари томонидан қурилиши, шаҳарнинг номланиш ал-Қоҳира, тарихи, фотимийлар сулол…»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Мақолада шиаликнинг исмоилийлик фирқаси пайдо исмоилийлар, бўлиши, ал-Қоҳира шаҳрининг фотимийлар сулоласи фотимийлар, вакиллари томонидан қурилиши, шаҳарнинг номланиш ал-Қоҳира, тарихи, фотимийлар сулол… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- This is an open-access article under the Attribution 4.0 International, Аль-Азха́р, Al-Azhar, Fāṭimids, исмаили́ты, исмоилийлар, Ismailits, убайдийлар, Фатимитов, Жавҳар ас-Сақалий, ал-Азҳар, Ибади́ты, ал-Қоҳира, фотимийлар, al-Cairo, Жавхар ас-Сакалыт, Аль-Каир, Javkhar al-Sakali, ʿUbaydits
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Журнал универсальных научных исследованийAND RESTORATION, Khatamov Orif Yusupovich2024
Магистерские диссертацииЮлдашев Ж.Х2014