К содержанию
РецензированоRU2022

Ташкент до и после землетрясения: проблемы жилищного строительства и архитектурные решения

Anora TOGAEVA

Общество и инновации · 3 · 196-205 · 2022

Аннотация

Калит сўзлар: ХХ асрнинг иккинчи ярмида Тошкент шаҳрида аҳоли уй-жой қурилиши, сонининг жадал суръатларда кўпайиши Ўзбекистон уй-жой фонди, пойтахтида уй-жой қурилишининг долзарб муаммога меъморий қиёфа, айланишига сабаб бўлган. Шу билан бирга, совет лойиҳа, қурилиш материаллари, ҳукуматининг шаҳарсозлик сиёсати уй-жой қурилиши ва кўп қаватли уйлар, шаҳар меъморий қиёфасининг шаклланишига таъсир намунавий уйлар. кўрсатган. Мақолада турли манбалар маълумотлари асосида 1950-1980 йиллар оралиғида Тошкентда уй-жой қурилиши ва соҳада учраган муаммолар таҳлил этилган. 1 Candidate of Historical Sciences (PhD), Senior Researcher, Institute of History of the Academy of Sciences of the Republic of Uzbekistan. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 3 № 6 (2022) / ISSN 2181-1415 Ташкент до и после землетрясения: проблемы жилищного строительства и архитектурные решения АННОТАЦИЯ Ключевые слова: Высокий рост численности населения города Ташкент жилищное строительство, во второй половине ХХ века стал причиной превращения жилищный фонд, жилищного строительства в актуальную проблему. архитектурный облик, Политика советской власти в сфере градостроительства проект, строительные материалы, оказала большое влияние формированию архитектурного многоэтажные дома, облика города. В статье на основе сведений разных типовые дома. источников анализируются проблемы и динамика развития жилищного строительства в Ташкенте в эти годы. ХХ аср ўрталарида Ўзбекистонда меъморчиликнинг ривожланиши ва шаҳарлар ташқи кўринишининг шаклланишига собиқ совет давлатининг шаҳарсозлик сиёсати, ҳукмрон коммунистик партиянинг ғоявий-мафкуравий талаблари катта таъсир кўрсатди. Хусусан, 1950-йилларга келиб, собиқ СССРнинг барча минтақаларида янги шаҳарлар қурилиши услублари ва сифати сезиларли даражада ўзгариб, улар режа асосида бунёд этила бошланди. Шаҳарларда микрорайонлар ва алоҳида аҳоли турар жойлари – массивлар барпо этилиши, “намунавий” биноларнинг қурилиши, янги қурилиш материаллари, жумладан, темир-бетон ва йирик панелли конструкцияларнинг қўлланилиши шаҳар қурилиши суръатлари жадаллашувига олиб келди. ХХ асрда Тошкент минтақанинг аҳолиси жадал тарзда кўпайиб бораётган шаҳарларидан бири бўлиб, аҳолисининг сонига кўра иттифоқ миқёсида 1939 йилда Москва, Ленинград, Киев, Харьков, Боку, Горький ва Одессадан кейин саккизинчи ўринда турган бўлса, 1960-йиллар бошига келиб Москва, Ленинград, Киевдан кейин тўртинчи ўринни эгаллаган. 1989 йилда Ўзбекистон ҳудудида 124 та шаҳар мавжуд бўлса-да, республика жами шаҳар аҳолисининг деярли учдан бир қисми Тошкент шаҳрида яшар эди 1;44 . Шаҳар аҳолиси 1913 йилда 256 мингдан ортиқ кишидан иборат бўлса 2;43 , 1939 йилда ўтказилган аҳоли рўйхатига кўра 550 минг, 1966 йил 1 январь ҳолатига кўра 1 127 минг, 1976 йил 1 январь ҳолатига кўра 1 643 мингни ташкил этган. 1989 йилда Тошкент шаҳри аҳолиси 2 102 минг кишидан иборат эди 3 . Бу эса, табиийки, шаҳарда уй-жой қурилишига алоҳида аҳамият берилишини тақозо этган. ХХ аср ўрталаридан Ўзбекистонда шаҳар аҳолиси салмоғининг кўпайиши янги уй-жойлар қурилишига бўлган эҳтиёжларни ошириб юборди. Бунинг натижасида архитекторлар сони ҳам кўпайиб борди. Иккинчи жаҳон урушидан кейинги дастлабки йилларда республикада лойиҳалаштириш ишлари билан 15-20 киши шуғулланган бўлса, 1951 йилга келиб, 150 дан ортиқ мутахассислар шу иш билан банд эдилар. Уларнинг учдан бир қисми пойтахт ва бошқа шаҳарларда қурилаётган биноларни лойиҳалаштириш билан машғул эдилар. Шунга қарамай, Тошкент шаҳрида қурилаётган бинолар лойиҳаларининг кўпчилиги марказ мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган. Айрим ҳолларда Ўзбекистон пойтахти учун номуносиб 197 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 3 № 6 (2022) / ISSN 2181-1415 лойиҳалар таклиф қилинган ва бу ўз даврида маҳаллий мутахассисларнинг норозилигига сабаб бўлган 4 . Иккинчи жаҳон урушидан кейинги дастлабки йилларда бир хил типдаги бинолар – намунавий 5 уйларни оммавий равишда қуришга катта аҳамият берилди. Бундан кўзланган асосий мақсад – биринчи галда аҳолининг ўсиб бораётган эҳтиёжларини қондириш бўлса, иккинчи томондан, совет давлати аҳолиси турмушида ижтимоий тенгликни таъминлашдан иборат эди. Тошкентда бир қаватли намунавий уйлардан бири (148-серия) архитектор И.Рачинская томонидан лойиҳалаштирилган. 1948 йилдан бошлаб, хом ғиштдан қурилган бундай уйларда водопровод ва канализация тармоқлари мавжуд эди. 1953 йилда эса Ўзбекистонда илк бор 4 қаватли намунавий уй (ТЖ-1) лойиҳалаштирилди 79, 304 . Кейинчалик турли сериядаги намунавий уйлар лойиҳалаштирилиб, уларнинг сони тобора кўпайиб борди. Кўп ҳолларда бир хилдаги намунавий уйлар бутун мамлакат бўйлаб қурилди. Шу билан бирга, Совет Иттифоқи ҳудудида урушидан кейинги йиллар, хусусан, 1950-йилларнинг биринчи ярми архитектурасида меъморий ёндашувларда безак ва ҳашаматга алоҳида эътибор қаратилди. Бу даврда Тошкентда ҳам баъзи бинолар баланд, кенг ва ҳашаматли қилиб барпо этилди. Уй-жойлар асосан 3 ва 5 қаватли қилиб, асос

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: ХХ асрнинг иккинчи ярмида Тошкент шаҳрида аҳоли уй-жой қурилиши, сонининг жадал суръатларда кўпайиши Ўзбекистон уй-жой фонди, пойтахтида уй-жой қурилишининг долзарб муаммога меъморий қиёфа, айланишига са…»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: ХХ асрнинг иккинчи ярмида Тошкент шаҳрида аҳоли уй-жой қурилиши, сонининг жадал суръатларда кўпайиши Ўзбекистон уй-жой фонди, пойтахтида уй-жой қурилишининг долзарб муаммога меъморий қиёфа, айланишига са… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
dwelling construction, sources, многоэтажные дома, architectural appearance, строительные материалы, building materials, уй-жой қурилиши, намунавий уйлар., housing funds, жилищный фонд, проект, типовые дома, уй-жой фонди, меъморий қиёфа, жилищное строительство, кўп қаватли уйлар, архитектурный облик, намунавий уйлар, multi-storied buildings and typical houses, лойиҳа, қурилиш материаллари
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники