Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Исследование курганов Эрташ-Дулана в долине Ахангарана
Bekhzod ISABEKOV
Общество и инновации · 3 · 23-33 · 2022
Аннотация
Калит сўзлар: Оҳангарон водийсининг юқори қисмидаги Қовунчи мозор-қўрғонлар, маданиятига тегишли Эртош-Дўлана қабристонида сўнгги оташпараст, йилларда олиб борилган археологик тадқиқотлар ибодатхона, жараёнида мозор-қўрғонларнинг ички ва ташқи тузилиши, қўра, лаҳад, қадимги чорвадор қабилаларнинг дафн маросимлари ва балдоғ, диний эътиқоди ўрганилди. Мақолада қабр ашёвий Қовунчи, далиллари ўрганилиб, қадимги чорвадор қабилалар зооморф, яшагандаврида жамоадаги ижтимоий мавқе, касби-кор, катакомба, моддий маданиятни аниқлашга ҳаракат қилинган. ангоб. 1 Doctor of Philosophy (PhD) in History, National Archeology Center, Tashkent, Uzbekistan. E-mail: bekhzodisabekov@gmail.com. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 10 (2022) / ISSN 2181-1415 Исследование курганов Эрташ-Дулана в долине Ахангаран АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В последние годы в верхней части Ахангаранской курганы, долины были проведены археологические исследования огнепоклонник, могильника Эрташ-Дулана, относящегося к каунчинской храм, культуре. В ходе раскопок изучено внутреннее и внешнее кора, лахад, устройство курганов, погребальные обряды и религиозные балдог, верования древних скотоводческих племен. В статье Каунчи, исследуются вещественные доказательства могилы и зооморфа, делается попытка определить социальный статус, род катакомба, занятий и материальную культуру древних ангоб. скотоводческих племен при их жизни. 1. ДОЛЗАРБЛИГИ Оҳангарон водийси юртимизда турли хил археологик ёдгорликларга ва ерости табиий маъдан конларига бой минтақалардан бири ҳисобланади. Бу ўлканинг қадимги ва илк ўрта асрлар даври чорвадор қабилалари ҳаётида ўтроқлашиш жараёнлари жадал кечади, айниқса илк ўрта асрларга келиб, аҳолининг шаҳарсозлик маданияти ва маъдан конлари билан боғлиқ металлургия саноати юксак даражада ривожланади. Ушбу янги очилган археологик ёдгорликда олиб борилган кенг қамровли археологик тадқиқот натижалари Юқори Оҳангарон ҳавзасининг ҳудудий, иқтисодий-хўжалик, этномаданий ва диний-мафкуравий ўзлаштирилиши, минтақа чорвадорларининг ўтроқлашиш жараёнларини ўрганишда манба бўлиб хизмат қилади. 2. МЕТОДЛАР ВА ЎРГАНИШ ДАРАЖАСИ Ёдгорликнинг аниқ жойлашиш пункти. Эртош-Дўлана қабристони “Ангрен- Қўқон” автомагистрал йўлининг 26-километрида Чотқол тизмаси дараларидан оқиб тушган Эртошсой ўрта ҳавзасининг ўнг соҳил бағрида жойлашган, атрофи тоғлар билан ўралган баҳаво сўлим макондан жой олган. Бу худудларда олиб борилган археологик изланишлар дастлаб қидирув (разведка) кўринишида бўлиб, бу ҳудуддан тош қурилмали мозор-қўрғонлар, оташпарастларнинг ибодатхонаси, металлургларнинг металл эритиш қўралари, металл тошқоллар, илк ва ривожланган ўрта асрларга тегишли археологик объектлар аниқланган [1. C. 72]. Ушбу ёдгорлик дастлаб Эртошсойнинг чап ирмоғида Чотқол тизмаси ёнбағрида эгаллаган боғларни суғориш вақтида чўкмалар ҳосил бўлиши натижасида топилди. Ушбу чўкмалар очиб ўрганилгач, ер сатҳидан 4 метр чуқурликда ашёвий далилларга бой қабрлар борлиги аниқланди. Қабрлардан топилган археологик ашёвий далиллар Қовунчи маданиятига мансуб эканлиги маълум бўлди [2. C. 153–163]. Шундан сўнг қадимги ёдгорликда археологик қазишмалар ўтказилди. 3. ТАТҚИҚОТ НАТИЖАЛАРИ Қабристон соз тупроқли қияли майдонда жойлашган бўлиб, унинг майдони 1 гектарга тенг. Ушу қадимги қабристонга унинг табиий жой номидан келиб чиқиб, “Ертош-Дўлана”деб ном берилди. 24 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 10 (2022) / ISSN 2181-1415 Мозор-қўрғонларнинг устки тош қурилмалари ҳозирги замон қишлоқ аҳолиси томонидан кўчириб олиниб, иморатларининг фундаментига ишлатилган, майдон текисланиб, олмазор боғ барпо этилган. Қабристон ҳудудидан икки тарихий даврга оид бир нечта қабрлар топилди. Траншеянинг энг пастки горизонтидан Қовунчи маданиятига тегишли катакомба қабрлар, ўрта қисмидан Қорахонийлар даврига тегишли қабрлар очиб ўрганилди [2. C. 153–155]. Қазишмалар натижасида Эртош-Дўлана ёдгорлигидан ҳаммаси бўлиб 7 та қабрлар очилди. Ўрганиш натижасида топилган мозор-қўрғонлар катакомба шаклида бўлиб, унга қисқа тор йўлак (дромос) орқали кирилган. Йўлак-дромос асосан қабр камерасининг жанубида, баъзида жануби-ғарб томонидан бўлган. Йўлак-дромос лаҳадга қиялаб кирган. Қабр лаҳадига кириш тешиги бўлиб, тешик яхлит катта плита тош ёки устма-уст терилган тошлар билан беркитилган. Қабрларнинг барчаси овалсимон тўғрибурчак шаклида. Лаҳаднинг юқори қисми гумбазсимон бўлган. Қабрлар оилавий хилхоналардан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бирида бир нечадан скелетлар мавжудлиги аниқланди. Скелетнинг боши шарққа, қуёш чиқиш томонига қаратиб, чалқанчасига ётқизилган. Бош чаноғи остига тош-ёстиқ қўйилган, тагига оҳак ёки майда шағал сепилган. Афсуски, қабрлардаги намлик юқорилиги туфайли улар яхши сақланмаган ёки кукунга айланган ёғоч излари учрайди. Бундай қабрлардаги жасад остига оҳак ёки майда шағал сепилмаган. Қолган оила аъзолари, айниқса болалар скелети қабр камерасидаги бўш жойга кўмилгани боис, буларда анъанавий та
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Оҳангарон водийсининг юқори қисмидаги Қовунчи мозор-қўрғонлар, маданиятига тегишли Эртош-Дўлана қабристонида сўнгги оташпараст, йилларда олиб борилган археологик тадқиқотлар ибодатхона, жараёнида мозор-қ…»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Оҳангарон водийсининг юқори қисмидаги Қовунчи мозор-қўрғонлар, маданиятига тегишли Эртош-Дўлана қабристонида сўнгги оташпараст, йилларда олиб борилган археологик тадқиқотлар ибодатхона, жараёнида мозор-қ… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- mounds, during their lifetime, курганы, lakhad, baldog, ибодатхона, зооморфа, зооморф, angob, оташпараст, қўра, лаҳад, Қовунчи, мозор-қўрғонлар, балдоғ, храм, лахад, Каунчи, Kaunchi, кора, fire worshiper, kora, temple, огнепоклонник, балдог, zoomorph, катакомба, ангоб, catacomb
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Диссертации и авторефератыYusupov Kuanıshbay Baltabayevich2026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025