К содержанию
РецензированоRU2022

Прокурорский надзор как основной элемент управленческой деятельности системы принудительного исполнения

Gulrukh BURKHONOVA

Общество и инновации · 3 · 193-199 · 2022

Аннотация

Калит сўзлар: Мазкур мақолада хорижий мамлакатлар ҳудудида прокурор назорати, (Германия, Италия, Америка Қўшма Штатлари, Франция, жиноий таъқиб, Россия Федерацияси) прокуратура органларининг мақоми қонунлар ижроси устидан ва ваколатлари, шунингдек, суд ҳужжатлари ва бошқа назорат, суд ҳокимияти органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш соҳасидаги прокурор назорати, ушбу давлатлардаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида қиёсий таҳлил этилган. Шунингдек, мақолада мамлакатимизда 2017 йилда бошланган суд- ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар мажбурий ижро тизимининг икки томонлама бўйсунув ўрнатилганлиги инобатга олиниб, ушбу соҳадаги прокурор назоратини мажбурий 1 Independent researcher of the Academy of the Prosecutor General’s office of the Republic of Uzbekistan E-mail: g.burhonova1989@mail.ru Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 09 (2022) / ISSN 2181-1415 ижро тизими бошқарув фаолиятининг муҳим бир таркибий элементи сифатида ёритиб берилган. Прокурорский надзор как основной элемент управленческой деятельности системы принудительного исполнения АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В данной статье освещены статус и компетенция прокурорский надзор, прокуроров, а также прокурорский надзор в сфере уголовное преследование, исполнения судебных актов и актов иных органов на надзор за исполнением территориях таких стран как Германия, Соединенные законов, судебная власть Штаты Америки, Франция, Российская Федерация на основании изучения нормативно-правовых актов данных государств. Также, в данной статье с учетом установления двухсторонней подчиненности в системе принудительного исполнения в результате проведения судебно-правовых реформ, начатых в 2017 году, прокурорский надзор за исполнением судебных актов и актов иных органов рассматривается как основной элемент в управленческой деятельности системой принудительного исполнения. Прокурор назорати ва ижро иши юритишни ташкил этиш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш бугунги кунда жуда долзарб ҳисобланади. Бу, биринчи навбатда, хорижий давлатлар билан ҳуқуқий ҳамкорликни изчил кенгайтириш доирасида хорижий мамлакатлар ҳуқуқий тизимларининг хусусиятларини ўрганиш зарурати билан боғлиқ. Дунё мамлакатларида прокуратура органларининг мақоми ва ваколатлари бир-биридан ажралиб туради. Прокуратура органларининг ташкил этилиши ва фаолиятининг турли моделлари мавжуд бўлиб, ривожланган мамлакатларнинг сиёсий тизимларида суд ҳокимиятининг мавқеига қараб, бу мамлакатларда прокуратура органларининг ваколатлари ҳам, суд қарорларини ижро этиш органларининг фаолияти ҳам бир-биридан фарқланади. Ҳуқуқшунос олимлар прокуратура органларининг асосий функцияларидан келиб чиқиб, уни икки турдаги кўринишга ажратадилар. Биринчиси жиноий таъқибни амалга ошириш функциясини амалга оширувчи прокурорлар (АҚШ, Франция, Германия, Италия давлатлари), иккинчиси бу қонунлар ижроси устидан назоратни амалга ошировчи прокурорлардир (Россия Федерацияси, Хитой Ҳалқ Республикаси)[2]. Биринчи тоифадаги прокурорлар судларда “айбловчи” сифатида прокурор иштирокини таъминлайди. Улар давлат айбловини қўллаб-қувватлаган ҳолда жиноят ишлари бўйича судларда иштирок этадилар. Прокуратура органларининг иккинчи тури бу давлат оганлари, ташкилотлар, муассасалар томонидан қонунлар ижроси устидан назоратни амалга оширишдан иборатдир. Жиноий таъқибни амалга ошириш асосий функцияси бўлган давлатларда прокурорлар фаолияти ўзига хос ҳусусияларга эга. 194 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 09 (2022) / ISSN 2181-1415 Жумладан, Германия Федератив Республикасида “Суд-ҳуқуқ тизими тўғрисида”ги Қонуннинг 147-моддасига мувофиқ, прокуратура маъмурий жиҳатдан Адлия вазирлигига бўйсунади ва шунинг учун ижро этувчи ҳокимиятнинг кўрсатмаларига бўйсунади. Прокурорлар судларга бириктирилган ва мамлакат Олий суди ҳузурида фаолият юритувчи Бош прокурорга бўйсунади. Баъзан Бош прокурор ва Адлия вазирининг лавозимлари бир-бирига мос тушади. Барча даражадаги умумий судлар ҳузурида прокуратура органлари мавжуд. Прокуратура ўз хизмат вазифаларини бажаришда судлардан мустақилдир (“Суд-ҳуқуқ тизими тўғрисида”ги Қонуннинг 150-моддаси), судьялар фаолиятини назорат қилиш эса унга ўтказилиши мумкин эмас (Қонуннинг 151-моддаси). “Прокуратура учта асосий вазифани бажаради: биринчидан, жиноий ҳуқуқбузарликларни тергов қилади, улар юзасидан жиноий иш қўзғатади ва судда прокурор вазифасини бажаради, иккинчидан, суд муҳокамасида “холис тараф” сифатида иштирок этади, учинчидан, суд ҳукми ижросини амалга оширишни таъминлайди. Германияда прокуратура умумий ҳукуматнинг бир қисми эмас, балки жиноий судловнинг махсус органи ҳисобланади. У иерархик тузилмавий бўлинмага эга ҳамда суддан мустақил равишда ишлайди: у ташкилий жиҳатдан ажратилган алоҳида штатга эга, аммо унга “тайинланган” ҳар бир судда прокуратура мавжуд (§ 141, 146, 150, 151 “Суд-ҳуқуқ тизими тўғрисида”ги Қонун)[3]. Прокуратурага инсон ва фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилиши устидан назорат ваколати берилмаган, уш

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Мазкур мақолада хорижий мамлакатлар ҳудудида прокурор назорати, (Германия, Италия, Америка Қўшма Штатлари, Франция, жиноий таъқиб, Россия Федерацияси) прокуратура органларининг мақоми қонунлар ижроси уст…»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Мазкур мақолада хорижий мамлакатлар ҳудудида прокурор назорати, (Германия, Италия, Америка Қўшма Штатлари, Франция, жиноий таъқиб, Россия Федерацияси) прокуратура органларининг мақоми қонунлар ижроси уст… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
prosecutor's supervision, launched in 2017, prosecutorial supervision over the execution, суд ҳокимияти, прокурор назорати, қонунлар ижроси устидан назорат, надзор за исполнением законов, уголовное преследование, criminal prosecution, жиноий таъқиб, судебная власть, прокурорский надзор, judiciary, supervision of the execution of laws
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники