Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Правда в архивах
Dilfuza JORAEVA · State Archive of Surkhandarya region · Keywords: -/© in Science LLC.
Общество и инновации · 3 · 135-142 · 2022
Аннотация
Калит сўзлар: Ушбу мақолада ҳозирги кунга қадар машъум давр “Янгиобод”, сифатида таърифланиб келинаётган қатағон йилларида “иттифоқ”, шўролар мамлакатининг барча ҳудудларида юртсевар, “комсомол”, маърифатпарвар, илм-урфонга интилувчилар каби амал- “босмачи”, “миллатчи”, тақал кун кўриб юрган оддий деҳқонлар ҳам “миллатчи”, “аксилинқилобий исёнчи”, “совет тузуми душмани”, “иғвогар”, “қўпорувчи” деган “чет эл жосуси”, сохта айблов билан қамоққа маҳкум этилди, баъзилари эса “бой”, аёвсизларча отиб ташланди. Мақола шундай инсонлар “руҳоний”, орасидан бўлган Сурхон воҳаси фарзандлари ҳақида сўз “мулла”, “имом” ва “қулоқ”. боради. 1 Director of the State Archive of Surkhandarya region. E-mail: rustamkhurramov@mail.com. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 10 (2022) / ISSN 2181-1415 Правда в архивах АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В этой статье описывается страшный период репрессий, «Янгиабад», в котором крестьяне со всех регионах страны Советов, «Иттифак», жившие как патриоты, просветители, искатели знаний, «Комсомол», были приговорены к тюремному заключению по ложному наши соотечественники «печатник», обвинению как «националисты», «враги советского строя», «националист», «провокаторы», «диверсанты», а некоторые были зверски «контрреволюционный расстреляны. Среди них были дети Сурханского оазиса. повстанец», «иностранный шпион», «богач», «священнослужитель», «мулла», «имам» и «ухо». КИРИШ Шукурки, халқимиз асрлар оша орзиқиб кутган истиқлол туфайли шонли йўлни босиб ўтган юртимиз тарихини чуқур ўрганиш, ҳали-ҳамон мавҳумлигича қолиб келаётган ҳаёт саҳифаларига ойдинлик киритиш ишлари давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Шу боис, ўз Ватани ҳамда миллати тарихини пухта билишга интилиш – ҳар бир инсон учун муҳим ҳаётий тамойилга айланди. Айниқса, қизиллар уюштирган ва “оммавий террор” дея ном олган ўша унутилмас ва машъум йилларда қатағонга учраганлар тақдири билан қизиқиш, уларга оид ҳужжат ҳамда маълумотларни излашга қизиқиш янада ортиб бормоқда. Чунки: “Юз минглаб юртдошларимиз “босмачи”, “миллатчи”, “аксилинқилобий исёнчи”, “чет эл жосуси”, “бой”, “руҳоний”, “мулла”, “имом” ва “қулоқ” сингари тамғалар остида қатағонга учрадилар”. Чунки бугун биз “машъум” дея баҳолаётган даврда сурхондарёлик юзлаб бегуноҳ инсонлар отилиб, сургун қилиниб, қамалиб кетди, бир сўз билан айтганда, улар чинакам қатағон қурбонларига айланишди. Бундай инсонларга мажбуран тақалган “айб”лар совет тузумида рўй бераётган, асл моҳиятига кўра мустамлакачилик руҳидаги сиёсатига, мазмунан эса риёкор совет идеологиясига мос ва хос эди. Шўро ҳокимияти ўрнатилган илк даврларда совет ҳукуматига қарши курашганлар, сиёсий душман, қулоқлар сифатида, кейинчалик эса тўқиб чиқарилган турли сохта “иш”лар бўйича айбланиб, маҳв этилди. Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, елкасига зулмкор давр куйикли фожеалар юклаган инсонлардан кўпининг номи тарих саҳифаларидан ўчиб кетган бўлса-да, ҳар қалай, архив ҳужжатларида абадий сақланиб турибди. ТАҲЛИЛ ВА НАТИЖАЛАР Оммавий равишда қатағон қилинганлар ҳақида архивларда сақланаётган ҳужжатлар орқали ўрганиш, қатағонга учраганлар шаънини тиклаш, зарур ҳолларда эса уларнинг пок номларини абадийлаштириш – бугунги кун авлодларининг аждодлар руҳи олдидаги бурчи ҳисобланади. Ана шу жиҳатларни инобатга олган Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев 2020 йил 8 октябрда “Қатағон қурбонларининг меросини янада чуқур ўрганиш ва улар хотирасини абадийлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 136 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 10 (2022) / ISSN 2181-1415 Фармойишга имзо чекди. Фармойиш асосида биз ҳам Сурхондарё вилоят давлат архивида сақланаётган ҳужжатларни қайтадан ўрганиш жараёнида ҳақиқатан ҳам Сурхон воҳасида минглаб инсонлар арзимас, ҳатто, баъзан ғалати туюлувчи, аммо давлат сиёсатига доир сохта “айб”лар билан қамоққа олинганлигининг гувоҳи бўлдик. Шу боис, мисол тариқасида 1925–1936 йиллар оралиғида сиёсий “айб” қўйилганлар, қулоқ қилинганлар бошига қандай кутилмаган балолар ёғилганлиги билан алоҳида қизиқдик. Негаки, “1929–1933 йилларда ҳокимият тепасида турган И. Сталин зўравонлик, террористик усуллари билан миллионлаб инсонлар ҳаётига зомин бўлган коллективлаштириш ва саноатлаштириш сиёсатини ўтказиб, “буюк бурилиш”ни амалга оширди”. Бунинг маъноси шуки, “бурилиш ясаш” учун И. Сталин қатағонлар ва ижтимоий сафсатабозликка, сохталикларга асосланган тоталитар тузум ўрнатишга муваффақ бўлди. Архив ҳужжатларини ўрганиш жараёнида маълум бўлдики, Сурхондарё ҳудудида қатағонга учраганларнинг аксарияти ана шу сиёсат қурбонига айланганлар. Чунки ўша йиллари “халқлар отаси” сифатида улуғланган “доҳий” юритаётган “коллективлаштириш” сиёсати туфайли оддий деҳқон одамлар ҳам “жамоа хўжалигини талон-тарож қилган”, “чегарани бузиб ўтиш орқали контрабанда билан шуғулланган” каби кечириб бўлмас “жиноятлар” содир этганликда айбланганлар. Шуниси ҳам борки, оммавий террор ташкил этиш учун “айблов хулосаси” тўқишда совет ҳукума
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Ушбу мақолада ҳозирги кунга қадар машъум давр “Янгиобод”, сифатида таърифланиб келинаётган қатағон йилларида “иттифоқ”, шўролар мамлакатининг барча ҳудудларида юртсевар, “комсомол”, маърифатпарвар, илм-у…»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Ушбу мақолада ҳозирги кунга қадар машъум давр “Янгиобод”, сифатида таърифланиб келинаётган қатағон йилларида “иттифоқ”, шўролар мамлакатининг барча ҳудудларида юртсевар, “комсомол”, маърифатпарвар, илм-у… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- 2181-1415/© 2022 in Science LLC, "clergy", "имам" и "ухо", “босмачи”, "богач", "foreign spy", наши соотечественники, "националист", "Янгиабад", "контрреволюционный повстанец", "Yangiabad", our compatriots, "священнослужитель", "mullah", “Янгиобод”, “комсомол”, "nationalist", “бой”, “иттифоқ”, "мулла", "printer", “мулла”, “руҳоний”, "Ittifaq", “миллатчи”, "Комсомол", “аксилинқилобий исёнчи”, "печатник", "imam" and "ear", “чет эл жосуси”, "иностранный шпион", "counter-revolutionary rebel", "Komsomol", "Иттифак", "rich", “имом” ва “қулоқ”
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
МонографииK.J.Murodov2026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025