Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Опасный мир - объективное решение
Bakhrom NAZARALIYEV · Keywords: –/© in Science LLC. (University of World Economy and Diplomacy)
Общество и инновации · 3 · 174-178 · 2022
Аннотация
Калит сўзлар: Мазкур мақолада замонавий дунёда шаклланган тартибот, Конституция, хавфсизлик тизимининг ўзига хос жиҳатларидан келиб геосиёсат, чиққан ҳолда давлатчилик ислоҳотларининг фундаментал оммавий йўналиши сифатида кўрилган конституциявий ислоҳотларга тартибсизликлар, қурол–яроғ, алоҳида урғу берилган. Шу ўринда турли хил таҳдидларга стратегия, қарши курашиш, барқарор ривожланиш учун ижтимоий миллий манфаат, маънони касб этган ҳуқуқий макон яратиш ғоясига батафсил хавфсизлик, тушунтириш берилган. дипломатия, қайноқ нуқталар, сиёсий элита, халқ, армия, Толибон, сиёсий саводхонлик. 1 Deputy Dean for the work with youth and spiritual and educational affairs, Faculty of International Economics and Management, University of World Economy and Diplomacy. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 10 (2022) / ISSN 2181-1415 Опасный мир – объективное решение АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В данной статье особый акцент сделан на конституция, конституционных реформах, которые рассматриваются как геополитика, основополагающее направление государственных реформ, массовые беспорядки, основанных на специфике системы правопорядка и оружие, стратегия, национальный безопасности, формирующейся в современном мире. На интерес, данный момент дано подробное объяснение идеи создания безопасность, правового пространства, которое приобрело социальное дипломатия, значение для устойчивого развития и борьбы с горячие точки, различными угрозами. политическая элита, народ, армия, Талибан, политическая грамотность. Олиб борилган таҳлиллар, дунёда юз бераётган геосиёсий қарама- қаршиликлар ва зиддиятлар, шунингдек, фуқаролик урушлари-ю оммавий тартибсизликлар сони ва ҳажми ортиб бораётганлигини кўрсатмоқда. Кучли армия ва замонавий қурол-яроғлар билан таъминланганлик – бу мамлакат хавфсизлиги ва барқарор ривожланишининг кафолати эканлиги тўғрисидаги қарашлар ўз кучини йўқотиб бормоқда. Таъкидлаш жоизки, ҳар бир давлатнинг ўз стратегияси ва манфаатлари бор. Шу ўринда, дипломатия, қўшни давлатлар ёки халқаро ҳамжамият билан олиб борилаётган ижобий фондаги муносабатлар ўз йўлига эга. Аксар ҳолларда, катта давлатлар манфаатлари кичик давлатлар манфаатлари билан қарама–қарши келиб қолиш масаласи айни ҳақиқат. Хусусан, Сурия, Ливия, Ироқ, Ғазо сектори, Кашмир, Венесуэла, Беларусия, Тайвань, Афғонистон муаммоси, Россия–Украина зиддиятлари ва дунёнинг бошқа қайноқ нуқталаридаги ҳолатлар бунга яққол мисол бўла олади. Узоқ йиллар давомида Шимолий Африка ва Яқин Шарқнинг кўплаб давлатларида юз берган зиддиятлар хронологиясини тадқиқ этган ҳолда, ушбу зиддиятлар юзага келишининг асосий сабаблари, шу билан бирга, ушбу зиддиятларга ким ёки нималар замин яратгани борасида бир қанча фикрлар мавжуд. Шулар орасида, имкон қадар объектив ёндашув сифатида мазкур зиддиятлар келиб чиқишига, асосан давлат ижтимоий функцияларини бажармай қўйганлиги, мамлакатдаги иқтисодий инқирозлар, нарх-наволарнинг асоссиз равишда ошиши, ишсизликнинг юқори суръатда ўсиши, коррупция ва бошқа бюрократик тўсиқлар сабаб бўлганлигини кўрсатмоқда. Агар давлат, ижро органи, сиёсий элита ўз билганича иш тутса, халққа қулоқ тутмаса, уни эшитмаса, халқ дарди билан яшамаса, охир-оқибат бу нимага олиб келади-? Бу каби инқирозли ҳолат тегишли давлат ривожланишидан манфаатдор бўлмаган кучлар ва айрим давлатлар учун қўл келади, якунда эса ижтимоий портлашлар юз беради. Таъкидлаш жоизки, бардавом тараққиёт тинчликдек муқаддас тушунча билан чамбарчас боғланган. Тинчлик, осойишталик ва хотиржамлик ҳар қандай ривожланиш стратегияларини тизимли амалга ошириш учун кафолат вазифасини ўтайди. 175 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 10 (2022) / ISSN 2181-1415 2020–2021 йиллар Белорусь Республикасида, жорий йилнинг январь ойида қўшни Қозоғистонда юз берган воқеалар, ўз навбатида Ўзбекистон учун тегишли хулосалар чиқаришга ундайди. Жафокаш афғон халқининг яқин ёки ўрта истиқболдаги келажаги юзасидан дунёнинг энг кучли ақл марказлари ҳам аниқ башоратлар бериша олмаяпти. Улар биздан узоқда эмас, халқаро ташкилотлар Афғонистондаги очлик, одам савдоси ва озиқ–овқат хавфсизлигининг оғир оқибатлари хақида салбий статистикаларини тақдим этиб келмоқда. Эътиборли жиҳати, дунё ҳамжамияти тўлиқ тан олмаган Толибон қўлида Тинчликпарвар кучлар ва АҚШдан қолган замонавий қурол- яроғлар мавжуд. Илмий доираларда ҳам Афғонистон бўйича катта мавҳумлик: Толибон таянчида қайси давлат, кучлар ёки шахслар тургани ҳозирча номаълум. Бу каби мавҳум ҳолатдан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон муҳим миллий манфаатларини илгари суриш мақсадида, юқорида таъкидлаб ўтилган ижтимоий инқирозларга учрамаслик учун халққа қулоқ тутиши, унинг хоҳиш–истакларини рўёбга чиқариши, одамларни узоқ вақтлардан буён қийнаб келаётган долзарб масалаларни ечиши, ўз навбатида ҳар бир ечимни ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйиши масаласини навбатдаги ислоҳотларнинг асосий мезонлари сифатида белгилаб олди. Конституциявий комиссия маълумотларига кўра, халқдан 80 ми
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Мазкур мақолада замонавий дунёда шаклланган тартибот, Конституция, хавфсизлик тизимининг ўзига хос жиҳатларидан келиб геосиёсат, чиққан ҳолда давлатчилик ислоҳотларининг фундаментал оммавий йўналиши сифа…»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Мазкур мақолада замонавий дунёда шаклланган тартибот, Конституция, хавфсизлик тизимининг ўзига хос жиҳатларидан келиб геосиёсат, чиққан ҳолда давлатчилик ислоҳотларининг фундаментал оммавий йўналиши сифа… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- 2181–1415/© 2022 in Science LLC, конституция, массовые беспорядки, политическая элита, сиёсий саводхонлик, қурол-яроғ, политическая грамотность, diplomacy, Толибон, горячие точки, national interest, strategy, Талибан, стратегия, қайноқ нуқталар, миллий манфаат, geopolitics, Taliban, сиёсий элита, security, хавфсизлик, геосиёсат, political elite, дипломатия, people, национальный интерес, constitution, army, mass unrest, народ, армия, оммавий тартибсизликлар, hot spots, political literacy, weapons, безопасность, халқ, Гражданское оружие
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
МонографииK.J.Murodov2026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025