К содержанию
РецензированоRU2022

Обеспечение устойчивого развития гостиничных предприятий на основе повышения их конкурентоспособности

Muslimakhon SOKHIBOVA

Общество и инновации · 3 · 42-53 · 2022

Аннотация

Калит сўзлар: Мазкур мақола меҳмонхона корхоналарининг меҳмонхона, рақобатбардошлигини ошириш асосида уларнинг барқарор барқарор ривожланиш, ривожланишини таъминлаш, шунингдек, уларнинг бугунги туристик хизматлар кундаги аҳамиятига бағишланган. Миллий меҳмонхоналар бозори. бозоридаги рақобатбардошликни ошириш учун уларнинг барқарор ривожланишини таъминлаш масаласи ҳам кўриб чиқилган. Барқарор ривожланиш тушунчасининг бугунги кундаги аҳамияти ҳам таҳлил қилинган. Бундан ташқари, мамлакатимизда туризм соҳасини ривожлантиришда меҳмонхоналарнинг аҳамиятига бағишланган илмий тавсиялар келтириб ўтилган. 1 Master student, International Islamic Academy of Uzbekistan. E-mail: zaynutdinovamuslimakhon@gmail.com. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 10 (2022) / ISSN 2181-1415 Обеспечение устойчивого развития гостиничных предприятий на основе повышения их конкурентоспособности АННОТАЦИЯ Ключевые слова: Данная статья посвящена обеспечению устойчивого гостиница, развития на основе повышения конкурентоспособности устойчивое развитие, гостиничных предприятий, а также их значимости рынок туристических на сегодняшний день. В целях повышения услуг. конкурентоспособности национальных гостиниц на рынке также был рассмотрен вопрос обеспечения их устойчивого развития. Также анализируется важность концепции устойчивого развития на сегодняшний день. Кроме того, приведены научные рекомендации о значении гостиниц в развитии туристической отрасли нашей страны. КИРИШ ХХ аср иккинчи ярмидан бошлаб, туризм мамлакатлар иқтисодиётнинг энг йирик тармоқларидан бирига айланган бўлиб, бугунги кунда унинг энг муҳим таркибий қисми меҳмонхона корхоналари ҳисобланади. Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (UNWTO) ҳисоботига кўра, 2019 йилда дунё бўйлаб 1,5 миллиард халқаро туристик саёҳат рўйхатга олинган [1]. Ҳисоботда барқарорлик ва рақобатбардошлик тушунчалари ёнма-ён бориши таъкидланган, сабаби йўналишлар ва корхоналар ресурслардан самарали фойдаланиш ва иқлимий ҳаракатлар орқали рақобатбардошликка эришиши мумкин. COVID-19 коронавирус пандемияси давлат ёки минтақадан қатъи назар, ҳар бир иқтисодий сектор ритмига сезиларли ўзгаришлар киритди. Ҳозирда ер юзидаги мамлакатларнинг ҳукуматлари инсон ҳаёти ҳамда иқтисодиётни сақлаб қолиш ўртасидаги мувозанатни қидирмоқда. Бир қатор мамлакатларда иқтисодиётни қайта йўналтириш меҳмонхона бизнеси ва туризм саноатини молиявий қўллаб- қувватлаш соҳасида амалга оширилмоқда. Халқаро ташкилотлар коронавирус инфекциясининг тарқалиши ва у билан боғлиқ иқтисодий муаммолар, жумладан, барқарор ривожланиш кўрсаткичларига ҳам салбий таъсир кўрсатганини тан олишади [2]. Барқарор ривожланишни таъминлаш зарурати иқтисодиётнинг барча соҳалари, айниқса, хизмат кўрсатиш соҳаси учун ҳар қачонгидан ҳам муҳимдир. Халқаро барқарорлик ҳафталиги яшил тикланиш форуми (Абу-Даби, БАА, 2021 йил) ҳисоботига кўра, барқарор ривожланишнинг аҳамияти ижтимоий, иқтисодий ва технологик даражаларда мавжуд имкониятларни ўрганишдан иборат [3]. Миллий ҳукуматлар барқарор ривожланиш талабларига мувофиқ COVID-19 пандемиясидан иқтисодий тикланишга эришиш учун ўз саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштириши лозим. Туризм сектори барқарор ривожланиш жараёнида муҳим ўрин эгаллайди, чунки у мамлакат даромадининг иқтисодий диверсификациясига ёрдам беради. Шунинг учун меҳмонхонанинг рақобатбардошлиги унинг бозор иқтисодиёти шароитида меҳмонхона хизматларини кўрсатиш қобилияти, рақобатчиларга 43 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 10 (2022) / ISSN 2181-1415 нисбатан маълум афзалликларга эга бўлиши натижасида ҳам ўз ривожланишига, ҳам меҳмонларга сифатли хизмат кўрсатишга сарфланадиган қўшимча фойда олади. Пандемия меҳмонхона саноатидаги муҳим таркибий ўзгаришларнинг катализаторига айланди, ташқи таъсирларга мослашиш қобилиятини намойиш этди, шунингдек, мижоз учун кучли рақобат ўсиш муаммоларини ҳал қилиш учун зарур бўлган маълумотларни олишга имкон берди. Шу муносабат билан яқин келажакда ҳам, узоқ муддатда ҳам меҳмонхона корхоналарининг рақобатбардошлигини ошириш орқали амалий тавсиялар ишлаб чиқиш мазкур тадқиқотининг асосий вазифалари бўлиб, унинг долзарблигини очиб беради. МАВЗУГА ОИД АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ Тадқиқот жараёнида муаллиф Л.А. Брагин, Т.В. Панкина, А.Ф. Никишин [4], О.Астанакулов, С.Гойипназаров [5; 7], М.Ю.Рахимов [6], Д.А. Козлов [8], С.Г. Пянкова, Э.Р. Закирова [9], шунингдек, А.Абделноур, М.Абдулкарем, C.Али [10] каби бир қатор маҳаллий ва хорижий олимларнинг асарлари ва бошқалардан фойдаланилган. Туризм секторидаги “барқарор ривожланиш” концепцияси билан боғлиқ назарий-услубий масалалар кам ўрганилганлигини ҳисобга олиш зарур. Меҳмонхона корхоналари барқарор ривожланишининг ноаниқлик шароитида рақобатбардошлигини оширишга таъсири, шунингдек, меҳмонхоналарининг COVID-19 пандемияси шароитига мослашуви тўғрисида етарли маълумотга эга бўлмаслик ушбу мавзу мақсадига урғу беради. ТАДҚИҚОТ МЕТОДОЛОГИЯСИ Тадқиқотнинг услубий базаси иқтисодий, эмпирик қиёсий ва тарт

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Мазкур мақола меҳмонхона корхоналарининг меҳмонхона, рақобатбардошлигини ошириш асосида уларнинг барқарор барқарор ривожланиш, ривожланишини таъминлаш, шунингдек, уларнинг бугунги туристик хизматлар кунд…»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Мазкур мақола меҳмонхона корхоналарининг меҳмонхона, рақобатбардошлигини ошириш асосида уларнинг барқарор барқарор ривожланиш, ривожланишини таъминлаш, шунингдек, уларнинг бугунги туристик хизматлар кунд… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
hotel, development of tourism industry in our country, восстановление, sustainable development, меҳмонхона, tourist services market, гостиница, устойчивое развитие, туристик хизматлар бозори, барқарор ривожланиш
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники