К содержанию
РецензированоRU2022

Основные принципы управления инвестиционной деятельностью и особенности оценки

Olim ASTANAKULOV

Общество и инновации · 3 · 13-23 · 2022

Аннотация

Калит сўзлар: Мақолада халқаро иқтисодий муносабатларда инвестициялар, инвестицияларнинг аҳамияти, инвестиция фаолияти халқаро лойиҳа, таҳлилига оид илмий қарашлар, миллий иқтисодиётда хорижий корхона, инвестиция фаолиятини бошқаришнинг асосий халқаро стандарт, ишлаб чиқариш, хусусиятлари баён этилган. Шунингдек, инвестиция таҳлил босқичлари. фаолиятини бошқаришда таҳлил жараёни босқичлари ва уни ташкил этиш тартиби ёритиб берилган. Мақола сўнгида инвестиция фаолиятини, таҳлилини ва бошқаришни такомиллаштириш бўйича хулоса ва таклифлар тақдим этилган. 1 DSc., Professor, International Islamic Academy of Uzbekistan Head of “Islamic Economics and Finance” Department. E-mail: astanakulov@gmail.com. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 3 № 5 (2022) / ISSN 2181-1415 Основные принципы управления инвестиционной деятельностью и особенности оценки АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В статье описывается значение инвестиций в инвестиции, международных экономических отношениях, научные международный проект, взгляды на анализ инвестиционной деятельности, иностранное предприятие, основные особенности управления инвестиционной международный стандарт, производство, деятельностью в национальной экономике. Также, этапы анализа. разъясняются этапы процесса анализа и порядок его организации при управлении инвестиционной деятельностью. В конце статьи представлены выводы и предложения по улучшению инвестиционной деятельности, анализа и управления. КИРИШ Маълумки жаҳонда инвестиция фаолиятини ташкил этишда молиявий ахборотларни шакллантириш ва таҳлил қилиш бўйича мезонлар халқаро ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу мезон талаблари асосида давлат миллий компанияларининг бошқарув тизимини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Глобал пандемиянинг оғир оқибатлари дунё мамлакатлари иқтисодиётининг инқирозга юз тутишига олиб келди. Жумладан, Европа Иттифоқи иқтисодчи олимлари ва экспертлари, “иқтисодий инқирознинг “талафот даври”да ҳамда иқтисодий ўсиш суръатлари кескин пасайиши юз берганда, иқтисодий фаолиятни тиклашга энг катта ҳисса қўшувчи омил бу – инвестициялар эканлигини эътироф этдилар” [7]. Бундай шароитда корхоналар инвестиция фаолияти таҳлилини амалга ошириш асосида самарали бошқарув қарорларини қабул қилишнинг аҳамияти ортиб бормоқда. 2021 йилда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқими 1,58 триллион долларни ташкил этди, бу 2020 йилдаги жуда паст даражадан 64 фоизга кўпдир. Айнан бу тикланиш натижасига давлатлар ўртасидаги рағбатлантириш дастурлари, халқаро лойиҳаларни молиялаштириш жараёнининг тез ўсиши туфайли эришилди [18]. Халқаро амалиётда нуфузли молия муассасалари ҳисобланган Жаҳон банки, Халқаро валюта фонди, БМТнинг Тараққиёт дастурлари каби халқаро ташкилотлар томонидан компанияларда самарали инвестиция қарорларини қабул қилиш бўйича услубий тавсияларни такомиллаштиришга йўналтирилган илмий ишларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мазкур тадқиқотлар нуфузли тадқиқот марказлари томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, халқаро стандартларда белгиланган талаблар асосида хўжалик юритувчи субъектлар инвестиция фаолияти таҳлили усулларини такомиллаштириш имконини берган. Лекин корхоналар инвестиция фаолияти таҳлилининг назарий асослари, корхоналарнинг инвестиция фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш услубиёти, корхоналар инвестиция фаолияти самарадорлигини таҳлил қилишда қўлланиладиган манбалар ва усуллар, корхоналарда инвестиция фаолияти самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар таҳлилини такомиллаштириш йўллари билан боғлиқ муҳим масалалар ҳозиргача ўзининг ижобий ечимини топмаган. 14 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 3 № 5 (2022) / ISSN 2181-1415 Ўзбекистонда фаолият юритаётган миллий ҳамда хорижий корхоналарнинг инвестиция фаолияти натижалари акс этган ҳисоботлари халқаро стандартлар даражасида, ҳаққоний ва шаффофлиги таъминланган ҳолда шакллантирилмоқда. Мамлакатимиздаги барқарорлик ва қулай инвестиция муҳити натижасида ташқи иқтисодий алоқалар изчил ривожланмоқда. 2021 йилда жами 10 миллиард доллардан ортиқ, жумладан, 8 миллиард 100 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ўзлаштирилган. Бунинг натижасида 318 та йирик ва 15 мингдан зиёд ҳудудий лойиҳалар амалга оширилиб, 273 мингдан ортиқ иш ўрни ташкил этилган. Янги корхоналар жами 1 миллиард доллардан зиёд экспорт ва 530 миллион долларлик импорт ўрнини тўлдириш имкониятига эга [17]. Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналиш сифатида “мамлакатда инвестиция муҳитини янада яхшилаш, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш, инвесторларнинг бу борадаги давлат сиёсатининг изчиллигига бўлган ишончини мустаҳкамлаш ва инвесторлар билан ишлашда давлат тузилмаларининг масъулиятини ошириш” [1], “инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш мамлакатни ижтимоий- иқтисодий ривожлантиришнинг, янги ишлаб чиқариш қувватлари ва иш жойларини яратиш, инфратузилмани такомиллаштириш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш ва халқ фаровонлиги да

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Мақолада халқаро иқтисодий муносабатларда инвестициялар, инвестицияларнинг аҳамияти, инвестиция фаолияти халқаро лойиҳа, таҳлилига оид илмий қарашлар, миллий иқтисодиётда хорижий корхона, инвестиция фаол…»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Мақолада халқаро иқтисодий муносабатларда инвестициялар, инвестицияларнинг аҳамияти, инвестиция фаолияти халқаро лойиҳа, таҳлилига оид илмий қарашлар, миллий иқтисодиётда хорижий корхона, инвестиция фаол… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
investments, production, хорижий корхона, international project, халқаро стандарт, таҳлил босқичлари, инвестиции, международный проект, foreign enterprise, ишлаб чиқариш, иностранное предприятие, этапы анализа, халқаро лойиҳа, international standard, stages of analysis, производство, международный стандарт, инвестициялар
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники