К содержанию
РецензированоRU2022

Научно-теоретическая интерпретация вопросов семейного воспитания молодежи в деятельности джадидов

Lobar ERYIGITOVA · Iskandar ERGASHEV

Общество и инновации · 3 · 38-42 · 2022

Аннотация

Калит сўзлар: Ушбу мақолада жадидлар фаолиятида ёшларга оилавий жадидчилик, тарбия, тарбия бериш масалаларининг илмий – назарий жиҳатлари оилавий муҳит, оила, оила ўрганилган. Жадидлар фаолиятидаги тарбиявий жиҳатлар мустаҳкамлиги, одоб, ёритилган. ахлоқ. Научно-теоретическая интерпретация вопросов семейного воспитания молодежи в деятельности джадидов АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В данной статье исследуются научно-теоретические современность, аспекты вопросов обеспечения семейного воспитания воспитание, семейная молодежи в деятельности джадидов. Освещаются среда, семья, крепость воспитательные аспекты деятельности джадидов. 1 Independent researcher, senior lecturer, Termez Institute of Engineering Technology 2 2nd year student, Termez Institute of Engineering Technology Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 09 (2022) / ISSN 2181-1415 семьи, нравы, нравственность. Халқимиз ўзининг минг йиллик тарихий тараққиёти давомида турли даврларни бошдан кечирди. Давлатчилигимизнинг энг қадимги даврлариданоқ оила масаласига алоҳида эътибор билан қаралган. Бунинг ўзига хос сабаблари мавжуд. Оила - бу умр давомийлиги, инсон тақдири, келажак ҳаётдаги ютуқлари ёки муваффақиятсизлиги, бахти ёки бахтсизлиги, касб танлаш, руҳияти ҳолатлари ҳам инсоннинг оилавий муҳити билан боғлиқ. Жамият маънавий қиёфаси шу жамиятдаги оилаларнинг қандайлигига боғлиқлиги ҳам азалий ҳақиқат. Чунки оила жамиятнинг ижтимоий маънавий бўғини бўлиб, айнан оила шароитида халқимизнинг бугунги куни ва келажаги бунёд этилади. Оилавий тарбияда тартиб-интизомга, оила маънавий муҳитига эътибор бўлса, унинг аъзолари шу хислатларда уни қўллайдилар. Бу уларнинг хизмат вазифаларини юксак даражада бажаришларига сабаб бўлади. Оила бу одобу аҳлоқ, хушмуомалалик, меҳнатсеварлик асосида қурилган бўлиши, инсонлар ўртасидаги муносабат ва мулоқотларда ўта муҳим ва шахснинг феъл – атвори, юриш- туришида алоҳида аҳамият касб этади. Агар оилада ота – она ўз фарзандини Ватанига муҳаббат ва садоқат руҳида тарбияласа, бу ҳис-туйғу унга бутун умри давомида ҳамроҳ бўлади. Мустақиллигимизга эришганлигимиз туфайли халқимиз ўз маънавияти, миллий қадриятлари демакки оилавий қадриятларини ҳам тиклаш ва ёш авлодга ўргатиш имкониятига эга бўлди. Ана шу қадриятларда оилада таълим ва тарбия масалаларига алоҳида аҳамият қаратилган. Бу бежиз эмас албатта. Муҳтарам Президентимиз таъкидлаб ўтганларидек, “...ривожланган мамлакатларда таълимнинг тўлиқ циклига инвестиция киритилишига, яъни, бола 3 ёшдан 22 ёшгача бўлган даврда унинг тарбиясига сармоя сарфлашга эътибор берилади. Чунки ана шу сармоя жамиятга 15-17 баробар миқдорда фойда келтиради. Бизда эса бу кўрсаткич атиги 4 баробарни ташкил этади. Бинобарин, инсон капиталига эътиборни кучайтиришимиз, бунинг учун барча имкониятларни сафарбар этишимиз шарт.” 1 Бундан кўриниб турибдики, мактабгача таълимдан бошлаб, энг аввало оила тарбиясидаги бош мақсад комил инсон тарбияси бўлмоғи керак. Ўзбекистон Республикасида бугунги кунда 9 миллиондан кўпроқ оилалар мавжуд, ўртача ҳар бир оила аъзолари тўрт ёки беш кишидан иборат. Оила тарбиясида ота ва она, бобо ва момолар, ака-укалар томонидан болаларни тўғри миллий ахлоқ одоб қоидалари асосида тарбиялаш тушунилади. Бундай ўта маъсулиятли вазифа ота – она зиммасига тушади. Оиланинг энг муҳим ижтимоий вазифалари: инсонни яратиш, болани тарбиялаш, фарзандни жисмоний ва маънавий жиҳатдан камол топтириш, уларни маънавий бирликда хўжалик юритишини таъминлаш, ўзаро ёрдам кўрсатииш, жамиятнинг иқтисодий ва ижтимоий тараққиётини таъминлаш, демографик жараёнларини яхшилаш вазифасини бажаради. Оила мустаҳкамлиги – бу жамият мустаҳкамлиги, оила бахти жамият бахтиёрлигидир. Оиладаги тарбия, оиланинг вазифалари, оила аъзоларининг бурчлари, оила қуриш зарурияти фарзандлар тарбияси ва шунга ўхшаш оила билан боғлиқ мавзулар азал – азалдан кўпчиликни қизиқтириб келган. Айниқса, XIX асрнинг охири XX аср бошларида Ўрта Осиёнинг Россия томонидан босиб олингач халқимиз маънавий ҳаётига таҳдидлар кучайди. Хусусан, оилавий муносабатларда ҳам баъзи ноқис ҳолатлар кўрина бошлади. Масалан, миллат тараққиёти, юртнинг эртаси учун қайғурган, ўз халқини дунёнинг тараққий этган халқлари қаторида кўришни орзу қилган жадидчилик ҳаракатининг намоёндалари тарбия ва таълимни бир бутун жараён деб қараш билан бирга тарбияда 39 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 09 (2022) / ISSN 2181-1415 оилада оилавий муҳитнинг, ота –онанинг маъсулиятлари ҳақидаги фикрларини баён қилганлар. “ Тарбия биз учун ё ҳаёт, ё мамот, ё саодат, ё фалокат” деб таъкидлаган А.Авлонийнинг фикрлари ўзига хос шиорга айланди. Жадидларнинг фикрича, оила асосини тўғри қурмасдан туриб ва ёш авлодни тўлақонли тўғри йўлда тарбияламасдан туриб, жамиятни ислоҳ қилиш, унинг ривожини тараққиёт сари йўналтириш мумкин эмас. Бу охир-оқибатда миллат тақдири, унинг оилалари ҳолатига ундаги тарбияга боғлиқ жиҳатлари борлигини кўрсатади. Бундай ғоялар миллатпарвар жадидчи Абдурауф Фитрат

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Ушбу мақолада жадидлар фаолиятида ёшларга оилавий жадидчилик, тарбия, тарбия бериш масалаларининг илмий – назарий жиҳатлари оилавий муҳит, оила, оила ўрганилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Ушбу мақолада жадидлар фаолиятида ёшларга оилавий жадидчилик, тарбия, тарбия бериш масалаларининг илмий – назарий жиҳатлари оилавий муҳит, оила, оила ўрганилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
modernity, upbringing, нравы, family, семья, morality, воспитание, семейная среда, нравственность, family environment, ахлоқ, family strength, тарбия, крепость семьи, современность, оила, оила мустаҳкамлиги, оилавий муҳит, жадидчилик, manners, одоб
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники