Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Некоторые размышления о ритуальной экономике
Аkbar BABABEKOV
Общество и инновации · 3 · 1-7 · 2022
Аннотация
Калит сўзлар: Ушбу мақолада маросим тушунчаси, маросим турлари ва маросим, типлари, маросим иқтисодиётининг назарий-методологик одат, жиҳатлари илмий адабиётлар, дала этнографик иқтисод, тадқиқотлар натижалари асосида ёритиб берилган. иқтисодий антропология, ҳашар, Маросим иқтисоди масалалари нафақат социология, ўзаро ёрдам. фалсафа ёки иқтисоднинг, балки антропология ва этнологиянинг ҳам муҳим ўрганиш объекти эканлигига эътибор қаратилган. Мақолада муаллиф маросим тушунчаси ва маросим иқтисодиётида ҳашар ва ўзаро ёрдамнинг аҳамиятини асослаб берган. 1 Head of department of Anthropology and Ethnology, Faculty of History, National University of Uzbekistan. Tashkent, Uzbekistan. E-mail: akbar.bababekov@mail.ru. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 3 № 5 (2022) / ISSN 2181-1415 Некоторые размышления о ритуальной экономике АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В данной статье освещается понятие ритула, виды Ритуал, ритула, разъясняются теоретико-методологические обычай, аспекты ритуальной экономики на основе результатов экономика, научной литературы и полевых этнографических экономическая антропология, исследований. Акцент делается на том, что вопросы хашар, ритуальной экономики являются важным объектом взаимопомощь. изучения не только социологии, философии или экономики, но и антропологии и этнологии. В статье автор обосновал понятие ритуала и значение хашара и взаимопомощи в ритуальной экономике. ТАДҚИҚОТ МЕТОДОЛОГИЯСИ. Мақоланинг тадқиқот методологияси сифатида қиёсий таҳлил қилиш, таққослаш, анализ, кузатиш-таҳлил, фанлараро ёндашув усулларидан фойдаланилган. Маданий антропология, этнология ва иқтисодий этнография фанларининг соҳавий билимлардаги алоқадорлиги, туташ фанлар доирасида (иқтисодий антропология) мавзуларни тизимлаштириш, бир-бирига боғлаш, аниқланаётган масалаларни илмий тадқиқ этиш имкониятини беради. МАВЗУНИНГ ЎРГАНИЛГАНЛИК ДАРАЖАСИ. Турли халқларни ўзаро ажратиб турувчи муҳим этнографик белгилардан бири ҳисобланган маросимлар ҳозирги интеграциион ва глобаллашувлар шароитида муҳим аҳамият касб этиб бормоқда. ХХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб, маросимларни антропологик, этнологик ва социологик жиҳатдан назарий жиҳатдан ўрганишга кенг эътибор берила бошланди. Маросим ва унинг назарий концептуал жиҳатлари ҳақида антропологлар Клод Леви-Стросс (1944 й.), Э. Дюркгейм (1954 й.), Арнольд Ван Геннеп (1960 й.), Тернер (1969 й.) Гоффман (1967 й.), К. Гирц (1973 й.) ва Фуко (1975 й.), Кэтрин Бэлл (1992, 2009), Леонор ван ден Энде (2015) тадқиқотларида сўз юритилган. Мустақиллик йилларига келиб, Ўзбекистонда ҳам замонавий этнологик мавзулар, жумладан этник ва маданий ўзликни англаш, замонавий ўзбек қишлоғи, этноэкология, тиббий антропология, зиёрат туризми, гендер тадқиқотлар, маданий антропология, шаҳар антропологияси, ҳамда меҳнат миграцияси ва маросим иқтисодиёти йўналишларида илмий изланишлар олиб борилмоқда. Маросим иқтисодиёти йўналишидаги дастлабки тадқиқотлар, қадамлар сирасига Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Тарих институти “Этнология ва антропология” илмий маркази томонидан бажарилган илмий лойиҳаларни ҳамда 2013 йилда Ижтимоий ва маданий антропология журнали (Zeitschrift für Ethnologie (ZfE) / Journal of Social and Cultural Anthropology)да тадқиқотчи Алишер Илҳомов томонидан нашр этилган “Labour Migration and the Ritual Economy of the Uzbek Extended Family” (“Меҳнат миграцияси ва катта ўзбек оиласининг маросим иқтисоди”) номли мақоласини қайд этиш лозим [1]. Тарих институти “Этнология ва антропология” маркази ходимлари томонидан 2015–2021-йилларда Германиянинг Тюбенген университети билан ҳамкорликда амалга оширган “Wolkswagen” фондининг “Сирдарё ҳавзаси 2 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 3 № 5 (2022) / ISSN 2181-1415 аҳолисининг ижтимоий ва экологик маданияти тарихи” номли тадқиқоти ва 2019 йилдан Франция Ижтимоий фанлар академияси билан биргаликда Европа Иттифоқининг “Марказий Осиёда маросим иқтисодиёти” халқаро илмий лойиҳаларини мазкур йўналишдаги тадқиқотлар сифатида алоҳида ажратиб кўрсатиш жоиз [2]. АСОСИЙ ҚИСМ. Инсон ҳаётининг ажралмас қисми сифатида эътироф этилувчи маросимлар инсон ҳаётидаги моддий ва маънавий турмушнинг талаб ва эҳтиёжи туфайли юзага келган ва келадиган ҳодиса сифатида таърифланади. Инсон бутун умри давомида ўнлаб маросимлар гувоҳига айланади. Ушбу маросимларда гоҳида у ташкилотчи, ўтказувчи, иштирокчи ёхуд кузатувчи сифатида гавдаланади. Миллий қадриятларнинг қайта тикланиши ва маросимларга бўлган эътиборнинг ортиши натижасида уларни иқтисодий антропологик жиҳатдан чуқурроқ ўрганиш ҳамда моҳиятини тўлиқ очиб беришга бўлган эҳтиёжни юзага келтирди. Ҳар қандай маросим халқнинг маълум бир тарихий тараққиёт босқичидаги ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ҳамда маданий ривожланиш даражасини кўрсатувчи асосий белгиларни ўзида мужассамлаштирган ҳолда вужудга келади ва мавжуд бўлади [3]. Таниқли этнограф олим И. Жабборов маросимнинг муҳим белгилари ва хусусиятлари сифатида “...уларнинг барқарорли
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Ушбу мақолада маросим тушунчаси, маросим турлари ва маросим, типлари, маросим иқтисодиётининг назарий-методологик одат, жиҳатлари илмий адабиётлар, дала этнографик иқтисод, тадқиқотлар натижалари асосида…»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Ушбу мақолада маросим тушунчаси, маросим турлари ва маросим, типлари, маросим иқтисодиётининг назарий-методологик одат, жиҳатлари илмий адабиётлар, дала этнографик иқтисод, тадқиқотлар натижалари асосида… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- ritual, mutual assistance in ritual economy, иқтисодий антропология, одат, structure, иқтисод, экономика, обычай, восстановление, ритуал, взаимопомощь, ўзаро ёрдам, hashar, маросим, ҳашар, mutual assistance, custom, economic anthropology
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Магистерские диссертацииЮлдашев Ж.Х2014
Журнал универсальных научных исследованийAND RESTORATION, Khatamov Orif Yusupovich2024