Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Методы оценки регулирующего воздействия проекта нормативно-правового документа
Akhror RUZIEV
Общество и инновации · 3 · 346-355 · 2022
Аннотация
Калит сўзлар: Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг тартибга тартибга солиш, солиш таъсирини баҳолашда унинг усули муҳим аҳамият норматив-ҳуқуқий касб этади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ҳужжат, далиллар базаси, таъсирини баҳолаш ошкоралик ва назоратнинг ошишида, самарадорлик, баҳолаш, жаҳон тажрибаси. давлат органларига ишонч даражасининг ошишида муҳим роль ўйнайди. Шу нуқтаи назардан ушбу мақолада норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш усуллари таҳлил қилинган бўлиб, бу борада назарий ва амалий таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилган. 1 Independent researcher, Tashkent State University of Law, Uzbekistan Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 08 (2022) / ISSN 2181-1415 Методы оценки регулирующего воздействия проекта нормативно-правового документа АННОТАЦИЯ Ключевые слова: При оценке регулирующего воздействия нормативно- регулирование, правового документа большое значение имеет его метод. нормативно-правовой Оценка воздействия проектов нормативно-правовых документ, доказательная документов играет важную роль в повышении база, эффективность, оценка, мировой опыт. прозрачности и контроля, повышении уровня доверия к государственным органам. С этой точки зрения, в данной статье анализируются методы оценки регулирующего воздействия проекта нормативно-правового документа, в связи с чем разработаны теоретические и практические предложения и рекомендации. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг тартибга солиш таъсирини баҳолашда унинг усули муҳим аҳамият касб этади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари таъсирини баҳолаш ошкоралик ва назорат даражасининг ошишида, демак, давлат органларига ишонч даражасининг ошишида муҳим роль ўйнайди. Бу борада адабиётларда турлича фикр ва мулоҳазалар билдирилади. Хусусан, Д.Родригонинг таъкидлашича, “баҳолаш мезонларига келсак, тартибга солиш муқобилларини баҳолашда энг кенг тарқалган ёндашув “харажатлар-фойдалар” усули (cost-benefit analysis) ҳисобланиб, унга бир қатор мавжуд ёндашувлардан бири сифатида қараш керак”.[1] С.Жейкобс эса “тартибга солувчи қарорларни қабул қилишга ёрдам берувчи барча усуллар шартли равишда бешта тоифага – эксперт хулосаси, консенсус, сиёсий қарор, бенчмаркинг, эмпирик далилларга ажратиладиган бўлса, тартибга солиш таъсирини баҳолаш охирги қайд этилган тоифага тушади, яъни фактлар ва уларни таҳлил қилишга асосланган қарор қабул қилинади, бунинг натижасида ҳаракат параметрлари олдиндан белгиланган мезонларга мувофиқ белгиланади”[2], деб ёзади. Таъкидлаш лозимки, тартибга солиш таъсирини баҳолаш усулларини қўллаш мустаҳкам таҳлилий базага асосланади. Жаҳон стандартлари бўйича норматив- ҳуқуқий ҳужжатнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш учун кучли далиллар базаси ҳамда кенгайтирилган таҳлилий ва услубий қўллаб-қувватлаш, қабул қилинган қонунлар самарадорлигини баҳолаш, энг яхши маҳаллий ва жаҳон тажрибалари намуналари ва шу кабилар зарур. Шу боис ҳам ривожланган мамлакатларда бундай база ишлаб чиқилган, масалан, Европа комиссияси сайтида “Энг яхши амалиётлар кутубхонаси” махсус бўлими мавжуд.[3] Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш усулларини таҳлил қилишда мазкур фаолиятнинг ички мазмуни унинг бир нечта таркибий қисмларини таҳлил қилишни назарда тутади. Биринчидан, тартибга солиш муаммоси ва унинг салбий таъсирлари таҳлил қилинади. Юридик шаклдаги норматив кўрсатмалар нафақат амалдаги ҳуқуқий нормалардаги нуқсонларни бартараф этиш, балки янги тартибга солишни жорий этиш орқали тартибга қўйиш муаммосини ҳал қилиш воситаси бўлиши мумкин. Ҳуқуқий тартибга солиш муқобилларини таҳлил қилиш ва уларни бюджет 347 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 08 (2022) / ISSN 2181-1415 харажатлари нуқтаи назаридан миқдорий баҳолаш имконияти якуний эксперт хулосасини янада сифатли қилади. Иккинчидан, тартибга солиш мақсади таҳлил қилинади, у фойдали таъсир ва ўлчанадиган кўрсаткичларга эришишни назарда тутади. Ишлаб чиқувчи орган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни лойиҳалашда тартибга солиш мақсадига эришишнинг шундай индикаторларини белгилаши мумкин, экспертлар эса оммавий маслаҳатлашувларни ўтказиш давомида уларнинг самарадорлигини баҳолашлари мумкин. Учинчидан, бу тавсия этилган тартибга солиш воситаларининг сифатини баҳолаш, тартибга солиш талабларини бажариш билан боғлиқ харажатларни таҳлил қилишдан иборат. Бундай ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини қайта ишлаш тартибга солиш таъсирини баҳолаш тўғрисидаги хулосани эълон қилишнинг тўғридан-тўғри оқибати бўлади. Шундай қилиб, амалдаги қонунчилик нуқтаи назаридан тартибга солиш таъсирини баҳолаш хатарларни профессионал баҳолашнинг, лойиҳалаштирилаётган ҳуқуқий нормалар сифатини яхшилашнинг самарали воситаси ҳамда тартибга солувчи органлар ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасида мулоқотни таъминлаш усули ҳисобланади.[4] “Тартибга солиш таъсирини баҳолашда норматив-ҳуқуқий ҳужжат матнини юридик расмийлаштириш сифати ва юридик техника қоидаларига риоя қилиниш
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг тартибга тартибга солиш, солиш таъсирини баҳолашда унинг усули муҳим аҳамият норматив-ҳуқуқий касб этади.»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг тартибга тартибга солиш, солиш таъсирини баҳолашда унинг усули муҳим аҳамият норматив-ҳуқуқий касб этади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- regulatory, regulatory regard, regulatory document, оценка, норматив-ҳуқуқий ҳужжат, баҳолаш, assessment, нормативный документ, далиллар базаси, Тартибга солиш, evidence base, world experience, мировой опыт, эффектадорлик, самарадорлик, жаҳон тажрибаси, Нормативный, доказательная база, effectadorlik
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Выпускные квалификационные работыUtegenova Gúlbaxar2015
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026