Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Некоторые вопросы, связанные с понятием и характером ответственности несовершеннолетних за административные правонарушения
Gozzal IBRAGIMOVA
Общество и инновации · 3 · 96-101 · 2022
Аннотация
Калит сўзлар: Мазкур мақолада вояга етмаганларнинг маъмурий маъмурий ҳуқуқбузарлик, ҳуқуқбузарлиги учун жавобгарлик тушунчаси ва моҳиятига профилактика, норма, доир айрим масалаларнинг мазмун ва моҳияти, таснифи вояга етмаган, ҳамда вояга етмаганлар томонидан содир этилган жавобгарлик, муаммо, тасниф, қонун. ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни белгилаб берувчи нормаларнинг илмий ва қиёсий-ҳуқуқий таҳлили баён этилган. Хусусан, муаллиф томонидан бу борадаги маъмурий қонунчилик ҳужжатлари, уларни қўллаш амалиёти ва муаммолари таҳлил қилинган ҳамда мавжуд муаммо ва камчиликлар, шунингдек, уларни бартараф этиш юзасидан таклиф ва тавсиялар илгари сурилган. 1 Lieutenant, Employee of Main Department of Internal Affairs of the City of Tashkent, Uzbekistan Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 08 (2022) / ISSN 2181-1415 Некоторые вопросы, связанные с понятием и характером ответственности несовершеннолетних за административные правонарушения АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В данной статье рассмотрены содержание и сущность, административное классификация некоторых вопросов, связанных с понятием правонарушение, и сущностью ответственности несовершеннолетних за предупреждение, норма, административное правонарушение, а также проведен несовершеннолетний, ответственность, научно-сравнительный правовой анализ норм, проблема, квалификация, определяющих ответственность за правонарушение, закон. совершенное несовершеннолетними. В частности, автор проанализировал административно-правовые документы, практику и проблемы их применения, а также существующие проблемы и недостатки, сформулированы предложения и рекомендации по их устранению. Ҳуқуқ соҳалари ичида маъмурий ҳуқуқ ўзининг кўп тармоқли ва мураккаб процедурали эканлиги билан бошқа ҳуқуқ соҳаларидан ажралиб туради. Хусусан, маъмурий ҳуқуқнинг ажралмас қисми ҳисобланмиш маъмурий жавобгарлик ҳам бундан мустано эмас. Юридик адабиётларда вояга етмаганларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлиги учун жавобгарлиги билан боғлиқ мавзулар жуда долзарб мавзулар ҳисобланади ҳамда мазкур йўналишни ўрганиш муаммолар етарлича эканлигини кўрсатмоқда. Ушбу мавзунинг долзарблиги биринчи галда вояга етмаган шахсларнинг ўзига хос хусусиятлари ва ҳуқуқий мақоми билан белгиланади. Вояга етмаганлар алоҳида тоифадаги шахс сифатида маъмурий қонунчиликда алоҳида ҳуқуқий мақомга эгадир. Ушбу тоифа шахслар бошқалардан бир қатор имтиёзларга эгалиги билан ажралиб туради. Ҳуқуқшунослар томонидан “маъмурий жавобгарлик” тушунчасига берилган турлича таърифлардан хулоса қилиш мумкинки, мазкур тушунча тадқиқотимизнинг баҳс-мунозара предмети ҳисобланади. Айрим ҳуқуқий адабиётларда маъмурий жавобгарлик – юридик жавобгарликнинг алоҳида кўриниши бўлиб, у маъмурий мажбурлов чораси ҳисобланади[1] дейилган бўлса, бошқа манбада маъмурий жавобгарлик юридик жавобгарликнинг бир кўриниши сифатида шахснинг шаъни ва қадр-қиммати фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига, уларнинг соғлиғига, жамоат муҳофазаси ва уларнинг тартибига, атроф-муҳит муҳофазасига, давлат бошқарувини амалга оширишнинг ўрнатилган тартибига, мулкчиликка тажовуз қиладиган ҳуқуқбузарликларнинг ҳуқуқий оқибатидир дейилган. Ҳуқуқшунослар Н.В.Бровко, М.Б.Смоленский, Ю.А. Соколоваларнинг “Административное право” дарслигида “Маъмурий жавобгарлик деганда ваколатли орган ёки мансабдор шахс томонидан қўлланиши мумкин бўлган юридик жавобгарликнинг (жиноий, интизомий ва моддий жавобгарлик турлари билан бир қаторда) тури тушунилади” деб таърифланади[2]. 97 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 08 (2022) / ISSN 2181-1415 Ҳуқуқшунос олим Л.Б. Хван эса нисбатан бошқача фикрни илгари сўради. Хусусан унинг фикрича, маъмурий жавобгарлик – айбдорга нисбатан маъмурий ҳуқуқ нормаларида кўзда тутилган доирада жазо қўлланилиши ёхуд фуқаро ёки мансабдор шахснинг ҳуқуқни бузганлик учун давлат олдидаги жиноий бўлмаган жавобгарлигидир[3]. Бошқа бир қатор адабиётларда маъмурий жавобгарлик тушунчасига деярли бир хилдаги таърифларни учратиш мумкин. Хусусан, кўплаб олимларнинг ишларида “мaъмурий жaвoбгaрлик – бу мaъмурий ҳуқуқ нoрмaлaри билaн тaртибгa сoлингaн, мaъмурий ҳуқуқбузaрликни сoдир этгaн шaxсгa нисбaтaн вaкoлaтли дaвлaт oргaнлaри вa мaнсaбдoр шaxслaр тoмoнидaн мaъмурий- прoцeссуaл тaртибдa мaъмурий жaзoни қўллашдир” деган таърифлар берилган[4]. Маъмурий жавобгарлик тушунчаси амалдаги Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида[5] ўз аксини топмаганлиги учун унга ягона таъриф бериш анча мушкул вазифа, бироқ юқоридаги илмий-юридик адабиётларда келтирилган таърифлардан келиб чиқиб унга қуйидагича изоҳ бериш мумкин. Демак, маъмурий жавобгарлик – бу маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахсга нисбатан ваколатли давлат органлари ва мансабдор шахслари томонидан маъмурий ҳуқуқ нормаларида белгиланган тартибда маъмурий жазо қўллаш кўринишидаги мажбурлов чорасидир. Амалдаги кодексда «маъмурий жавобгарлик» тушунчаси фақатгина «маъмурий ҳуқуқбузарлик деганда қонун ҳужжатларига биноа
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Мазкур мақолада вояга етмаганларнинг маъмурий маъмурий ҳуқуқбузарлик, ҳуқуқбузарлиги учун жавобгарлик тушунчаси ва моҳиятига профилактика, норма, доир айрим масалаларнинг мазмун ва моҳияти, таснифи вояга…»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Мазкур мақолада вояга етмаганларнинг маъмурий маъмурий ҳуқуқбузарлик, ҳуқуқбузарлиги учун жавобгарлик тушунчаси ва моҳиятига профилактика, норма, доир айрим масалаларнинг мазмун ва моҳияти, таснифи вояга… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- administrative offense, for their elimination, маъмурий ҳуқуқбузарлик, қонун, профилактика, норма, жавобгарлик, вояга етмаган, тасниф, муаммо
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025
МонографииK.J.Murodov2026