К содержанию
РецензированоRU2022

Научно-теоретический анализ понятия договора купли-продажи

Ulfat SHONAZAROV · September -/© in Science LLC. (Specialized branch Tashkent State University of Law)

Общество и инновации · 3 · 151-156 · 2022

Аннотация

Калит сўзлар: Мақолада муаллиф томонидан олди-сотди шартномаси битим, шартнома, олди- тушунчасининг илмий-назарий таҳлили, маҳаллий олимлар сотди, товар, кўчмас мулк, билан бир қаторда хорижий ҳуқуқшунос олимларнинг ҳам чакана олди-сотди олди-сотди шартномасига оид қарашлари атрофлича шартномаси, мол-мулк баҳоси. ёритиб берилган. Шунингдек, олди-сотди шартномасининг ўзига хос хусусиятлари ҳам алоҳида санаб ўтилган. 1 Acting Head of the Department of State law disciplines of Specialized branch Tashkent State University of Law, Tashkent, Uzbekistan Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 08 (2022) / ISSN 2181-1415 Научно-теоретический анализ понятия договора купли- продажи АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В статье автором проведен научно-теоретический сделка, договор, купля- анализ понятия договора купли-продажи, всесторонне продажа, товар, освещены взгляды как отечественных, так и зарубежных недвижимость, договор ученых-юристов на договор купли-продажи. Отдельно розничной купли- продажи, оценка перечисляются и особенности договора купли-продажи. имущества Фуқаролик муомаласида энг кенг тарқалган ва кўп тузиладиган шартнома – бу олди-сотди шартномалари ҳисобланади. Товар-пул-товар айланмасида ҳам асосий вазифани айнан олди-сотди шартномаси бажаради. Шу сабабли олди-сотди шартномасини бозор муносабатлари энг асосий ва муҳим ўринга эга бўлган шартнома сифатида баҳолаш мумкин. Олди-сотди шартномаси орқали бир товар ва унга нисбатан мулк ҳуқуқи бир шахсдан иккинчи шахсга ўтади ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 82-моддасида назарда тутилган фуқаролик муомаласи амалга оширилади. Таъкидлаш лозимки, бозор муносабатлари шароитида олди-сотди шартномаси хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги иқтисодий муомалани таъминлашнинг энг асосий воситаларидан бири сифатида намоён бўлади. Мазкур шартнома орқали хом- ашёлар, ишлаб чиқариш воситалари ва ускунлари, кенг истеъмол моллари тегишли шахслар мулкига айланади ва мамлакатда ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳалари ривожланади. Олди-сотди шартномасининг тушунчаси ФКнинг 386-моддаси биринчи қисмида белгиланган. Унга кўра, олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. Бу шартномани тузиш йўли билан сотувчи товарни ва унга нисбатан мулк ҳуқуқини ўзидан бегоналаштиради ва айни пайтда товар ҳамда унга нисбатан мулк ҳуқуқи бошқа шахсда вужудга келади. Олди-сотди шартномасининг ҳуқуқий табиатини англашда мазкур шартноманинг шартномаларини туркумлашдаги ўрнини белгилаш муҳимдир. Шу боис олди-сотди шартномасининг шартномалар тизимида тутган ўрнини таҳлил қилиш лозим. Ҳ.Р.Раҳмонқуловнинг фикрича, шартномалар умумий таснифлаш белгилари бўйича қуйидаги асосий гуруҳларга тақсимланади: а) мулк ҳуқуқини (ёки бошқа ашёвий ҳуқуқни) топшириш бўйича муносабатларда воситалик қилувчи шартномалар (олди-сотди, маҳсулот етказиб бериш, контрактация, давлат контракти, ҳадя, рента ва шу кабилар); б) мол-мулкни фойдаланишга топшириш бўйича муносабатларда воситалик қилувчи шартномалар (мол-мулкни ижарага олиш, уй-жой ижараси, прокат, лизинг ва шу кабилар); в) ишлар бажариш бўйича муносабатларда воситалик қилувчи шартномалар (маиший хизмат пудрати, қурилиш пудрати, лойиҳа ва тадқиқот ишлари пудрати ва шу кабилар); 152 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 08 (2022) / ISSN 2181-1415 г) хизматлар кўрсатиш бўйича муносабатларда воситалик қилувчи шартномалар (ҳақ эвазига хизматлар кўрсатиш, ташиш, транспорт экспедицияси, сақлаш, ҳисоб-китоблар ва шу кабилар); д) вакиллик қилиш бўйича муносабатларда воситалик қилувчи шартномалар (топ-шириқ, топшириқсиз бошқа шахснинг манфаати йўлида ҳаракат қилиш, комиссия, мол-мулкни ишончли бошқариш ва шу кабилар); е) ташкилий-ҳуқуқий муносабатларда воситалик қилувчи шартномалар (таъсис шартномалари тузиш ва уларни рўйхатдан ўтказиш, юридик шахсни қайта тузиш, биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартнома, дастлабки шартнома)[1]. И.Б.Зокировнинг фикрига кўра, шартномаларни: биринчидан, мулкни топши- ришга қаратилган; иккинчидан, ишларни бажаришга қаратилган; учинчидан: хизматлар бажаришга қаратилган; тўртинчидан, турли хил тузилмаларни таъсис этишга йўналтирилган тўрт гуруҳга бўлиш мумкин[2]. Мазкур фикрлардан келиб чиқиб, олди-сотди шартномасини мол-мулк ва унга нисбатан ҳуқуқни бошқа шахсга ўтказишга қаратилган шартномалар гуруҳига мансуб, деб ҳисоблаш мумкин. Айни вақтда ушбу шартномани бошқа ўхшаш шартномалардан ажратиб турувчи ҳуқуқий белгилари мавжуд бўлиб, унга қуйидагилар киради: Биринчидан, олди-сотди шартномаси ҳақ бараварига тузиладиган (пулли) шартнома ҳисобланади. Бунда ҳар доим сотувчи топширадиган мол-мулк (товар) эвазига сотиб олувчи муайян миқдорда пул (сўм, валюта) билан белгиланган ҳақ тўлайди. Иккинчидан, олди-сотди шартномаси консенсуал шартномалар гуруҳига ман

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Мақолада муаллиф томонидан олди-сотди шартномаси битим, шартнома, олди- тушунчасининг илмий-назарий таҳлили, маҳаллий олимлар сотди, товар, кўчмас мулк, билан бир қаторда хорижий ҳуқуқшунос олимларнинг ҳ…»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Мақолада муаллиф томонидан олди-сотди шартномаси битим, шартнома, олди- тушунчасининг илмий-назарий таҳлили, маҳаллий олимлар сотди, товар, кўчмас мулк, билан бир қаторда хорижий ҳуқуқшунос олимларнинг ҳ… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
This is an open access article under the Attribution 4.0 International, купля-продажа, кўчмас мулк, чакана олди-сотди шартномаси, договор, недвижимость, contract, purchase and sale, real estate, товар, etail sale agreement, олди-сотди, сделка, transaction, оценка имущества, property valuation, мол-мулк баҳоси, шартнома, goods, битим, договор розничной купли-продажи
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники