Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Вопросы обеспечения эффективности взаимного сотрудничества сотрудников следственных и оперативно-розыскных органов
Shokhrukh PULATOV
Общество и инновации · 3 · 48-53 · 2022
Аннотация
Калит сўзлар: Мақолада терговчининг тезкор-қидирув органлари терговчи, ходимларининг ўзаро ҳамкорлиги самарадорлигини тезкор-қидирув органи, таъминлаш масалалари, бугунги кунда ушбу жараённни тактика, амалга ошириш тактикаси, ушбу жараённинг ташкилий- ҳамкорлик, ташкилий-тактик тактик жиҳатлари ёритилган. жиҳатлар. 1 Deputy Head of the Legal Service of the Ministry of Emergency Situations of the Republic of Uzbekistan Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 07 (2022) / ISSN 2181-1415 Вопросы обеспечения эффективности взаимного сотрудничества сотрудников следственных и оперативно-розыскных органов АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В статье рассмотрены вопросы обеспечения следователь, взаимодействия оперативно-розыскных органов с оперативно-розыскной следователем, тактика реализации процесса орган, взаимодействия и организационно-тактические аспекты тактика, взаимодействие, данного процесса. организационно- тактические аспекты. Тергов қилиш, жиноятни очиш ва унинг олдини олишнинг самарадорлиги кўп жиҳатдан терговчининг ушбу жараённинг бошқа иштирокчилари – тезкор- қидирув ходимлари, мутахассислар ва экспертлар, шунингдек оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлигига боғлиқдир. Бундай ҳамкорлик жиноят иши бўйича ҳақиқатни аниқлашга қаратилган бўлади. Терговчининг тергов жараёни иштирокчилари билан ҳамкорлиги нисбатан шартли ҳисобланади, чунки процессуал нуқтаи назардан бундай ҳолатда тенгликнинг бўлиши мумкин эмас. Терговчининг мақоми юқори бўлиб, терговдаги асосий вазифа, унинг натижалари ва қабул қилинаётган қарорлар учун шахсий жавобгарликни аниқлаб беришдан иборат. Тергов иштирокчиларининг фаолияти терговчининг олдига қўйилган вазифаларга бўйсундирилган ва улар билан боғлиқ. Агар дастлабки терговга эҳтиёж бўлмаса ва иш бутунлай бошланғич тергов органи томонидан олиб борилса, ҳамкорликка эҳтиёж қолмайди. Бу дастлабки тергов органи ходими ҳеч ким билан алоқада бўлмайди, дегани эмас. Ўзаро алоқа жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш босқичида, яъни терговга қадар текшириш жараёнидаёқ зарур. Айбдор шахс аниқланмагани ёки у қочиб яширингани туфайли дастлабки тергов тўхтатиб турилганидан кейин ҳам бундай ўзаро алоқасиз ишни кўриш мумкин эмас. Терговга қадар текшириш босқичида ўзаро алоқа жиноят ишини қўзғатиш зарурлигини асословчи материалларни олиш, уларни ҳар томонлама баҳолашга қаратилади. Дастлабки терговни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилинганидан кейин ўзаро алоқа қочиб яширинган жиноятчини аниқлаш ёки қидириш билан боғлиқ [1]. Режалаштирилган тергов ҳаракатлари бажарилганидан кейин жиноят очилмаган, айбдор шахс эса номаълум бўлиб қолган ёки жиноят тўлиқ очилмаган деб тахмин қилиш учун асослар мавжуд бўлган ҳолда ўзаро алоқа айниқса долзарб аҳамият касб этади. Тергов қилинаётган жиноятнинг муҳим ҳолатлари аниқланмаган, асосланган тусмоллар текширилмаган, далиллар тизимида бўшлиқлар мавжуд бўлган, белгиланган тергов ҳаракатларини ўтказишда жиддий қийинчиликлар туғилаётган ҳолларда ҳам ўзаро алоқасиз иш кўриш мумкин эмас. Тегишли идоралар суриштирув органларининг тегишли хизматлари томонидан амалга ошириладиган тезкор-қидирув тадбирлари нопроцессуал, 49 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 07 (2022) / ISSN 2181-1415 разведка, кузатиш-текшириш, қидирув хусусиятини касб этади. Улар махсус ошкора ва ноошкора усуллар ва воситалар билан амалга оширилади. Ўтказиладиган тезкор-қидирув тадбирларининг турлари “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг 14-моддасида белгиланган. Уларнинг бош мақсади жиноятларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш, уларга барҳам бериш ва уларни фош этиш, шунингдек жиноятларни тайёрлаш ва содир этишга дахлдор шахсларни аниқлаш ҳамда топиш, қочиб яширинган айбдор шахсларни қидиришдан иборат. Тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш масалалари “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги Қонун асосида ишлаб чиқилган идоравий норматив- ҳуқуқий ҳужжатлари билан тартибга солинади. Тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш тезкор-қидирув органларининг мутлақ ваколатлари жумласига киради, терговчилар ушбу тадбирларда иштирок этишга ҳақли эмас [2]. Аммо, шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, ЎзР ЖПК ва “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги Қонунда терговчига юқорида зикр этилган органларга тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш тўғрисида топшириқлар бериш, айрим тергов ҳаракатларини ўтказишда кўмаклашишни улардан талаб қилиш имконини берадиган анча кенг ваколатлар берилган. Терговчининг ёзма топшириқлари ушбу органларга ижро этиш учун мажбурий ҳисобланади. Шундай қилиб, терговчилар жиноятларни фош этиш ва тергов қилиш учун суриштирув органларининг тезкор-қидирув имкониятларидан фаол фойдаланишлари мумкин ва лозим. Тергов ва тезкор-қидирув фаолияти кўпинча параллел амалга оширилади, шу сабабли айнан лозим даражада ташкил этилган ўзаро алоқа жиноятларни фош қилиш ишида терговчи ва тезкор ходимлар ҳаракатларининг келишилганлигини таъминлайди. Ўзаро алоқа эпизодик – терговчининг айрим топшириқларини бажариш билан боғл
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Мақолада терговчининг тезкор-қидирув органлари терговчи, ходимларининг ўзаро ҳамкорлиги самарадорлигини тезкор-қидирув органи, таъминлаш масалалари, бугунги кунда ушбу жараённни тактика, амалга ошириш та…»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Мақолада терговчининг тезкор-қидирув органлари терговчи, ходимларининг ўзаро ҳамкорлиги самарадорлигини тезкор-қидирув органи, таъминлаш масалалари, бугунги кунда ушбу жараённни тактика, амалга ошириш та… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- investigator, ташкилий-тактик жиҳатлар, терговчи, operational-investigative body, организационно-тактические аспекты, organizational and tactical aspects, ҳамкорлик, взаимодействие, следователь, оперативно-розыскной орган, тактика, тезкор-қидирув органи, interaction, tactics
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
МонографииK.J.Murodov2026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025