Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Методика использования упражнений, развивающих мышление, при обучении частям речи
Mukaddas TURABOEVA
Общество и инновации · 3 · 196-203 · 2022
Аннотация
Калит сўзлар: Таълим тизимида “Она тили” дарсликларида тафаккурни тил ва тафаккур, ривожлантирувчи машқларга муҳим эътибор қаратилмаган. она тили дарслиги, Бу ҳолат эса бугунги кун ўқувчиси ва йўналиш талабалари она тили таълими, томонидан етарлича тафаккур машқлари ҳақидаги она тили грамматикаси, ўқитиш жараёни, билимларни ўзлаштирмаслик сабабларидан биридир. мавзулар узвийлиги, Мақолада 6-синф она тили дарслигида сўз туркумларини машқ турлари, ўқитиш жараёнида мавзуларни мустаҳкамлаш учун тавсия тафаккурни 1 (PhD) Senior Lecturer, Namangan State University. E-mail: muqaddastoraboyeva4@gmail.com. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 07 (2022) / ISSN 2181-1415 ривожлантирувчи машқ, этилган тафаккурни ривожлантирувчи машқларни ўқитувчи ва ўқувчи, ўқувчиларга бажартириш методлари ёритилган. Шунингдек, фикр юритиш, тафаккурни ривожлантирувчи машқларни она тили муҳокама қилиш. дарсларида бажариш жараёнида ўқитувчи ва ўқувчиларнинг белгилаб берилган вазифалари кўрсатиб ўтилган. Методика использования упражнений, развивающих мышление, при обучении частям речи АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В системе образования в учебнике «Родной язык» мало язык и мышление, внимания уделяется упражнениям, развивающим учебник родного языка, мышление. Эта ситуация является одной из причин, по обучение родному языку, которой сегодняшние студенты не получают достаточного грамматика родного языка, знания о мышлении. В данной статье освещены методики процесс обучения, выполнения развивающих мышление упражнений, связанность тем, рекомендуемых для закрепления тем в процессе обучения виды упражнений, частям речи в учебнике родного языка для 6-ого класса. упражнение, Также в ней приведены задания, которые развивают развивающее мышление, учитель и ученик, мышление на занятиях по родному языку. обсуждение, дискуссия. КИРИШ Дунёнинг Япония, Германия, АҚШ, Россия Федерацияси, Канада каби ривожланган мамлакатларида умумий ўрта таълим мактабларда миллий маданият ва мафкура, миллий руҳ ва қадриятлар хазинаси, ўқувчида миллий, ижодий, мустақил тафаккурни шакллантирувчи, ривожлантирувчи, ифодаловчи ҳамда бошқа фанларнинг мукаммал, пухта ўзлаштирилишига асос бўлувчи она тили таълимининг инновацион илғор педагогик технологиялар асосида такомиллаштирилишига муҳим вазифа сифатида қаралмоқда. БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалаларига доир Битимида [1] ушбу масала долзарб вазифа сифатида белгиланганлиги боис инновацион педагогик технологиялар воситасида ўқитишни тубдан яхшилаш муаммоси дунёнинг ривожланган мамлакатларининг илмий марказларида тил таълимини ўқитишнинг назарий ва амалий масалалари етакчи ўринда туради. Янгиланаётган Ўзбекистонда ҳам таълим тизимига доир ислоҳотлар доирасида Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида ҳам “ўқитиш усулларини такомиллаштириш, таълим-тарбия жараёнига индивидуаллаштириш тамойилларини босқичма-босқич татбиқ этиш, ўқувчида кичик ёшдан таълим олишга соғлом, кучли ва таъсирчан мотивацияни шакллантириш” [2] каби муҳим вазифалар белгиланган. Бу, аввало, умумий ўрта таълим, жумладан, 5-9-синфлар таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, халқаро таълим стандартлари асосида ўқувчиларнинг оғзаки ва ёзма саводхонлигини ривожлантириш, она тили таълимининг сифати ва самарадорлигига алоҳида эътибор қаратишни тақозо қилади. Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганларидек: “Ҳар биримиз давлат тилига бўлган эътиборни 197 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 07 (2022) / ISSN 2181-1415 мустақилликка бўлган эътибор деб, давлат тилига эҳтиром ва садоқатни она Ватанга эҳтиром ва садоқат деб билишимиз, шундай қарашни ҳаётимиз қоидасига айлантиришимиз лозим. Бу олийжаноб ҳаракатни барчамиз ўзимиздан, ўз оиламиз ва жамоамиздан бошлашимиз, она тилимизга, урф-одат ва қадриятларимизга ҳурмат, Ватанга меҳримизни амалий фаолиятда намоён этишимиз керак” [3]. Бундай юксак ва муҳим ижтимоий вазифани бажаришда умумий ўрта таълим мактабларининг 5-9- синфларида она тили таълимини, хусусан, ўқувчиларнинг тил ва нутққа доир илмий-назарий билим ва амалий малака ҳамда кўникмаларини изчил, узвий, мукаммал, ижодий ва мустақил ўзлаштириш, эгаллашга йўналтирувчи, муайян тартиб ҳамда қоидаларга асосланган тафаккурни ривожлантирувчи машқлар тизимини яратиш, такомиллаштириш муҳим аҳамиятга эга. МАВЗУГА ОИД АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ Хорижлик олимлардан И. Жонсон ижодий таълимни ташкил этиш, Ларс Якоб ўқитувчи ва ўқувчи истиқболлари, Мариа Бажарас Bajaras таълимда рақамли ижодкорлик, Мариа дел Мар Камачо Марти АКТга асосланган шароитда ўқитувчининг фаолиятини лойиҳалаш, Петер Эделенбос, С. Вонд, ўқитувчининг феъл-атвори ва мулоқотга киришиш даражаси, С. Деметриадис она тили таълимида ўқувчиларни мустақил фикрлашга ўргатиш масалаларини тадқиқ этишган. МДҲ олимларидан Л.Н. Ланда, А.И. Власенков, А.Х. Жиленко, Н.А. Лашкарова, В.И. Масальский, Е.Г. Шатова, Т.И. Шамова, И.В. Дорно, В.В. Маткин, М.И. Махмутов, Ф.Я. Байков, Л.А. Венгер, Я.А. Пономаревлар она тил
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Таълим тизимида “Она тили” дарсликларида тафаккурни тил ва тафаккур, ривожлантирувчи машқларга муҳим эътибор қаратилмаган.»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Таълим тизимида “Она тили” дарсликларида тафаккурни тил ва тафаккур, ривожлантирувчи машқларга муҳим эътибор қаратилмаган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Просмотров
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- language and thinking, be assigned by the teacher in the process of performing the, язык и мышление, виды упражнений, учебник родного языка, native language grammar, упражнение, обсуждение, развивающее мышление, discussion, ўқитиш жараёни, муҳокама қилиш, она тили грамматикаси, exercises that develop thinking, тил ва тафаккур, native language textbook, ўқитувчи ва ўқувчи, процесс обучения, reflection, teaching process, связанность тем, мавзулар узвийлиги, coherence of topics, teacher and student, грамматика родного языка, машқ турлари, фикр юритиш, native language education, тафаккурни ривожлантирувчи машқ, она тили таълими, учитель и ученик, дискуссия, она тили дарслиги
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Магистерские диссертацииЮлдашев Ж.Х2014
Журнал универсальных научных исследованийAND RESTORATION, Khatamov Orif Yusupovich2024