Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Значение размера и срока наказания в классификации преступлений
Khurshid KARIMOV · General Prosecutor’s Office · July -/© in Science LLC.
Общество и инновации · 3 · 336-341 · 2021
Аннотация
Калит сўзлар: Ушбу мақолада жиноятлар ижтимоий хавфлилик дара- жиноятларни таснифлаш, жасига кўра таҳлил қилинган, жиноятларни таснифлашда айб шакли, жазо миқдори ва муддатининг аҳамияти, айб шаклининг жазо миқдори, ўрни, муқобил жазолар ўрганилган ҳамда ушбу ҳолатга оид жазо муддати, муқобил жазо, нормаларни такомиллаштиришга доир таклифлар берилган. санкция. Значение размера и срока наказания в классификации преступлений АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В данной статье проанализированы преступления по классификация степени общественной опасности, значение размера и срока преступлений, наказания в классификации преступлений, роль формы вины форма вины, в классификации преступлений, изучены альтернативные срок наказания, размер наказания, наказания в классификации преступлений, а также даны альтернативное предложения по совершенствованию норм по данному наказание, вопросу. санкция. 1 Department of the Academy of the General Prosecutor’s Office (PhD) Associate Professor, Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 06 (2022) / ISSN 2181-1415 Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг Махсус қисми моддалари жиноятларни таснифлаш таҳлилига кўра 274 та модда ҳамда 621 та жиноят таркибидан иборат бўлиб, ўта оғир жиноятлар 62 та, оғир жиноятлар 115 та таркибни, унча оғир бўлмаган жиноятлар 156 та, ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар таркиби 288 тани ташкил этади. Қайд этиш лозимки, ушбу рақамлар ўзгарувчан бўлиб, жиноят қонунчилигига тегишли ўзгартиришлар киритилиши, масалан, криминализация ёки декриминализация, пенализация ёки депенали- зация, жиноят санкцияси миқдори ёки муддатининг ўзгариши жиноят таснифига оид рақамларнинг ҳам ўзгаришига олиб келади. Масалан, У.Усмоналиев: “ЖК Махсус қисми моддалари ўрганиб чиқилса, ундаги моддаларнинг ёки муайян модданинг тегишли қисми ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар деб ҳисобланган нормага эга бўлган моддалар 135 дан кўпроқдир”, деб қайд этган. Н. Рахимжонова: “Ҳозирда Жиноят кодекси Махсус қисмида 587 та жиноят таркиби мавжуд бўлиб, шуларнинг 259 таси ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар саналади”, деб маълумот беради. Жиноятларни таснифлашда Жиноят кодексининг Махсус қисми санкция- сидаги жазо муддатини белгилашда Жиноят кодексининг 15-моддаси қоидалари инобатга олинмаганлиги намоён бўлади. Масалан, ўта оғир жиноятларга қасддан содир этилиб, қонунда ўн йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш ёхуд умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган жиноятлар киради. Жиноят кодекси Махсус қисмида 62 та таркибда ўта оғир жиноятлар таснифига киради. Шу билан бир қаторда, ўта оғир жиноятларнинг айримларида жазонинг минимал миқдори ўн йилдан кам этиб белгиланган. Масалан, ЖКнинг 135-модда- сининг 4-қисмида саккиз йилдан ўн икки йилгача, 154-моддаси 2-қисмида етти йилдан ўн икки йилгача, 169-моддаси 4-қисмида саккиз йилдан ўн беш йилгача, 175-моддаси 2-қисмида саккиз йилдан ўн икки йилгача, 178-моддасида 3-қисми саккиз йилдан ўн икки йилгача, 186-1-моддасида 3-4-қисмлари етти йилдан ўн икки йилгача, 255-1-моддаси 2-қисмида саккиз йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган. Юқоридаги санкцияларнинг белгила- нишида, бизнингча, ЖКнинг 15-моддаси қоидаларига амал қилинмаган. Фикримизча, бунда ўта оғир жиноятлар санкцияси белгиланишида жазонинг минимал миқдори ҳам ўн йилдан ортиқ бўлиши назарда тутилиши лозим. Қайд этиш лозимки, ўта оғир жиноятлар учун Жиноят кодексининг Махсус қисми санкциясида фақат озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган бўлиб, ЖКнинг 155-моддасининг 3-қисми ҳамда 97-моддасининг 2-қисмида озодликдан маҳрум қилиш жазосига муқобил умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган. Жиноят кодексининг Махсус қисми моддалари ва уларнинг қисми кесимида таҳлил қилинганда 115 та оғир жиноят таркиби бўлиб, Жиноят кодексининг 15-моддасига асосан, оғир жиноятларга қасддан содир этилиб, қонунда беш йилдан ортиқ, лекин ўн йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган жиноятлар кириши белгиланган, айрим оғир жиноятларда жазонинг минимал миқдори беш йилдан кам этиб белгиланган бўлса-да, ЖКнинг оғир жиноятлар таснифига кирган 103-моддасининг 1-қисми, 118-119-моддаларнинг 1-қисми, 186-модданинг 3-қисми, 186-2-модданинг 2-қисми, 283-модданинг 2-қисмлари санкциясида уч йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган. ЖКнинг 278-моддасининг 1-қисмида етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган. 337 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 06 (2022) / ISSN 2181-1415 Юқоридаги санкцияларда ҳам, бизнингча, ЖКнинг 15-моддаси қоидаларига амал қилинмаган. Фикримизча, бунда оғир жиноятлар санкцияси белгиланишида жазонинг минимал миқдори ҳам беш йилдан ортиқ бўлиши назарда тутилиши лозим. Жиноят кодексининг Махсус қисми моддалари ва уларнинг қисми кесимида таҳлил қилинганда, 156 та жиноят таркибидаги жиноятлар унча оғир бўлмаган жиноятлар бўлиб, баъзи унча оғир бўлмаган эҳтиётсизл
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Ушбу мақолада жиноятлар ижтимоий хавфлилик дара- жиноятларни таснифлаш, жасига кўра таҳлил қилинган, жиноятларни таснифлашда айб шакли, жазо миқдори ва муддатининг аҳамияти, айб шаклининг жазо миқдори, ў…»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Ушбу мақолада жиноятлар ижтимоий хавфлилик дара- жиноятларни таснифлаш, жасига кўра таҳлил қилинган, жиноятларни таснифлашда айб шакли, жазо миқдори ва муддатининг аҳамияти, айб шаклининг жазо миқдори, ў… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Просмотров
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- This is an open access article under the Attribution 4.0 International, classification of crimes, санкция, level of punishment, жазо муддати, муқобил жазо, жиноятларни таснифлаш, sanction, term of punishment, type of guilt, жазо миқдори, Жиноятларни таснифлашда жазо миқдори ва муддати, alternative types of punishment, айб шакли
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Магистерские диссертацииЮлдашев Ж.Х2014
Журнал универсальных научных исследованийAND RESTORATION, Khatamov Orif Yusupovich2024