Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Правовые основы организации деятельности института махалли в Узбекистане
Abbos TESHABOYEV · Development Strategy of (Received in revised form society, as well as the attention paid to this institute by the head) · New Uzbekistan (Received in revised form society, as well as the attention paid to this institute by the head)
Общество и инновации · 3 · 165-170 · 2022
Аннотация
Калит сўзлар: Ушбу мақолада маҳалла институти фаолиятини ташкил маҳалла, этишнинг ҳуқуқий асослари, жамиятдаги ўрни ва роли Ҳаракатлар стратегияси, ҳамда Давлатимиз раҳбари томонидан ушбу институтга Янги Ўзбекистон берилаётган эътибор ҳақидаги фикрлар баён этилган. Тараққиёт стратегияси, фуқаролар йиғини, оқсоқоллар сайлови. Правовые основы организации деятельности института махалли в Узбекистане АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В данной статье описаны правовые основы организации махалля, института махалли, его место и роль в обществе, а также Стратегия действий, внимание, уделяемое этому институту главой нашего Стратегия развития государства. Нового Узбекистана, сход граждан, выборы аксакалов. 1 Teacher of Namangan State University Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 07 (2022) / ISSN 2181-1415 “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”, [1] – дейди Президентимиз Ш.М. Мирзиёев. Маҳалла институти ўзини-ўзи бошқариш органи сифатида муайян ҳудуддаги ижтимоий-сиёсий, маданий ва бошқа масалаларда мустақил фаолият олиб борувчи ижтимоий тузилмадир. Сўнгги йилларда мазкур институтга эътибор кучайди. Аҳолининг барча муаммолари энди маҳалланинг ўзида ҳал этиладиган бўлди. “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ташкил этилди. Аҳоли билан ишлашнинг “маҳаллабай”, “хонадонбай” тизими йўлга қўйилди [2]. Маҳалла, ҳақиқатан ҳам, жамиятимизнинг энг халқчил институти ҳисобланади. Бу маскандаги оила аталмиш қўрғонларда мамлакатимиз тарақ- қиётини ҳаракатга келтирувчи куч ҳисобланмиш инсон зоти шаклланиб, катта ҳаётга қадам қўяди. Бу жойларда фаолият кўрсатаётган таълим-тарбия, шифо муассасалари тобора замонавийлашиб, корхона ва ташкилотлар, тадбиркорлик субъектлари кўпайиб, маҳаллаларнинг инфратузилмалари ривожланиб бораётир [3]. Президент фармони билан тасдиқланган “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” давлат дастурида маҳалла фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган ва янгиланган “Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш белгилаб берилган. Ва унинг қабул қилиниши, сўзсиз, маҳалланинг ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлаб, самарадорлигининг ошишига хизмат қилади. Республикада фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, ўз-ўзини бошқариш органларини аҳолига яқинлаш- тириш, жамият ҳаётида маҳалланинг ролини кучайтириш ва фуқаролар йиғинларининг умумий манфаатларини аҳоли турмуш сифатини оширишга қаратилган халқ тузилмаси сифатида шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлан- тириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида маҳалланинг ролини кучайтириш, жумладан, “маҳалла институтининг жамият бошқарувидаги ўрни ва фаолияти самарадорлигини ошириш, ... замонавий ахборот-коммуникация технология- ларини жорий этиш” бўйича бир қатор вазифалар белгиланган. Шу нуқтаи назардан, аҳоли турмуш даражасини ошириш, уларнинг муаммоларини ечиш, маҳаллий бошқарув органларининг ўрни ва фаолияти самарадорлигини оширишда, уларнинг фаолиятини мониторинглашда замонавий техник восита- ларни ва маълумотларни қайта ишлашнинг замонавий усул ва алгоритмларини қўллаш ниҳоятда долзарб масала ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ–4947-сонли ва 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаш- тириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5938-сонли Фармонлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги “Фуқаролар йиғинлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги 485-сонли Қарори ҳамда жорий фаолиятга оид бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу тадқиқот муайян даражада хизмат қилади [4]. 166 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 07 (2022) / ISSN 2181-1415 Адолат учун айтиш керакки, амалдаги “Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонунни идрок этиш ва нормаларини амалиётда қўллаш анча қийинроқ, унда декларатив нормалар мавжуд, терминларга эса (маҳалла нима, фуқаролар йиғини нима ва ҳ.к.) ҳуқуқий жиҳатдан изоҳлар берилмаган. Бундан ташқари, Қонуннинг айрим нормалари аксига ишлаб келмоқда. Мисол учун, 3-моддадаги нормаларга биноан, “Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошкариши – фукароларнинг маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ўз манфаатларидан, миллий ва маънавий қадриятлардан, маҳаллий урф-одатлар ва анъаналардан келиб чиққан ҳолда ҳал қилиш борасидаги қонунлари билан кафолатланган мустақил фаолият”, дея эътироф этилган. Маҳалла мисолида гапирадиган бўлсак, у ўз фаолиятини бирор даврда мустақил равишда амалга оширмаган, у доимо буйруқбозлик, ишига аралашув жараёнида фаолият юритиб келган ва келмоқда [5]. Шу маънода, Янги Ўзбекистоннинг 2022–
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Ушбу мақолада маҳалла институти фаолиятини ташкил маҳалла, этишнинг ҳуқуқий асослари, жамиятдаги ўрни ва роли Ҳаракатлар стратегияси, ҳамда Давлатимиз раҳбари томонидан ушбу институтга Янги Ўзбекистон бе…»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Ушбу мақолада маҳалла институти фаолиятини ташкил маҳалла, этишнинг ҳуқуқий асослари, жамиятдаги ўрни ва роли Ҳаракатлар стратегияси, ҳамда Давлатимиз раҳбари томонидан ушбу институтга Янги Ўзбекистон бе… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- makhalla, маҳалла, выборы аксакалов, Action strategy, сход граждан, Стратегия развития Нового Узбекистана, махалля, Ҳаракатлар стратегияси, election of elders, Development Strategy of New Uzbekistan, Стратегия действий, Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси, citizens’ assembly, фуқаролар йиғини, оқсоқоллар сайлови
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
УчебникиМ.Исаова, Р.Хасанов +32014
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026