Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Анализ развития законодательства, устанавливающего ответственность за незаконный оборот сильнодействующих и ядовитых веществ
Sardor TOSHNIYOZOV · Keywords: -/© in Science LLC. (Tashkent State University of Law)
Общество и инновации · 3 · 95-104 · 2021
Аннотация
Калит сўзлар: Мақолада аҳоли саломатлиги ва миллий генофондга ноқонуний муомала, таҳдид солувчи омилга айланган кучли таъсир қилувчи ёки қонунчилик заҳарли моддаларнинг қонунга хилоф равишда муомаласи ривожланиши, кучли учун жавобгарликни белгиловчи нормаларнинг ривож- таъсир қилувчи ва заҳарли моддалар, ланиш тарихи таҳлил қилинган. Таҳлиллар натижалари таркибида кучли таъсир асосида кучли таъсир қилувчи ва заҳарли моддаларнинг қилувчи моддалар мавжуд ноқонуний муомаласига қарши курашиш самарадорлигини бўлган дори воситалари, оширишга қаратилган айрим таклифлар илгари сурилган. аҳоли саломатлиги, жиноий жавобгарлик. 1 Master of the Tashkent State University of Law. E-mail: sardorbilol@mail.ru. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 06 (2022) / ISSN 2181-1415 Анализ развития законодательства, устанавливающего ответственность за незаконный оборот сильнодействующих и ядовитых веществ АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В статье проведен анализ норм законодательства, незаконный оборот, устанавливающих ответственность за незаконный оборот развитие сильнодействующих и ядовитых веществ, которые стали законодательства, угрожающим фактором для здоровья населения и сильнодействующие и ядовитые вещества, национального генофонда. На основе проведенного лекарственные средства, анализа выдвинуты предложения по дальнейшему содержащие повышению эффективности борьбы с незаконным сильнодействующие оборотом сильнодействующих и ядовитых веществ. вещества, здоровье населения, уголовная ответственность. Кучли таъсир қилувчи ва заҳарли моддаларнинг ноқонуний муомаласи аҳоли саломатлиги ва хавфсизликка таҳдид солувчи омиллардан бири ҳисобланади. Қадимдан инсон соғлиғига зарар етказиш, унинг ақл-иродасига таъсир этувчи моддаларни истеъмол қилиш тақиқлаб келинган. Жумладан, “Авесто”да одамни маст қилувчи ичимлик ва наркотик моддаларни истеъмол қилиш ҳам қатъиян ман этилган, одамни маст қилувчи ичимлик (ҳаом) дейилган. Зардуштийлик динида энг оғир гуноҳлардан бири шахснинг ўз жонига қасд қилиши ва ўзгани ўлдириш ҳисобланган. Дарҳақиқат, кучли таъсир қилувчи ва заҳарли моддалар инсон соғлиғига ва якунда унинг ҳаётига таҳдид солувчи омиллардан бири ҳисобланади. А. Свистильников ва С. Рудневлар кучли таъсир қилувчи ва заҳарли моддаларнинг инсон ҳаётига таҳдиди ҳақида гапирар экан, гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддалар- нинг ноқонуний муомаласи билан бир қаторда кучли таъсир қилувчи моддаларни истеъмол қилиш билан боғлиқ ижтимоий муаммо пайдо бўлиб, унинг доираси одамларнинг соғлиғи ва ҳаётига реал хавфни келтириб чиқараётганлигини таъкидлашган. Ушбу моддаларни истеъмол қилганлик ва улар билан боғлиқ бошқа ҳаракатлар учун жавобгарлик масалалари Марказий Осиё ҳудудида Ислом дини тарқалганда ҳам мавжуд бўлган. Хусусан, Ислом динида ҳар бир маст қилувчи нарса хамр эканлиги, хамрнинг ҳаромлиги, уларни истеъмол қилиш билан одам ўз жонига қасд қилиши, бу эса гуноҳ эканлиги белгиланган. Кучли таъсир қилувчи ва заҳарли моддаларнинг ноқонуний муомаласи учун жавобгарликка оид қонунчилик ривожланишининг кейинги босқичи сифатида Чор Россияси даврини кўрсатиш мумкин. 1867 йилда Туркистон гунерал- губернаторлиги ташкил этилган бўлиб, 1892 йилда Туркистон ўлкасини бошқариш тўғрисидаги Низом қабул қилинган. Мазкур Низомнинг иккинчи бўлимида Туркистон ўлкасида суд тизимини белгиловчи қоидалар билан бирга, маҳаллий аҳоли жавобгарликка тортилиши мумкин бўлган жиноятлар рўйхати белгиланган эди. Жумладан, ушбу бўлимнинг иккинчи боби 141-бандида ўн бир 96 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 06 (2022) / ISSN 2181-1415 турдаги жиноятлар учун маҳаллий аҳоли умумий асосларда жавобгарликка тортилиши мумкинлиги назарда тутилган. Ушбу жиноятлар қаторида гиёҳвандлик воситалари ёки инсоннинг ақл-идрокига таъсир этувчи воситалар билан муомала қилиш учун жавобгарликни назарда тутувчи қоидалар мавжуд бўлмаган. Яъни маҳаллий аҳоли бу каби қилмишлар учун шариат қонунлари асосида жавобгар бўлган. Аммо Туркистон ўлкасида яшовчи маҳаллий бўлмаган аҳолининг жавобгарлик масалалари Чор Россиясида амалда бўлган ҳужжатлар билан тартибга солинган. Жумладан, Жиноий ва ахлоқий жазолар ҳақидаги тузукларнинг олтинчи бўлимида заҳарли ва кучли таъсир қилувчи моддаларни сотиш ваколатига эга бўлган шахслар томонидан ушбу моддаларни сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсларга сотганлик, ушбу моддаларни сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик назарда тутилган (867–868-моддалар). Шунингдек, 864-моддада ўзгани ўлдириш мақсадида сувга заҳарли ва кучли таъсир қилувчи моддаларни ташлаганлик учун алоҳида жавобгарлик чоралари назарда тутилган. Ушбу моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашишга оид қонунчилик ривожланишининг навбатдаги босқичи 1926 йилдан 1959 йилга қадар бўлган даврни ўз ичига олади. 1926 йилдаги Ўзбекистон ССР Жиноят кодексининг 250-моддасида кучли таъсир қиладиган заҳарли моддаларни махсус рухсатсиз тайёрлаш, сақлаш, сотиб олиш ва сотиш ҳамда кучли та
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Мақолада аҳоли саломатлиги ва миллий генофондга ноқонуний муомала, таҳдид солувчи омилга айланган кучли таъсир қилувчи ёки қонунчилик заҳарли моддаларнинг қонунга хилоф равишда муомаласи ривожланиши, куч…»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Мақолада аҳоли саломатлиги ва миллий генофондга ноқонуний муомала, таҳдид солувчи омилга айланган кучли таъсир қилувчи ёки қонунчилик заҳарли моддаларнинг қонунга хилоф равишда муомаласи ривожланиши, куч… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Просмотров
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- 2181-1415/© 2022 in Science LLC, таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситалари, public health, illegal trafficking, development of legislation, развитие законодательства, содержащие сильнодействующие вещества, ноқонуний муомала, кучли таъсир қилувчи ва заҳарли моддалар, medicines containing potent substances, уголовная ответственность, criminal liability, незаконный оборот, здоровье населения, potent and toxic substances, аҳоли саломатлиги, қонунчилик ривожланиши, лекарственные средства, жиноий жавобгарлик, сильнодействующие и ядовитые вещества
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Журнал универсальных научных исследованийAND RESTORATION, Khatamov Orif Yusupovich2024
Магистерские диссертацииЮлдашев Ж.Х2014