Наука и технология в современном миреМирзаева Ширин Нодировна, Тахиров Чингиз Аъзамович +22026
ТЕМИР ЙЎЛ ТРАНСПОРТИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЗАХИРАЛАРИ ТАҲЛИЛИ ВА ДИНАМИКАСИ
Мунаввара ЮЛДАШЕВА ((Ташкент, 24-25 ноября 2021 года)) · Ботир ХЎЖАЕВ (Тошкент давлат транспорт университети “Бухгалтерия ҳисоби” кафедра)
Актуальные вопросы развития инновационно-информационных технологий на транспорте · 181-184 · 2021
Аннотация
Мазкур мақолада янги меъёрий ҳужжатлар асосида темир йўл транспорти корхоналарида ишлаб чиқариш захираларилари ҳисобини ташкил қилиш, унинг ўзига хос хусусиятлари, хусусан, юк, йўловчи, багаж ва почта ташиш таннархида ишлаб чиқариш захиралари харажатларининг динамикаси, сарфланган маблағларнинг ўзгариши илмий жиҳатдан таҳлил қилинган. Шунингдек, мақолада ишлаб чиқариш захираларининг таркибий тузилиши, ташиш таннархида тутган ўрни, уларнинг таъминоти, фаолият турлари, моддий ресурсларни меъёр даражасида сарфлаш чоралари масаласи ҳам ёритилган. Калит сўзлар: ишлаб чиқариш захиралари, ишлаб чиқариш захиралари таркиби ва динамикаси, ишлаб чиқариш захиралари харажатлари, ташиш таннархи. Темир йўл транспорти корхоналари фаолияти натижаларига баҳо беришда ишлаб чиқариш захираларнинг иқтисодий мазмуни бўйича гуруҳлаш алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, унинг таркиби сарфланган моддий ресурслар тўғрисида маълумот беради. Темир йўл транспортида юк, йўловчи ва багаж ташишда қуйидаги ишлаб чиқариш захиралари сарфланади: хомашё ва материаллар, бутловчи қисмлар, ёқилғи, эҳтиёт қисмлар, қурилиш материаллари, идиш ва идиш материаллари, инвентар ва хўжалик анжомлари ва бошқа материаллар. Темир йўл транспорти фаолиятида ишлаб чиқариш захиралари ҳисобининг ўзига хос хусусияти улар таъминотининг марказлашган тартибда амалга оширилишида, харажатлар номенклатурасида темир йўл транспортининг тармоқ корхоналари ташиш жараёнида, сарфлайдиган материалларнинг таркиби берилганлигида ўз аксини топади. Ишлаб чиқариш захиралари харажатлари темир йўл транспортида ташиш таннархига, таннарх эса корхонанинг даромадига таъсир килади. Шу сабабли уларни тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга. Шу мақсадда бевосита моддий бойликлар билан корхонанинг таъминланганлик даражасига, улардан самарали фойдаланишнинг ҳолатига, маҳсулот ҳажмини ўстиришда бойликларни тўғри бошқаришнинг аҳамиятига, моддий ресурсларни тежаш юзасидан ички имкониятларни белгилаш ва йўлга қўйишга муҳим аҳамият берилади. Бухгалтерия ҳисобининг ахборотлари материалларидан рацонал фойдаланиш, харажат нормаларини камайтириш, материалларини оқилона 181 “Актуальные вопросы развития инновационно- информационных технологий на транспорте” АВРИИТТ-2021 I-Республиканская научно-техническая конференция (Ташкент, 24-25 ноября 2021 года) сақлаш ва уларнинг бутлигини таъминлаш йўли билан маҳсулот таннархини камайтиришга ундаши керак. Ишлаб чиқариш захиралари харажатлари темир йўл транспорти асосий фаолияти харажатларида сезиларли салмоққа эга. Ишлаб чиқариш захиралари таркиби ва динамикаси таҳлили “Ўзтемирйўлйўловчи” ВЧД-2 филиали корхонаси мисолида ёритилган. 4-жадвал. ВЧД-2 филиалида ишлаб чиқариш захиралар таркиби ва динамикаси таҳлили (минг. сўм): Мутлақ ўзгариши 2020-йилда 2020-йилда Кўрсаткичлар 2018-йил 2019-йил 2020-йил 2018-йилга 2019-йилга нисбатан нисбатан 1. Қурилиш 312 251 167 788 214 469 -97 782 46 681 материаллари 2. Хомашё ва 1 231 445 1 498 726 1 565 828 334 383 67 102 материаллар 3. Ёқилғи 726 916 352 764 912 587 185 671 559 823 4. Бошқа 15 230 961 33 760 092 22 431 704 7 200 743 -11 328 388 материаллар Шу жумладан: 191 512 383 086 234 830 43 318 -148 256 Махсус кийимлар Бошқа томонга қайта ишлашга 2 950 170 26 704 338 9 515 557 6 565 387 -17 188 781 берилган материаллар Жами: 1 7501 573 35 779 371 25 124 588 7 623 015 -10 654 783 Темир йўл транспортида “ВЧД-2 филиали” тармоғи алоҳида аҳамиятга эга. Чунки ушбу хўжалик субъект фаолиятининг асосий мақсади йўловчи вагонларни қатновга тайёрлаш ва йўловчиларга хизмат қилиш, йўловчи вагонларга техник хизмат кўрсатиш. Жадвал маълумотларига кўра ,корхонада, асосан, қурилиш материаллари, хомашё ва материаллар, ёқилғи, махсус кийимлар ва бошқа томонга қайта ишлашга берилган материаллар сарф қилинган. Ушбу ишлаб чиқариш захиралари таркибида энг кўп сарфланган захиралардир . Қурилиш материаллари сарфи 2020-йилда 2018-йилга нисбатан 97 782 минг сўмга кам сарфланган бўлса, 2020-йилда 2019-йилга нисбатан 46681 минг сўмга кўп сарфланган. Бу корхонада таъмирлаш ишлари ҳажмининг 2020-йилда 2019-йилга нисбатан кўп режалаштирилганлиги сабаб бўлган. Корхонада ёқилғи сарфи йилдан-йилга ошган. Йўловчи ташиш жараёнига, маълумки, ёқилғи сарфи асосий кўрсаткичлардан ҳисобланади. Махсус кийимлар сарфи 2020-йилда 2019-йилга нисбатан 148 256 минг сўмга камайган, бунга сабаб махсус кийимлар белгиланган муддатда ишчи ходимларга берилишидир. Моддий захиралар сарфи жамига нисбатан 2020-йилда 2019-йилга нисбатан 10 654 783 минг сўмга кам сарфлангани кузатилган, бу камайиш ,асосан, бошқа томонга қайта ишлашга берилган материаллар ҳисобига бўлган. Бу кўрсаткич салбий ҳисобланмайди, чунки 182 “Актуальные вопросы развития инновационно- информационных технологий на транспорте” АВРИИТТ-2021 I-Республиканская научно-техническая конференция (Ташкент, 24-25 ноября 2021 года) корхонада бошқа томонга қайта ишлашга беришга эҳтиёж бўлмаган. ВЧД-2 филиалининг моддий ресурс харажатлари фақат йўловчи ташув таннархига олиб борилади. Шу нуқтаи назардан, йўловчи ташишдан олинган даром
Доказательный фрагмент
«Мазкур мақолада янги меъёрий ҳужжатлар асосида темир йўл транспорти корхоналарида ишлаб чиқариш захираларилари ҳисобини ташкил қилиш, унинг ўзига хос хусусиятлари, хусусан, юк, йўловчи, багаж ва почта ташиш таннархида…»
Образец извлечения
Демо-превьюМазкур мақолада янги меъёрий ҳужжатлар асосида темир йўл транспорти корхоналарида ишлаб чиқариш захираларилари ҳисобини ташкил қилиш, унинг ўзига хос хусусиятлари, хусусан, юк, йўловчи, багаж ва почта ташиш таннархида… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- ишлаб чиқариш захиралари, ишлаб чиқариш захиралари, ишлаб чиқариш захиралари таркиби ва динамикаси, ишлаб чиқариш захиралари харажатлари, ташиш таннархи
Смежные источники
The American Journal of Applied sciencesDeep Open-Cast Mines, Nasirov Utkir Fatidinovich +32020
The American Journal of Applied sciencesCompanies. Evidence From Uzbekistan, Buvsara Tashmuradova +12020
The American Journal of Engineering and TechnologyO CLC -, Musayev Ilhomjon Maksudovich +22021