Наука и технология в современном миреМирзаева Ширин Нодировна, Тахиров Чингиз Аъзамович +22026
ТЕМИР ЙЎЛ ТРАНСПОРТИДА ЮКЛАРНИ ТАШИШДА ЮК ЖЎНАТУВЧИЛАРНИНГ БУЮРТМАНОМАЛАРИГА МУВОФИҚ АМАЛГА ОШИРИШ ДАСТУРИЙ ТАЪМИНОТИ
ЖЎНАТУВЧИЛАРНИНГ БУЮРТМАНОМАЛАРИГА МУВОФИҚ ((Ташкент, 24-25 ноября 2021 года)) · Мухамадазиз РАСУЛМУХАМЕДОВ ((Ташкент, 24-25 ноября 2021 года)) · Дилмурод ЭГАМБЕРДИЕВ (Транспортда ахборот тизимлари ва технологиялари кафедра мудири)
Актуальные вопросы развития инновационно-информационных технологий на транспорте · 57–58 · 2021
Аннотация
Мақолада ҳисоб-китоб картасини расмийлаштириш ва унгача бўлган жараёнлар кетма-кетлиги ёритилган. Шунингдек, ҳисоб- китоб картасининг веб-дастурини яратиш учун фойдаланилаётган дастурлар ва дастурлаш таъминотлари келтирилган. КИРИШ Ўзбекистон Республикаси суверенлигини сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан мустаҳкамлаш ва жаҳон ҳамжамиятининг тўлақонли аъзоси бўлмоқ учун транспорт хизматини юқори даражада ривожлантириш лозим. Бу транспортни ва ,авваламбор, мамлакатнинг барча ҳудудларини ягона давлат бутунлиги сифатида боғловчи ишончли, барқарор, иқтисодий жиҳатдан самарали бўлган темир йўл транспортининг устувор ривожланишини талаб этади. Ўзининг кўп томонлама устунликлари эвазига темир йўллар келажакда иқтисоднинг барқарор ривожланишини, мамлакат миқёсида ички ва ташқи интеграцион алоқаларни, туризмни, аҳоли бандлиги масалаларини ва бошқа хил ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишда асосий ролни бажаришга қодир бўлади. Маҳаллий товарлар ва хизматларнинг сифатли ва рақобатбардошлигини ошириш, иқтисодий мустақилликни мустаҳкамлашни таъминлаш каби устувор мақсадларга эга бўлган ижтимоий йўналтирилган иқтисодиётни шакллантириш учун кенг кўламли иқтисодий ислоҳотлар олиб борилмоқда. Ҳозирги вақтда “Ўзбекистон темир йўллари” Акциядорлик жамиятининг корхоналари ва тузилмавий бўлинмалари молиясини ташкил этишга транспорт ишлаб чиқаришнинг тармоқ хусусиятлари катта таъсир кўрсатади. 176 “Актуальные вопросы развития инновационно- информационных технологий на транспорте” АВРИИТТ-2021 I-Республиканская научно-техническая конференция (Ташкент, 24-25 ноября 2021 года) Халқ хўжалигида қанча маҳсулот ишлаб чиқарилиши ва истеъмол қилинишига қараб ташиш тузилмаси ва ҳажми юзага келади. Шунинг учун ташиш тузилмаси ва хажмини темир йўл эмас, балки юк жўнатувчилар аниқлайди. Бозор муносабатлари шароитида қандай ташиш, нимани ташиш, қаерга ташиш каби саволлар, манфаатларини диққат билан ўрганиш талаб этилади ва юк эгалари томонидан ҳал этилади. Юк эгалари нимани ва қаерга ташиш қанчалик сифатли бажарилишини юк эгасининг манфаатлари қандай хисобга олинишига қараб аниқлайди. Асосий қисм: Ўзбекистон Республикаси “Темир йўл транспорти тўғрисида”ги Қонунида темир йўл транспорти хизматларидан фойдаланиш чоғида темир йўл транспорти корхоналари билан юк жўнатувчилар, юкни олувчилар, йўловчилар, бошқа юридик ва жисмоний шахслар ўртасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган Темир йўл устави билан ҳам белгиланиши кўзда тутиган. Юк эгаларини ,авваламбор, юк ташишнинг қуйидаги сифат кўрсаткичлари қизиқтиради: – юкни етказиб бериш тезлиги; – ташиш ҳужжатлари қанчалик қулай ва содда, тез расмийлаштирилиши; – ташилаётган юкларни сақлаш кафолатлари; – тарифлар даражаси. Ташишга бўлган талаб бозорни доимо ўрганиб бориш, ташиш ҳажмини ошириш учун қулай шароитларни яратиш, уларнинг сифатини ошириш керак. Ўзбекистон Республикасининг “Темир йўл транспорти тўғрисида”ги Қонуннинг 11-моддаси Темир йўл транспорти корхоналари, агар жўнатувчи юкларни ташишга нисбатан қўйиладиган талабларга риоя қилса ва ташишга темир йўл томонидан олди олиниши ёки бартараф этилиши мумкин бўлмаган ҳолатлар тўсқинлик қилмаса, юкни тайинланган жойига, белгиланган муддатларда ташиб бериши шарт. Юк жўнатувчилар ва темир йўл транспорти корхоналари юкларни мунтазам ташишларни амалга ошириш чоғида ташиш ва транспорт экспедициясини ташкил этиш тўғрисида узоқ муддатли шартномалар тузишлари мумкин. Темир йўл транспортида юкларни ташиш юк жўнатувчиларнинг буюртманомаларига мувофиқ амалга оширилади. Юкларни ташиш учун буюртманомаларнинг шакллари, буюртмаларни бериш, бажариш ва ҳисобга олиш тартиби, шунингдек, темир йўл транспортида ташиладиган юклар рўйхати давлат темир йўл транспортини бошқариш органи томонидан белгиланади. 177 “Актуальные вопросы развития инновационно- информационных технологий на транспорте” АВРИИТТ-2021 I-Республиканская научно-техническая конференция (Ташкент, 24-25 ноября 2021 года) 1-расм юк жўнатувчи олиб борадиган дастлабки жараён. 2-расм электрон ҳужжат тўлдириш жараёни. 178 “Актуальные вопросы развития инновационно- информационных технологий на транспорте” АВРИИТТ-2021 I-Республиканская научно-техническая конференция (Ташкент, 24-25 ноября 2021 года) Юк жўнатувчилар бўйича ташишлар прогнозини бажариш ГУ-1 шаклидаги ҳисоб карточкасида юритилади. Ҳисоб карточкаси станция ишчилари томонидан бир ёки жўнатувчи талабига кўра икки нусхада ҳар бир жўнатувчи ва прогноз номенклатурасидаги ҳар бир юк бўйича алоҳида юритилади. Карточка икки нусхада тузилганда, уларнинг бири станцияда, иккинчиси эса жўнатувчига тақдим этилади. Ҳисоб карточкаси жўнатувчи ва станция бошлиғи томонидан ҳар бир ҳисобот куни якуни бўйича имзоланади. Дастурий таъминот Visual studio-2022 мухитининг C# дастурлаш тилида ASP Core.Net дан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқилган. Маълумотлар базаси сифатида PostgreSql дан фойдаланилган. Дастурий таъминот Web кўринишда бўлиб, интернет тармоғида фойдаланиш имкон беради. Талабларни бошқариш жараёнида – аниқлаш, ҳужжатлаштириш, кўри
Доказательный фрагмент
«Мақолада ҳисоб-китоб картасини расмийлаштириш ва унгача бўлган жараёнлар кетма-кетлиги ёритилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюМақолада ҳисоб-китоб картасини расмийлаштириш ва унгача бўлган жараёнлар кетма-кетлиги ёритилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- algorithms, audio file, video images, frames, splitting
Смежные источники
Магистерские диссертацииРахмонов Сардорбек Рахимжон ўғли2016
The American Journal of Applied sciencesAbdumalikov Abdulatif Abdumalikovich, Khakimov Nazar Khakimovich2020
The American Journal of Applied sciencesUmida Amirjanovna Alibaeva, Shokhnoza Panjievna Imamova +22020