Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Источниковедение налоговых отношений в Хивинском ханстве
Aziza ABDUKHALILOVA · A. Kun (Tashkent state university of oriental studies)
Общество и инновации · 3 · 114-120 · 2021
Аннотация
Калит сўзлар: Ушбу мақола Хива хонлигининг XIX аср охири XX аср қўлёзма асарлар, бошлари солиқ муносабатларининг манбашунослик Мунис, таҳлилига бағишланган. Маҳаллий муаррихлар, рус Огаҳий, сайёҳлари ва хонлик девонхона ҳужжатлари асосида Комёб, Вамбери, мавжуд солиқ тизими тадқиқи амалга оширилган. Муравьёв, А. Кун, тархон ёрлиқлари, саноқ дафтарлари, арздошт, муборакномалар, ҳукмнома, солиқ паттаси. 1 PhD student, Tashkent state university of oriental studies. E-mail: baxtiyorovich91@bk.ru. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 05 (2022) / ISSN 2181-1415 Источниковедение налоговых отношений в Хивинском ханстве АННОТАЦИЯ Ключевые слова: Данная статья посвящена источниковедению Рукописи, налоговым отношениям Хивинского ханства в конце XIX и Мунис, начале XX веков. Изучение существующей налоговой Огахи, системы проводилось на основе документов местных Комеб, Вамбери, историков, русских путешественников и документами Муравьев, канцелярии ханства. А. Кун, тарханские ярлыки, счетные книги, арздашт, мубаракнама, хукмнама, налоговые квитанции. Ҳар қандай давлатнинг иқтисодий-ижтимоий ҳолатини ва аҳолининг муайян иқтисодий тизим шароитидаги яшаш тарзини акс эттирувчи соҳалардан бири солиқ тизими ҳисобланади. Солиқ тизимини тарихийлик нуқтаи назаридан ўрганиш ҳукмрон сулоланинг иқтисодий сиёсатини аниқлаш ва аҳолининг моддий аҳволи даражасини акс эттирувчи омил ҳисобланади. Ўзбекистон тарихининг ажралмас қисми бўлган Хива хонлигининг Қўнғиротлар сулоласи даври солиқ тизимини ўрганиш муҳим аҳамият касб этади. Шу жиҳатдан хонлик солиқ маъмуриятчилиги, солиқ турлари ва амалиётининг манбашунослик таҳлилини амалга ошириш мазкур соҳа тадқиқи учун аҳамиятлидир. Хива хонлиги солиқ тизимига доир турли кўринишдаги тарихий манба- ларнинг мазмун-моҳиятига кўра 3 гуруҳга ажратиш мумкин: 1. Хива хонлиги маҳаллий муаррихлар томонидан ёзилган тарихий асарлар. 2. Хива хонлари архиви ва девонхонаси ҳужжатлари. 3. Рус шарқшунослари, элчилар ва саййёҳлар эсдаликлари. Қўнғиротлар сулоласи (1763–1920) ҳукмронлик қилган даврда яратилган қўлёзма асарларда Хива хонлигининг иқтисодий ҳаёти, хусусан, солиқ тизимига доир айрим маълумотлар учрайди. Бу даврда ижод қилган сарой муаррихлари – Мунис, Огаҳий ва Баёнийнинг тарихий асарларида Хива хонлигининг иқтисодий ҳаётига, шу жумладан, солиқ тизимига оид кўп қимматли, фактларга бой материаллар мавжуд. Мазкур муаррихлар хонликка яқин жойлашган бошқа давлатлар билан бўлган савдо-иқтисодий алоқалари, Россия билан бўлган савдо- дипломатик муносабатлар каби масалаларни ёритиш билан бир қаторда, хонлик- даги ер эгалиги ва солиқ турлари, ўлпон йиғувчилар ва солиқ имтиёзлари, Хива хонлигида яшовчи аҳоли тоифаси ва улардан йиғиб олинадиган солиқ, деҳқончилик ва суғориш ишлари ҳамда бошқа кўпгина масалалар ҳақида ҳам ёзиб қолдирганлар [1:118]. “Фирдавс ул-иқбол” асарида хоннинг қорақалпоқлар устига юриши тафсилотларини ёритиш жараёнида уларга масъул этиб белгиланган амалдорлар тўғрисида маълумот келтиради: “...ва Янгидарё аҳлиға моли омон учун маблағи касир ҳавола қилиб қўшбегини вазоратмаоб, низомулмулк вал миллата Юсуф 115 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 05 (2022) / ISSN 2181-1415 меҳтарнинг иниси Ниёзмуҳаммадбой ва қўшбегининг ўз иниси Муҳаммадқулбек ила ул мол таҳсилиға муқаррар қилди. Ва бугунғи қорақалпоқ эйлотининг таахиз ва закотин доғи анинг райи савобнамои оларомойиға ружу қилди. [2:215]” Юқорида асардан келтирилган мазкур парча қорақалпоқ эли бўйсундирилгандан сўнг, бошқарув учун қолдирилган Ниёзмуҳаммадбой ва Муҳаммадқулбекларнинг закот учун қолдирилганлиги таъкидланмоқда. Баёнийнинг “Шажараи Хоразмшоҳи” асарида Россия империяси томонидан Хоразм диёрининг эгалланиши, жанг тафсилотлари ва музокаралар масалаларига оид маълумотларни келтириш жараёнида: “...Хоразм аҳолисига солинган икки милион икки юз манот солиқнинг уч юз минг маноти ёвмутлар ҳиссасига тушади” [3:177] Муаллиф томонидан Хива хонлиги девонхонасида иш юритиш масала- ларига оид маълумоти ҳам жуда муҳим ҳисобланади. Хусусан, муаррих саройда архив ҳужжатлари хазина билан биргаликда, алоҳида бинода, махсус ажратилган кишиларнинг назорати остида тартиб билан жуда пухта сақлаб келингани, ҳар қайси дафтарнинг алоҳида рақами бўлганлигини қайд этади [3:19]. Хива хонлигининг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти тўғрисида Мунис, Огаҳий ва Баёнийнинг тарихий асарлари қаторида, Хамид Тура Камёб “Таварих ул-хаванин” ва Жуманиёз Ходжа Хоразмий ал-Хивақининг “Исфандиёр даврининг вокеалари” асарлари ҳам хонлик иқтисодий ҳаёти тўғрисида маълумот берувчи манбалардан ҳисобланади. Иккинчи гуруҳни ташкил этувчи манбалар Ўзбекистон Республикаси Миллий архивида (кейинги ўринларда ЎзР МА) Хива хонлари архиви И-125 фондида сақланаётган ҳужжатлар тўплами бўлиб, улар даврий жиҳатдан XIX асрнинг 30-йилларидан 1920 йилгача бўлган даврни қамраб олади. Икки рўйхатдан иборат бу фонд солиқ тизимига оид ҳукмдор тархон ёрлиқлари, солиқ қайдномалари, саноқ дафтарлари, амалдор
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Ушбу мақола Хива хонлигининг XIX аср охири XX аср қўлёзма асарлар, бошлари солиқ муносабатларининг манбашунослик Мунис, таҳлилига бағишланган.»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Ушбу мақола Хива хонлигининг XIX аср охири XX аср қўлёзма асарлар, бошлари солиқ муносабатларининг манбашунослик Мунис, таҳлилига бағишланган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- DOI: https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss5/S-pp114-120, Мунис, тархон ёрлиқлари, қўлёзма асарлар, Огахи, Муравьёв, Tarkhon yarliks, А. Кун, тарханские ярлыки, солиқ паттаси, Komyob, Рукописи, tax pattas, arzdasht, Огаҳий, арздошт, hukmnama, Комеб, Муравьев, tax books, налоговые квитанции, мубаракнама, хукмнама, A. Kun, ҳукмнома, mubaraknama, manuscripts, Vamberi, Munis, счетные книги, муборакномалар, Ogakhi, Muravyov, Вамбери, саноқ дафтарлари, Комёб, арздашт
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025