Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Методика профессиональной ориентации учащихся с социально-психологическим подходом на уроках технологии
Sayoraхon YULDASHOVA
Общество и инновации · 3 · 73-76 · 2021
Аннотация
Калит сўзлар: Ушбу мақолада технология дарсларида ўқувчиларни технология, касбга йўллаш жараёнида юзага келаётган муаммолар касб, ва уларнинг компетенциявий ёндашув асосидаги ечимлари компетенция, ҳақида сўз боради. шахс, мослашувчанлик, тараққиёт, ишлаб чиқариш. 1 1st course doctoral student, Department of methodology of professional education, Tashkent state pedagogical university named after Nizami. E-mail: sayyorayuldasheva08@gmail.com. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 05 (2022) / ISSN 2181-1415 Методика профессиональной ориентации учащихся с социально-психологическим подходом на уроках технологии АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В данной статье рассматриваются проблемы, технология, возникающие в процессе направления учащихся в профессия, профессию на технологических занятиях, и пути их компетенция, решения на основе компетентного подхода. личность, гибкость, прогресс, производство. Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллигига эришганидан сўнг таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида асосий бўғин ҳисобланган умумий ўрта таълим мактаблари фаолиятида ўқувчиларни ҳаётга тайёрлаш ва касбга йўналтириш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Касбга йўнал- тиришдан асосий мақсад ўсиб келаётган ёш авлодни онгли ва мустақил равишда касб танлашга тайёрлашдан иборат бўлиб, бу жараён шахснинг бўлғуси касбий фаолият субъекти сифатида шаклланишини назарда тутади ҳамда унинг бозор иқтисодиёти муносабатларига мослашиб боришига кўмаклашади. Касбга йўллаш, аввало, инсон имкониятлари, яъни унинг ижтимоий- психологик хусусиятлари ва яшаб турган муҳитнинг бир қанча шароитларини ўрганишдан бошланади. Касбий қизиқиш вазиятга қараб ўзгариши мумкин. Шунинг учун уларга зарур шароитлар яратиш, ўқитувчи томонидан келгусидаги фаолият турини белгилаб олишга маслаҳат берилиши лозим. Касбга йўллаш жараёнида ўқувчининг шахс сифатида шаклланишига таъсир кўрсатувчи психологик хусусиятлари орасида касбий қизиқиш ва мойилликни аниқлаш асосий босқичлардан бири ҳисобланади. Қизиқиш шахс сифати бўлиб, унинг таркибига маълум фаолиятга қизиқиш ва уни бажаришга интилиш, ўз-ўзига асосланган баҳо бериш киради. Маълумки, ёш улғайган сари боланинг содда, ноаниқ қизиқишлари доимийга айланиб, аниқ бир фаолият соҳасида тўхталади. Аммо бу ҳар доим ҳам кечавермайди. Баъзи ҳолларда ўсмирлик ва ўспиринликда қизиқиш ва мойилликлар аниқ кўринмайди, баъзан шунчалик кўп хилки, бунда асосий қизиқишни ўткинчи қизиқишдан ажратиш жуда қийин бўлади. Табиийки, ушбу ҳолат касб танлаш бўсағасида турган ўқувчилар учун бу жараён иккиланиш ва касб танлашга нотўғри ёндашишга олиб келиши мумкин. Қобилиятлар ривожланганлигининг юқори даражаси аниқ бир фаолият турига қанчадир қизиқишининг кўрсаткичи сифатида қаралади ва табиийки, ушбу ҳолат фаолиятга нисбатан мойиллик борлигининг гувоҳидир. Бугунги кунда интернет асрида яшаётганимизни инобатга олган ҳолда шуни айтишим мумкинки, ҳозирги авлод маълум қолипга солинган ва бир хилликка асосланган дарс муҳитидан зерикади. Шундай экан, технология дарсларидаги касбга йўллаш жараёнида касб-ҳунар асослари бўлимини ўқитишда ҳам янгича ёндашувга асосланган, ортиқча юкламалардан холи бўлган қизиқарли машғулотларни ташкил этиш мақсадга мувофиқ бўлади. Масалан, ўқувчидаги бирон-бир фаолият турига нисбатан 74 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 05 (2022) / ISSN 2181-1415 қизиқиш ва мойилликни аниқлаш ёки мавжуд қизиқишни янада ривожлантирш учун қуйида келтирилган ноодатий методларни қўллаш мумкин: “Дебат” усули асосида ўқувчилар билан келажакда қандай касб эгаси бўлишни хоҳлашлари ва танлаган касбларининг ўзига хос хусусиятлари, нима учун шу касбга қизиқишлари ҳақида суҳбат олиб борилади. “Мен келажакда қурувчи (шифокор, ўқитувчи, муҳандис, учувчи) бўлмоқчиман” мавзусида ташкил қилинган суҳбат натижасида ўқувчиларнинг қурувчи, шифокор, ўқитувчи, муҳандис, учувчи касблари ҳақидаги тушунчалари кенгаяди, касбга бўлган қизиқишлари ортади, ўз мақсади, орзусини амалга ошириш учун илк қадам қўйилади. 9-синфдан бошлаб аста-секин танлаган йўналиш билан танишиш мақсадида институт ва университетлардаги “Очиқ эшиклар” кунларида иштирок этиш мақсадга мувофиқ. “Пиктограмма” (рамзий белгилар) ўйинининг мақсади – турли касблар вакилларининг меҳнат шароитлари ва мазмуни ҳақидаги тасаввурларни шакллантириш. Ўйининг бориши: бошловчи иштирокчиларни учтадан гуруҳларга бўлади. Ҳар бир гуруҳ бирор-бир касбнинг номини ўйлайди ва уни пиктограмма ёрдамида қоғозда акс эттиради. Танланган касбни таснифлашда фақат расмлардан фойдаланиш мумкин, рақамлар ва ҳарфлардан фойдаланиш тақиқланади. Касбнинг пиктографик расми тайёр бўлганда, кейинги гуруҳга берилади ва улар акс эттирилган тасвирни таҳлили қиладилар ва касб номини айтадилар. Касб номини топишда учта уриниш рухсат берилади. Бошловчи касбни тасвирлашга ва топишга вақт чегараланганини айтиб ўтади. Гуруҳларнинг бир қисми тасвирланган касбни топгандан кейин ўйин бошидан бошланади, лекин бу сафар пиктографик та
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Ушбу мақолада технология дарсларида ўқувчиларни технология, касбга йўллаш жараёнида юзага келаётган муаммолар касб, ва уларнинг компетенциявий ёндашув асосидаги ечимлари компетенция, ҳақида сўз боради.»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Ушбу мақолада технология дарсларида ўқувчиларни технология, касбга йўллаш жараёнида юзага келаётган муаммолар касб, ва уларнинг компетенциявий ёндашув асосидаги ечимлари компетенция, ҳақида сўз боради. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- technology, flexibility, гибкость, production, прогресс, шахс, profession, личность, мослашувчанлик, профессия, development, касб, технология, компетенция, competence, тараққиёт, производство, ишлаб чиқариш
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026
Магистерские диссертацииЮлдашев Ж.Х2014