К содержанию
РецензированоRU2021

Медрасе Мири-Араб и его изменения в системе подготовки кадров

Yusufbek JAHONGIROV · Mir Arab Madrasah (Andijan state university) · Central Asia (Andijan state university)

Общество и инновации · 3 · 22-29 · 2021

Аннотация

Калит сўзлар: Мақолада Мир Араб мадрасаси фаолияти ва унинг Мир Араб мадрасаси, кадрлар тайёрлаш тизимидаги ўзгаришлари, талабалар кадрлар, сонининг йил сайин ортиб борганлиги масалалари Ислом дини, бирламчи архив манбаларидаги материаллар ҳамда илмий мударрис, дин уламолари, адабиётлардаги маълумотлар ёрдамида атрофлича таҳлил талаба, қилинган. Марказий Осиё, Ўзбекистон. 1 Basic doctoral student, Andijan state university, Department of history of Uzbekistan. Andijan, Uzbekistan. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 05 (2022) / ISSN 2181-1415 Медрасе Мири-Араб и его изменения в системе подготовки кадров АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В статье проводится подробный анализ деятельности медресе Мири-Араб, медрес Мири-Араб и изменений его системы обучения, персоналы, роста числа студентов с помощью архивных материалов и Ислам, данными научной литературы. мударрис, религиозные деятели, ученик, Средняя Азия, Узбекистан. Мир Араб мадрасаси қарийб беш асрлик тарихга эга бўлган диний билим маскани ҳисобланиши тарихдан маълум. Унинг фаолияти ХIX асрнинг 30-йилларида бир неча йилга тўхтатиб қўйилиб, расман 1943 йилдан собиқ Иттифоқдаги ягона исломий таълим муассасаси сифатида ўз ишини бошлаган. Қадимий мадраса ҳисобланган Бухородаги Мир Араб мадрасасида асримизнинг кўплаб дин уламолари таҳсил олганлиги билан ҳам аҳамиятлидир. Шундай экан, мазкур мадрасанинг дин уламоларини тарбиялаб етиштириш, мамлакатимизда диний кадрлар тайёрлашдаги фаолиятини тадқиқ этиш муҳим масалалардан ҳисобланади. Ўзбекистон Мусулмонлари идораси жорий архивидаги маълумотга кўра, мадрасани 1951 йилда биринчи хатмона[1]да 13 нафар битирувчи битирган. 1958 йили иккинчи хатмонада 10 нафар битирувчи тамомлаган бўлиб, уларнинг ичида мустақил Ўзбекистон Республикасининг иккинчи муфтийси Мухтор ҳожи Абдуллаев ҳам бўлган. 1959 йили учинчи хатмонани 14 нафар, 1961 йили тўртинчи хатмонани 13 нафар битирувчи тамом қилиб, улар орасида мустақил Ўзбекистоннинг биринчи муфтийси Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф бўлган [2]. Шу тарзда Мир Араб мадрасасини 1991 йилгача (22-хатмона) 281 нафар толиб битирган. Минтақамизда ва Шарқ мусулмон оламида ўзига хос ўринга эга бўлган мазкур мадраса тарихини, шунингдек, ислом дини соҳасида олий маълумотли кадрларни тайёрлаш соҳасидаги фаолиятининг ёритилиши бежизга эмаски, бу улуғ масканда юртимизнинг улкан забардаст олимлари етишиб чиққан ва улар бутун мусулмон оламида машҳур бўлганлар. Ушбу мадраса мақом ва нуфузини кўтариш масаласидаги ташаббус биринчилардан бўлиб Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёвнинг алоҳида эътибори ўлароқ, 2017 йилдан Бухоро вилоятида махсус Мир Араб Олий мадрасаси [3] ташкил этилди. Тарихий тадқиқотлардан маълумки, таълим-тарбия тизими муассасалари мактаб, мадраса, мадрасаи олия каби арабча сўз ва атамалар билан номланиб келинган. Маълум бўлишича, ўтмиш таълим-тарбия тизими уч босқич ва унинг уч муассасаси – бошланғич мактаб, ўрта махсус (мадраса) ва олий, яъни мадрасаи олиядан иборат бўлган [4]. Таълим тизимидаги мадрасаи олия босқичи ҳозирги олий таълим муассасасига тенглаштирилган. Мир Араб Олий мадрасаси янги нуфузда, янги мақомда олий маълумотли ислом шариати илмлари ва араб тили бўйича мутахассислар тайёрлаш, шунингдек, ислом шариати ва араб тили бўйича таълим бериш фаолиятининг асосий мақсади бўлса, Мир Араб мадрасаси ҳам алоҳида ўрта махсус исломий таълим муассасаси сифатидаги фаолиятини сақлаган ҳолда давом эттирмоқда. 23 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 05 (2022) / ISSN 2181-1415 Собиқ шўролар ҳукмронлиги даврида ҳам, мустақилликнинг бугунги кунигача ҳам ушбу мадраса диёримиздаги ислом дини ташкилотларига ўз соҳасининг малакали кадрлари – масжид имом-хатиблари ва имом ноибларини етиштириб келмоқда. Мазкур мадраса мустақилликнинг илк йилларида давлат ва дин ўртасидаги муносабатлар яхлит ҳуқуқий ечим асосидаги тизимга келиб улгурмаган, шунингдек, турли диний низолар рўй берган мураккаб бир вазиятда ҳам фаолиятини қийинчилик билан давом эттирган. 1987 йилдан 1991 йилгача 11 нафар; 1988 йилдан 1992 йилгача 14 нафар; 1989–1993 йилларда 49 нафар; 1990–1994 йилларда 132 нафар; 1991–1995 йилларда 101 нафар битирувчилар ушбу мадрасани тамомлаган бўлиб, 1995 йилда битирганлар 1997 йилгача 3 йиллик ва 2 йиллик таҳсил олганлар, яъни 9-синфни битирганлар 3 йил, 11-синфни тамомлаганлар эса икки йил таҳсил олганлар [5]. Мир Араб мадрасасининг низоми 1990 йил 31 январда Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлар диний бошқармаси уламолар кенгаши томонидан тасдиқланган, 1992 йил 13 мартда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган [6]. Мир Араб мадрасаси собиқ иттифоқ парчаланиши ва мустақиллик даврининг илк йилларида ҳам фаолиятини тўхтатмаганлиги сабабли бошқа мадрасалардан кўра мазкур мадрасага талаб жуда юқори бўлган. Марказий Осиёнинг барча минтақаларидан ўқиш истагида бўлганлар бу мадрасага келиб таҳсил олганлар. 1992 йил 28–29 август кунлари Бухоро Мир Араб мадрасасига кириш имтиҳонини топши

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Мақолада Мир Араб мадрасаси фаолияти ва унинг Мир Араб мадрасаси, кадрлар тайёрлаш тизимидаги ўзгаришлари, талабалар кадрлар, сонининг йил сайин ортиб борганлиги масалалари Ислом дини, бирламчи архив ман…»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Мақолада Мир Араб мадрасаси фаолияти ва унинг Мир Араб мадрасаси, кадрлар тайёрлаш тизимидаги ўзгаришлари, талабалар кадрлар, сонининг йил сайин ортиб борганлиги масалалари Ислом дини, бирламчи архив ман… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Mir Arab Madrasah, Средняя Азия, дин уламолари, Ислом дини, религиозные деятели, Ислам, Ўзбекистон, персоналы, teacher, Uzbekistan, Central Asia, медресе Мири-Араб, Мир Араб мадрасаси, ученик, мударрис, staff, талаба, Islam religion, кадрлар, Марказий Осиё, Узбекистан, student, clerics
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники