Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Формирование этнокультурной толерантности у студенческой молодежи – как педагогическая проблема
Eldor TANGIROV · May -/© in Science LLC. (Samarkand State Medical Institute)
Общество и инновации · 3 · 438-444 · 2021
Аннотация
Калит сўзлар: Ушбу мақолада ёшлар ўртасида бағрикенглик бағрикенглик, маданиятини шакллантиришнинг педагогик масалалари тарбия, таҳлил қилинган. Ўзаро ҳурмат, дўстлик, меҳр-оқибат, талаба, ёшлар ўртасида бағрикенглик маданиятини юксалтиришга таълим, маданият, қаратилган илмий-маърифий ишлар тизимлаштирилган. оила, шахс, инсон қадри. 1 vice-rector for youth affairs and spiritual and enlightenment affairs at Samarkand state medical institute, Samarqand, Uzbekistan Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 04 (2022) / ISSN 2181-1415 Формирование этнокультурной толерантности у студенческой молодежи – как педагогическая проблема АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В данной статье анализируются педагогические толерантность, вопросы формирования культуры толерантности у образование, молодежи. Систематизирована научно-просветительская студент, работа, направленная на воспитание культуры взаимного образование, культура, уважения, дружбы, привязанности, толерантности среди семья, молодежи. личность, человеческое достоинство. КИРИШ Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар марказида, аввало, инсон манфаати, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш мақсади туради. Фуқаролар манфаатларини фақатгина тинчлик ва осойишталик, ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини яратиш орқали таъминлаш мумкин. Ўзбекистонда аҳолининг кўп миллатли бўлишига ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг қулай омили сифатида қаралмоқда. Ижтимоий ва иқтисодий барқарорликни сақлаш, динлараро ва миллатлараро муносабатларни уйғунлаш- тириш ҳисобига халқаро майдонда Ўзбекистоннинг обрўси ошиб бормоқда. Ўзбекистон – турли миллат вакиллари кўп асрлардан буён тинч ва тотув яшаб келаётган кўп миллатли ҳамда кўп конфессияли мамлакат. Бизнинг энг катта ютуғимиз умумий уйимиздаги тинчлик ва барқарорлик, миллатлараро ва фуқаролар тотувлигидир. Хусусан, мамлакатимиздаги давлат таълим муассасаларида ўқитиш етти тилда олиб борилади. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ўз кўрсатув- ларини ўн икки тилда намойиш этмоқда, ўндан ортиқ тилда газета ва журналлар нашр этилмоқда. Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси қошида 138 та миллий маданий марказ, бундан ташқари, 16 та конфессияга тегишли 2300 га яқин диний ташкилот фаолият юритади. Албатта, ҳар бир мамлакатнинг ривожи, жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни, биринчи навбатда, юртдаги тинчлик-тотувлик, бағрикенглик руҳи кучли эканлиги билан боғлиқ. Ислом маданияти марказларидан бири бўлган Ўзбекистон сиёсати, энг аввало, динлараро ва миллатлараро тотувликка асосланади. Бизда бошқа маданиятлар, тиллар, эътиқод ва анъаналарни ҳурмат қилиш асрлар давомида маънавий қадрият сифатида авлоддан- авлодга ўтиб келмоқда. Ўтган давр мобайнида эришган энг муҳим ютуқларимиздан бири, шубҳасиз, мамлакатимиздаги сиёсий барқарорлик, конфессиялараро тотувлик ва бағрикенг- ликдир. Ўзбекистонда миллати ва диний мансублигидан қатъи назар, барча фуқароларнинг ҳуқуқий тенглиги, иқтисодий ва ижтимоий эркинлигини таъминлаш учун барча шароит яратилган. Шунинг баробарида, тинчлик ва 439 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 04 (2022) / ISSN 2181-1415 барқарорликни асраб-авайлаш ва янада мустаҳкамлаш учун бугунги кунда дунёнинг турли бурчакларида юз бераётган можаролар ва низоларга нисбатан доимо огоҳ, эътиборли бўлиш ҳам шарт. Мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик, дўстлик ва халқ бирлиги, ўзаро ҳурмат ва миллатлараро тотувлик бебаҳо бойлигимиздир. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 майдаги “Миллат- лараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқа-ларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони муҳим қадам бўлди. Жамиятда бағрикенглик ва инсонпарварлик маданиятини юксалтириш, миллат- лараро ва конфессиялараро ҳамжиҳатликни, фуқаролар тотувлигини таъминлаш, шунингдек, хорижий мамлакатлар билан дўстона, тенг ҳуқуқли ва ўзаро манфа- атли муносабатларни мустаҳкамлаш Ўзбекистон давлат сиёсатининг устувор йўна- лишларидан биридир. Шахс билан давлат, инсон билан жамият муносабатлари батамом янгича мазмун ва шакл топиши, янги хусусиятлар, янги тамойилларга асосланиши керак. Буларнинг ҳаммаси янгича қадриятлар ва демократик принциплар моҳиятига, турмуш ва тафаккур тарзимизга мос, фуқаролар барпо қилаётган адолатли жамият талабларига жавоб берадиган муносабатлар бўлмоғи керак. Бу жараённи амалга ошириш муносабатларнинг асоси ҳисобланган бағрикенглик қадриятининг такомиллашиши билан боғлиқ. Ҳаётдаги тотувлик ва инсон тарбиясининг асоси табиат қийинчиликларини, ташқи хавф-хатарларни биргаликда енгиш, ишлашда кучларни бирлаштириш, яхши-ёмон кунларда бир- бирига елкадош бўлишга интилиш туйғуси, олис аждодларимизнинг жамоа тарзида яшашга ўрганганлиги халқимизнинг тарихан бағрикенг, бир-бирига ҳурмат-эҳтиромли эканлигини тасдиқлайди. Асли бағрикенглик тушунчаси инсоният тарихида ўзга дин ва миллатларга нисбатан ҳурмат ва эҳтиромли муносабатда бўлиш мезони си
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Ушбу мақолада ёшлар ўртасида бағрикенглик бағрикенглик, маданиятини шакллантиришнинг педагогик масалалари тарбия, таҳлил қилинган.»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Ушбу мақолада ёшлар ўртасида бағрикенглик бағрикенглик, маданиятини шакллантиришнинг педагогик масалалари тарбия, таҳлил қилинган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- This is an open access article under the Attribution 4.0 International, education, family, таълим, человеческое достоинство, семья, студент, образование, person, қадри, культура, бағрикенглик, талаба, маданият, тарбия, толерантность, оила, culture, шахс, инсон, личность, human dignity, tolerance, student
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
МонографииK.J.Murodov2026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025