К содержанию
РецензированоRU2021

Образование учебных заведений в Туркестане колониальными администрациями в конце XIX и начале XX века

Halimjon JURAEV (The establishment of educational institutions in Turkistan)

Общество и инновации · 3 · 6-11 · 2021

Аннотация

Калит сўзлар: Ушбу мақолада Туркистонда дастлаб ташкил этилган тизим, рус таълим тизими муассасалари, сони, уларнинг вазифа- таълим, лари, фанлар миқдори, рус-тузуем мактабларининг ташкил мустамлака, этилишидан кўзланган мақсадлар ҳақида фикр юритилади. кўчириш, 1 Lecturer Department of social sciences Namangan institute of engineering and construction. Namangan, Uzbekistan. E-mail: X_jorayev.@umail.uz. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 05 (2022) / ISSN 2181-1415 фан, империя, низом, лойиҳа, маҳаллий, руслаштириш, болалар, ўқув юрти, синф, рус тили, касб-ҳунар. Образование учебных заведений в Туркестане колониальными администрациями в конце XIX и начале XX века АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В данной статье рассматривается русские истема, образовательные учреждения, впервые созданных в образование, Туркестане, об их количестве, о функции и количестве колонизация, предметов, цели учреждения данных школ. миграция, наука, империя, устав, проект, местный, русификация, дети, учебное заведение, класс, русский язык, профессия. 1867 йилда Туркистон генерал-губернаторлигининг ташкил этилиши билан Туркистон шаҳарлари тарихида янги мустамлакачилик даври бошланди. 1886 йилда Император Александр II томонидан қабул қилинган “Туркистон ўлкасини бошқариш тўғрисидаги Низом”га асосан, бутун ўлканинг марказий ҳудудларида рус посёлкалари бунёд этилди. Бу эса шаҳарлар ҳаётининг маъмурий – сиёсий, маданий ва иқтисодий томонларида ўзгаришлар ясай бошлади. Ўлка марказий шаҳарларига ҳарбий-инженерлар, савдо ва саноат, маъмурий бошқарув тизими, тиббиёт ҳодимлари, дин вакиллари ва шу каби кўпгина мутахас- сислар кўринишида империянинг марказий ерларидан Туркистонга хизмат учун йўналтирилган кўплаб рус фуқаролари кўчириб келтирилди. Улар дастлаб шаҳар- ларнинг марказий қисмларига жойлаштирилдилар. Шаҳарларнинг кўчириб келти- рилган аҳоли яшайдиган қисми “янги шаҳар”, маҳаллий аҳоли истиқомат қиладиган қисми эса “эски шаҳар”, деб юритила бошлади. Рус империяси ҳукумати Туркистонда ўз ҳукмронлигини мустаҳкамлаш ва маҳаллий халқларни ўзларига тўлалигича бўйсундириш мақсадида XIX асрнинг 60-70 йилларидаёқ “руслаштириш” сиёсатини амалга оширишни бошлади. Шу мақсадда Туркистонга Россиянинг марказий губернияларидан рус аҳолиси кўчириб келтирилди. Шу ўринда империя маъмурияти кўчириб келтирил- ган фуқароларнинг болалари учун таълим тизимини ҳам шакллантирди. 7 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 05 (2022) / ISSN 2181-1415 Туркистон ўлкасининг биринчи генерал-губернатори генерал К.П. фон Кауфман таълим муассасаларини ташкил этиш муаммосига жиддий ёндашиб, 1868 йилдаёқ ўлкада рус таълим мактабларини ташкил этишни илмий-назарий асосланган лойиҳасининг ишлаб чиқилиши борасида кўрсатма берди. 1870 йили Тошкентда ўлка ўқув бўлимини ташкил этиш бўйича махсус комиссия ташкил этилди. Бу борада, жумладан, “Туркистон ўлкасидаги диний мактабларининг дастурларига тушунтириш хати”да шундай дейилган эди: “Туркистон ўлкасида рус ўқув юртларининг ташкил этилиши ҳамда русча халқ таълимининг ёйилиши, бизнинг Ўрта Осиёга юришларимиз ва у ерда ҳарбий мустамлакачиликни ўрнатилиши билан бир вақтда бошланди” [8]. 1869-1870 йилларда Халқ Маорифи вазири Д.А. Толстой ҳузурида Волгабўйи, Урал, Сибирь ва Қрим аҳолиси ўртасида бошланғич мактаблар тармоғини кенгайтириш режаси ишлаб чиқилди. Мазкур режада мустамлакачи- ларнинг рус бўлмаган аҳолига нисбатан олиб борадиган таълим сиёсатининг мазмуни шакллантирилган эди. Унга кўра: “Мамлакатимиз ҳудудида яшовчи барча ғайрирус миллатларининг сўзсиз руслашиши ва уларнинг рус халқи билан аралашиб кетиши таълимнинг пировард мақсади бўлиши керак”, – дейилган эди [2: 63]. Ўлкадаги рус мактаблари тарихига назар ташласак, илк рус мактаблари 1860 йили форт №1 – Казалинск ва Перовскда христиан руҳонийлари томонидан ташкил этилган бўлиб, уларда ўғил болалар ва қизлар, асосан, ўқиш, ёзиш, дин ақидалари ва арифметиканинг тўртта қоидаларини ўрганганлар. Вақт ўтиши сайин ушбу мактаблар такомиллаштирилиб борилган. 1876 йилга қадар Тошкентда қиз болалар бўлими ва ҳунармандчилик синфлари; Чимкентда қиз болалар бўлими; Казалинскда қиз болалар учун якшанба дарслари бўлган; Перовск ва Самарқандда рус болалар; Самарқандда ғайритаъба болалар учун; Каттақўрғон ва Петро-Александровскда бошланғич ўқув юртлари ташкил этилган. Дастлаб Тошкентда 1866 йилда шахсий маблағлар ҳисобидан Жуйкова хусусий мактаби ташкил этилди. 1867 йилдан унга давлат хазинасидан унча катта бўлмаган ҳажмда маблағ “Тошкентдаги рус аҳолисининг қуйи қатлами вакилларининг талабларини қондириш” мақсадида ажратилди. Россия империяси босқинининг дастлабки пайтлариданоқ рус аҳолисини Туркистон ҳудудига кўчириш сиёсати билан айни бир пайтда ўлкада рус мактаблари ҳам ташкил этила бошланди. Жумладан, 1867 йилда ташкил этилган 14 та қуйи мактабдан 12 таси Еттисув вилоятида, 2 таси эса Сирдарё вилоятида жойлашган эди. Еттисув вилоятидаги мактаблар дастлабки пайтларда фақат ўғил болалар учун

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Ушбу мақолада Туркистонда дастлаб ташкил этилган тизим, рус таълим тизими муассасалари, сони, уларнинг вазифа- таълим, лари, фанлар миқдори, рус-тузуем мактабларининг ташкил мустамлака, этилишидан кўзлан…»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Ушбу мақолада Туркистонда дастлаб ташкил этилган тизим, рус таълим тизими муассасалари, сони, уларнинг вазифа- таълим, лари, фанлар миқдори, рус-тузуем мактабларининг ташкил мустамлака, этилишидан кўзлан… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru), cистема, charter, class, migration, profession, education, руслаштириш, болалар, таълим, рус тили, низом, science, империя, маҳаллий, children, русский язык, empire, образование, project, ўқув юрти, проект, местный, дети, local, класс, касб-ҳунар, кўчириш, профессия, system, Russian, colonization, фан, русификация, school, russification, колонизация, учебное заведение, устав, мустамлака, лойиҳа, синф, миграция, тизим, наука
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники