К содержанию
РецензированоRU2021

Значение образовательных игр и методов в формировании творческой деятельности детей

Kumri ALLABERDIEVA

Общество и инновации · 3 · 460-464 · 2021

Аннотация

Калит сўзлар: Ушбу мақолада мактабгача катта ёшдаги болаларда ўйин, ижодий фаолликнинг намоён бўлиши ҳамда таълимий метод, ўйинлар ва методларнинг аҳамияти кўрсатиб берилган. мактабгача таълим, Ўйин болада яхши кайфиятни таъминлайди, унинг ҳиссий фаоллик, қобилият. тажрибасини бойитади, кўргазма-образли тафаккури, тасаввури, нутқини ривожлантиради. Тасаввури яхши ривожланган болалар юқори интеллектга эга бўладилар. Ўйин – боланинг ижтимоий ривожланишининг муҳим шартидир. Унда болалар катталарнинг турли фаолиятлари билан танишадилар, бошқа инсонларнинг ҳис-туйғулари 1 Teacher, Pedagogical Institute of Termez State University. Termez, Uzbekistan. E-mail: k_allaberdiyeva70@mail.ru. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 04 (2022) / ISSN 2181-1415 ва ҳолатларини тушуниш, уларга ҳамдард бўлишни ўргана- дилар, тенгдош ва катта болалар билан мулоқот қилиш кўникмаларини эгаллайдилар. Ўйин яхши психотерапевтик таъсирга эга, чунки ўйин- даги ҳаракатлар орқали болалар йиғилиб қолган салбий ҳиссиётларини англамаган ҳолда ва беихтиёр чиқариб юборадилар. Значение образовательных игр и методов в формировании творческой деятельности детей АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В данной статье показаны проявления творческой игра, активности у детей дошкольного возраста старшего метод, возраста и значение развивающих игр и методик. Игра дошкольник, обеспечивает хорошее настроение у ребенка, обогащает его деятельность, умение. эмоциональный опыт, развивает наглядно-образное мышление, воображение, речь. Хорошо развитые дети будут иметь более высокий интеллект. Игра является важным условием социального развития ребенка. В нем дети узнают о разных занятиях взрослых, понимают чувства и ситуации других людей, учатся сопереживать им, приобретают навыки общения со сверстниками и детьми старшего возраста. Игра имеет хороший психотерапевтический эффект, так как через действия в игре дети неосознанно и невольно изгоняют накопившиеся негативные эмоции. КИРИШ Мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг етакчи фаолияти ўйин ҳисоб- ланади. Тўғри ташкил этилган ўйинда боланинг жисмоний, ақлий ва шахсий сифатлари ривожланиши, ўқув фаолиятига тайёрлик шаклланиши ва мактабгача ёшдаги боланинг ижтимоий муваффақиятини таъминлаш учун шароитлар яратилади. Боланинг уч ўзаро боғлиқ йўналишлари – ҳиссиётлари, тушунчаси ва ижодий-баркамоллик, боланинг табиий муҳити – ўйинга мослашади, ўйин бола учун бир вақтда ҳам вақтичоғлик ҳамда инсонлар, предметлар, табиат оламини англаш усули, шунингдек, ўз фантазиясини қўллаш шакли ҳисобланади. Ўйиннинг асосий афзаллиги унинг фаол ва мустақил фаолият эканлиги ҳисобланади. Таълим ва суҳбатларда эмас, балки айнан ўйинда боланинг қобилиятлари ривожланади ва унинг шахси шаклланади! Ностандарт вазиятларда тез йўл топадилар, яхши таълим оладилар. Ўйин болага барчасига қодирлик ва эркинлик ҳиссини беради [1. С. 107–110]. Ўйинларнинг асосий мақсади – кичик инсонни ривожлантириш, ундаги мавжуд ва намоён бўлган хислатларини коррекциялаш, уни ижодий тадқиқот хулқига йўналтиришдир. Бир томондан, болага амал қилиш учун “озуқа”, бошқа томондан – фантазия ва шахсий ижод учун майдон таклиф этилади [4. С. 58–60]. 461 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 04 (2022) / ISSN 2181-1415 Ўйин туфайли болада барча психик жараёнлар, ақлий операциялар, модел- лаш ва лойиҳалаш қобилиятлари ривожланади, математик тушунчалар тўғриси- даги тасаввурлари шаклланади, мактабга муваффақиятли тайёргарлик амалга оширилади. Ўйин жараёнида мактабгача ёшдаги болалар билан қуйидаги вазифалар ҳал этилади: 1. Ранг, шакл, ўлчам, ҳажм ва ҳ.к. тушунчалар билан танишув. 2. Фазовий тасаввурларни ривожлантириш. 3. Мантиқий тафаккурни шакллантириш (таққослаш, таснифлаш, мавҳум- лаштириш, умумлаштириш операцияларини эгаллаш). 4. Объектлардаги хусусиятларни аниқлаш, уларнинг номини айтиш, предмет ва буюмларнинг ўхшашлик ва фарқларини тушунтириш кўникмаларини ривож- лантириш. 5. Мустақиллик, қатъият, мақсадга эришишга интилишни тарбиялаш. 6. Ташаббус, ижодий фантазия, тасаввурни намоён этиш учун шароит яратиш, лойиҳалаш ва моделлаш кўникмаларини ҳосил қилиш. 7. Нутқий фаолият ва коммуникатив кўникмалар билан боғлиқ психик функцияларини мустаҳкамлаш. ТАДҚИҚОТ МЕТОДОЛОГИЯСИ Болаларда ижодий фаолликни шакллантириш бўйича таълимий ўйинлар ва топшириқлар кўринишидаги қуйидаги методлар таклиф этилади: ИЗЛАШ МЕТОДИ Асосий топшириқ: болалар учун тушунарли ва тарбиячи айтиб ўтган “ўйинчоқлардаги аниқ буюмни топиш”. Фикрлашни шакллантириладиган кўникмаси – топшириқни онгда сақлаб туриш, эшитиб идрок этилган категория образини (буюмни тавсифловчи сўз) кўриниб турган танлаш имконининг хилма- хиллиги билан таққослаш [10. Б. 41–47]. АНИҚЛАШ МЕТОДИ Асосий савол: “Бизга нима етишмаяпти? (буюмларнинг умумий рўйхатида)”. Болаларга маъноси бўйича ўзаро боғлиқ бўлган,бироқ улар орасида бирор-бир предмет яққол мавжуд бўлмаган буюмларни кўриб чиқиш (масалан: вилка, пиёла, тарелка, аммо қошиқ йўқ) ва атрофдаг

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Ушбу мақолада мактабгача катта ёшдаги болаларда ўйин, ижодий фаолликнинг намоён бўлиши ҳамда таълимий метод, ўйинлар ва методларнинг аҳамияти кўрсатиб берилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Ушбу мақолада мактабгача катта ёшдаги болаларда ўйин, ижодий фаолликнинг намоён бўлиши ҳамда таълимий метод, ўйинлар ва методларнинг аҳамияти кўрсатиб берилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
play, situations, learn to empathize with them, and acquire the skills to, method, игра, activity, дошкольник, фаоллик, деятельность, ability, мактабгача таълим, умение, ўйин, preschool, метод, қобилият
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники