К содержанию
РецензированоRU2021

Махаллинское схода граждан в общественной жизни Андижана

Gulirano ABDULLAEVA

Общество и инновации · 3 · 233-237 · 2021

Аннотация

Калит сўзлар: Мақолада мустақиллик шарт-шароитларида Андижон эҳтиёжманд оилалар, вилояти маҳалла фуқаролар йиғинининг ўзини ўзи манзилли ижтимоий бошқариш ҳамда нодавлат нотижарат ташкилоти сифатида ҳимоя, олиб борган фаолияти архив ҳамда матбуот материаллари “маҳалла” хайрия жамғармаси, асосида таҳлил қилинган кўп болали оилаларга ижтимоий ёрдам, ижтимоий муносабатлар, нодавлат нотижорат ташкилоти, республика семинари. 1 Master in the specialty “History of Uzbekistan”, Andijan State university, Andijan, Uzbekistan. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 04 (2022) / ISSN 2181-1415 Махаллинское схода граждан в общественной жизни Андижана АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В этой статье на основе архивного и периодического нуждающиеся семьи, материала подвергается анализу деятельность целевая социальная Андижанского махаллинского схода граждан как органа защита, самоуправления граждан и негосударственной благотворительное общество «махалля», некоммерческой организации в условиях независимости. социальная помощь многодетным семьям, социальные отношения, как негосударственная коммерческая организация, республиканский семинар. Ўзбекистонда ўзини ўзи бошқариш органлари фақат мустақиллик даврида 1991 йилдан бошлаб фуқаролик жамияти институти сифатида ривожлана бошлади. Мустақилликнинг дастлабки давридан бошлаб давлат бош ислоҳотчи сифатида ўзини ўзи бошқариш тизимини демократик принциплар асосида ривож- ланишини таъминлай оладиган ҳуқуқий асослар яратилди. Мамлакатда фуқаро- ларнинг ўзини ўзи бошқаришининг принциплари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларида мустаҳкамланган. 1992 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика “Маҳалла” хайрия жамғармасининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги Қарори, 1998 йилда Ўзбекистон Президентининг “Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларини қўллаб-қувватлаш ҳақида”ги, 1999 йилда “Аҳолини аниқ йўналтирилган ижтимоий мадад билан таъминлашда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ролини ошириш тўғрисида”ги Фармонлари эълон қилинди. Шунингдек, кам таъминланган ва кўп болали оилаларни ижтимоий ҳимоя қилишда маҳаллаларнинг ўрнини оширишга қаратилган қатор ҳуқуқий асослар қабул қилинди. Мустақиллик йилларида маҳаллалар ижтимоий-демографик, маданий- маънавий ва ҳудудий-маъмурий бирлик сифатида ўз ҳудудидаги фуқаролар ўртасида анъана ва урф-одатлар ҳамда инсоний, хўжалик, ҳуқуқий муносабатлар бирлигини ташкил эта бошлади ва улар фуқаролар ўртасидаги ўзаро ижтимоий муносабатларни мувофиқлаштириб турувчи ўзини ўзи бошқариш органларига айланди. Ижтимоий ҳимоянинг адолатли бўлишида маҳалланинг аҳамияти катта. Чунки жамият мавжуд экан, нопок, халқнинг ҳаққига кўз олайтирувчилар ҳам топилади. Масалан, 1998 йил 12 январдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Болали оилаларни давлат томонидан ижтимоий қўллаб- қувватлашни кучайтириш ҳақида”ги Фармонига асосан вилоят ҳудудидаги 356 та қишлоқ, маҳалла фуқаролар йиғинларида 16 ёшгача болали оилаларга нафақа- ларни тайинланишнинг тўғрилиги текширишдан ўтказилди. Текшириш ўтказилган айрим маҳаллалар фуқаролар йиғинлари томонидан оилаларнинг жон бошига тўғри келадиган даромадлар миқдори нотўғри ҳисоб- ланган ва натижада, нафақа тайинланиши керак бўлмаган оилаларга нафақалар тайинланиб юборилган. 234 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 04 (2022) / ISSN 2181-1415 Айрим қишлоқ, маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият кўрсатаётган нафақа тайинловчи махсус комиссиялар томонидан оиланинг жон бошига тўғри келадиган ўртача ойлик даромадлари болали оилаларга нафақа олишлари учун белгиланган муҳтожлик мезони – кўрсаткичидан ортиб кетган [1]. Бундай хатоликларга Андижон, Шаҳрихон, Қорасув шаҳарлари, Жалақудуқ, Олтинкўл, Андижон, Балиқчи, Пахтаобод, Избоскан туманларидаги маҳаллалар фуқаролар йиғинларида фаолият кўрсатаётган нафақа тайинловчи комиссиялар томонидан йўл қўйилган. Жалақудуқ туманидаги Гулистон қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги Кесакқишлоқ маҳалла фуқаролар йиғини (котиби Ражаббоев Д.)да фаолият кўрсатаётган нафақа тайинловчи комиссия Тешабоева Б. томонидан оиласининг сентябрь ойидаги жон бошига ўртача даромади 649 сўм бўлгани ҳолда 506 сўм, Маманазарова О.ни даромади 688 сўм ўрнига 564 сўм, Ғаниева Д.ни даромади 676 сўм ўрнига 581 сўм этиб ҳисобланган ва натижада бу учта оилага нафақалар нотўғри тайинланган. 1996–2002 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 10 декабрда “Болали оилаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш тўғрисида”ги Низом қабул қилиниб, болали оилаларга ижтимоий ёрдамнинг аниқ берилишини кучайтириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялашда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари роли ва масъулиятини ошириш мақсадида мазкур Фармон ва Низом асосида 16 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақаларни шундай нафақага муҳтож оилаларгагина бериш фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан амалга ошириладиган бўлди. 2003 йилдан бошлаб Ўзини ўзи бошқари

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Мақолада мустақиллик шарт-шароитларида Андижон эҳтиёжманд оилалар, вилояти маҳалла фуқаролар йиғинининг ўзини ўзи манзилли ижтимоий бошқариш ҳамда нодавлат нотижарат ташкилоти сифатида ҳимоя, олиб борган…»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Мақолада мустақиллик шарт-шароитларида Андижон эҳтиёжманд оилалар, вилояти маҳалла фуқаролар йиғинининг ўзини ўзи манзилли ижтимоий бошқариш ҳамда нодавлат нотижарат ташкилоти сифатида ҳимоя, олиб борган… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
needy families, социальная помощь многодетным семьям, republican seminar, манзилли ижтимоий ҳимоя, mahalla charitable society, целевая социальная защита, нуждающиеся семьи, социальные отношения, кўп болали оилаларга ижтимоий ёрдам, social relations as a non-governmental commercial organization, как негосударственная коммерческая организация, благотворительное общество «махалля», social assistance to large families, эҳтиёжманд оилалар, республиканский семинар, targeted social protection, ижтимоий муносабатлар, нодавлат нотижорат ташкилоти, республика семинари, маҳалла” хайрия жамғармаси
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники