Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Вопросы совершенствования основ основных функций Кабинета Министров Республики Узбекистан
Ҳошимхонов Аҳрорхон · Cabinet of Ministers (Tashkent State Law University)
Общество и инновации · 3 · 101-108 · 2021
Аннотация
Калит сўзлар: Ушбу мақолада ижро этувчи ҳокимиятнинг функция- Ижро этувчи ҳокимият, лари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси функция, фаолиятининг асосий йўналишлари назарий жиҳатдан ваколат, тадқиқ этилиб, унинг муҳим йўналишларидан бири сифа- ҳукумат, Вазирлар Маҳкамасининг тида ҳуқуқий сиёсатни белгилаш борасидаги фаолияти фаолият йўналишлари, асосларини қонунчиликда акс эттириш зарурияти асослаб ҳуқуқий сиёсат. берилган. Шунингдек, мақолада бу йўналишдаги хорижий олим ва мутахассисларнинг фикрлари ва қонун ҳужжат- лари таҳлил этилиб, миллий қонунчиликни янада такомил- лаштириш юзасидан унинг матнига киритилиши зарур бўлган таклиф ва тавсиялар тақдим этилган. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 04 (2022) / ISSN 2181-1415 Вопросы совершенствования основ основных функций Кабинета Министров Республики Узбекистан АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В данной статье c теоретической точки зрения функции исполнительной исследуются функции исполнительной власти, основные власти, направления деятельности Кабинета Министров правительство, Республики Узбекистан, аргументируется необходимость направление деятельности Кабинета отражения в законе основ правовой политики как одного Министров, из ее важных направлений. В статье проведен анализ правовая политика. различных взглядов зарубежных ученых и специалистов в данной сфере, а также даны рекомендации по дальнейшему совершенствованию национального законодательства. Ҳар қандай мамлакатда ҳукумат жамият ҳаётининг барча жабҳаларини давлат номидан бошқаришни амалга оширади. Бу бошқарув фақат ҳукуматнинг якка ўзи томонидан амалга оширилмай, балки парламент ва Президент билан ҳам биргаликда амалга оширилади. Ҳукуматнинг умумий ваколатларига мамлакатнинг ички ва ташқи сиёсатини амалга оширилишини таъминлаш, ижтимоий, иқтисодий соҳада бошқа- рувни амалга ошириш, мамлакатда ижро этувчи ҳокимият яхлитлигини ифода этиш, ҳукумат органларига йўналиш бериш ва улар фаолиятини тартибга солиб туриш, муайян мақсадга йўналтирилган умумдавлат дастурларини ишлаб чиқиш, уларнинг ҳаётга татбиқ этилишини таъминлаш, унга қонун асосида берилган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқини амалга ошириш ва бошқаларни киритиш мумкин. Ҳар бир давлат органининг ваколатлари унинг асосий фаолият йўналиш- ларидан, яъни функцияларидан келиб чиқади. Функция тушунчаси назарий тушунча бўлиши билан бир қаторда қонун ҳужжатларида бирор-бир органнинг ҳаракат ва фаолияти нимага йўналтирилганини белгилаб берувчи тушунча сифатида қаралади. Ижро ҳокимиятининг ҳам жамият ва давлат ҳаётида бир қатор функциялари борки, уларсиз ҳукуматнинг фаолиятини тасаввур қилиб бўлмайди. Ҳуқуқшунос олим М. Ахмедшаева “Ижро этувчи ҳокимият функциялари бу – ижро ҳокимиятининг жамият ва давлат ҳокимияти тизимида тутган ўрни, мақсади ва моҳиятидан келиб чиқадиган, қонунларнинг ижросини таъминлаш юзасидан олиб борадиган ижро этиш-фармойиш бериш фаолиятининг асосий, бош йўналишларидир” [1], деб таъриф берган бўлса, С.А. Сосновский ўз тадқиқот ишида, фандаги классик нуқтаиназардан қаралганда бошқарув функциялари сони чекланган. Аммо замонавий норматив ҳужжатлар, функция тушунчаси остида орган фаолиятининг асосий йўналишларини эмас, балки бошқарув объектларига доминант таъсирнинг аниқ чораларини кўришади ва, одатда, “функция” ва “ваколат” тушунчаларини синоним сифатида ишлатишади [2], деб ҳисоблайди. Яна бир тадқиқотчи С. Дмитриев эса ижро ҳокимиятининг муҳим функ- ционал мақсади – нафақат давлат сиёсатини ишлаб чиқишда фаол иштирок этишда, балки уни ҳаётга татбиқ этишда, қонунларда белгиланган мақсад ва вазифаларнинг давлат номидан амалга оширилишини таъминлашда ҳам намоён 102 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 04 (2022) / ISSN 2181-1415 бўлади [3], деб ижро ҳокимиятини жамият ҳаётида қонунлар ижросини давлат номидан амалга оширувчи муҳим орган сифатида баҳолайди. Ҳукуматнинг фаолиятида унинг муайян функцияларини белгилаб берувчи у ёки бу тарздаги қоидалар Россия Федерацияси [4], Қозоғистон [5], Қирғизистон [6] ва Литва [7] давлатларининг ҳукумат тўғрисидаги махсус қонунларида ўз аксини топган. Ўзбекистон Республикаси ҳукумати фаолиятини белгилаб берувчи Вазирлар Маҳкамаси тўғрисидаги қонунда ҳукуматнинг функциялари тўғрисида умуман бирон-бир қоида мавжуд бўлмаса-да, унинг ваколатлари келтирилган моддаларда фаолиятининг асосий йўналишлари белгиланганлиги сабабли биз ушбу ҳуқуқий тушунчанинг шакли ва таҳрири тўғрисида эмас, балки ҳукуматнинг жамият ва давлат ҳаётини тартибга солишга қаратилган ваколатлари тўғрисида сўз юритамиз. Жаҳондаги кўпчилик давлатлар конституцияларида ҳукумат ваколатлари- нинг умумий жиҳатлари келтириб ўтилган. Умуман, ижро ҳокимияти марказий органининг ваколати нима, деган савол туғилиши табиий. Бу тўғрида Ю. Соколова: “Ваколат – бу ижро ҳокимиятининг оммавий-ҳуқуқий хусусиятидир”, – дея фикр билдириб. Ижро органининг ваколати деганда ушбу органга давлат томонидан юкланган бошқарув мақсадлари, вазифалари ва функцияларини ама
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Ушбу мақолада ижро этувчи ҳокимиятнинг функция- Ижро этувчи ҳокимият, лари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси функция, фаолиятининг асосий йўналишлари назарий жиҳатдан ваколат, тадқиқ этилиб, ун…»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Ушбу мақолада ижро этувчи ҳокимиятнинг функция- Ижро этувчи ҳокимият, лари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси функция, фаолиятининг асосий йўналишлари назарий жиҳатдан ваколат, тадқиқ этилиб, ун… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- executive power, 2181-1415/© 2022 in Science LLC, направление деятельности Кабинета Министров, areas of activity of the Cabinet of Ministers, функции исполнительной власти, ҳуқуқий сиёсат, government, функция, правительство, legal policy, ҳукумат, function, правовая политика, ваколат, Вазирлар Маҳкамасининг фаолият йўналишлари, Ижро этувчи ҳокимият, authority
Смежные источники
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025