Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Лист получает силу от корня
Aynura SUYAROVA · Sharof Rashidov (Jizzakh State Pedagogical Institute) · Communist Party of (Jizzakh State Pedagogical Institute)
Общество и инновации · 3 · 401-406 · 2021
Аннотация
Калит сўзлар: Мақолада давлат арбоби ва сиёсатчи Шароф Рашидов- Шароф Рашидов, нинг ҳаёти ва ижодий фаолияти хақида сўз юритилади. “Қизил Ўзбекистон”, Мақола орқали Шароф Рашидов шахси ва унга хос бўлган “Чегарачи” достони, ижодий фазилатлар очиб беришга ҳаракат қилинган. Ўзбекистон Коммунистик Партияси, Мақола мавзусини ёритишда лирик ёндашувдан фойдала- “Ғолиблар” қиссаси. нилган. Лист получает силу от корня АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В статье рассказывается о жизни и деятельности Шароф Рашидов, государственного и политического деятеля Шарофа «Красный Узбекистан», Рашидова. В статье ставится задача раскрыть личность и эпос «Пограничник», творческие качества Шарофа Рашидова. В освещении темы Коммунистическая партия Узбекистана, статьи использован лирический подход. повесть «Победители». 1 Teacher of “Methods of preschool education”. Jizzakh State Pedagogical Institute. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 02 (2022) / ISSN 2181-1415 Биз бежизга мақоламизга бундай сарлавха бермадик. Япроқ доимо барк уриб, кўм – кўк бўлиб ўсиши учун унинг илдизи мустаҳкам бўлмоғи лозим. Шароф ака Рашидов ана шундай мустаҳкам илдиз эдилар. Шароф Рашидов (1917 йил 6-ноябрь куни Жиззах шаҳрида таваллуд топган. 1983 йил 31 октябрь куни Тошкент шаҳрида вафот этган) – давлат ва жамоат арбоби, ёзувчи. Жиззах педагогика техникумини (1935 йили), СамДУнинг филология факультетини тугатган (1941 йили). Самарқанд вилояти газетасида масъул котиб, муҳаррир ўринбосари ва муҳаррир (1937–1941, 1943 йиллар) лавозимларида фаолият юритган. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси (1941 йил ноябрь 1942). Ўзбекистон Коммунистик Партияси Самарқанд вилоят комитети котиби (1944–47 йиллар), “Қизил Ўзбекистон” газетаси муҳаррири (1947–49 йиллар), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси бошқаруви раиси (1949–50 йиллар). Ўзбекистон Олий Совети Президиуми раиси (1950–1959 йиллар). Ўзбекистон Коммунистик Партияси Марказий Комитети биринчи котиби (1959–83 йиллар). КПСС МК Сиёсий бюроси (Президиуми) аъзолигига номзод (1961–1983 йиллар). Икки марта Меҳнат Қаҳрамони (1974, 1977-йиллар). Шароф Рашидов адабиётга шоир сифатида кириб келди ва биринчи йирик асари “Чегарачи” достони 1937-йилда нашр қилинди. Фашизмга қарши кураш туйғулари билан суғорилган “Қаҳрим” шеърлар тўплами 1945 йилда чоп этилди. Шароф Рашидов даврнинг муҳим ҳисобланган муаммоларидан бири – қўриқ ва бўз ерларни ўзлаштириш мавзусида “Ғолиблар” қиссасини (1953-йил) ёзди. Иккинчи жаҳон уруши йилларида фронт орқасида қаҳрамонона меҳнат қилган халқ ҳаётига бағишланган “Бўрондан кучли” (1958-йил) ва “Қудратли тўлқин” (1964-йил), “Ғолиблар” (1972-йил) романларини яратди. Шароф Рашидов халқ ва мамлакат ҳаётида рўй берган воқеаларни давлат ва партия арбоби сифатида мушоҳада этиб, адабиётнинг бадиийлик мезонларидан кўра ғоявийлик тамойилига кўпроқ эътибор берди. Ҳинд халқ афсонаси асосида ёзилган “Кашмир қўшиғи” лирик қиссаси (1956-йил) Шароф Рашидов ижодида алоҳида ўринни эгаллайди. Шароф Рашидов республикага раҳбарлик қилган йилларда қатор бунёд- корлик ишларини амалга оширди. Шароф Рашидов вафотидан сўнг Марказ томонидан тоталитар тузумнинг барча кирдикорлари унга юкланиб, 80-йиллар қатағонида ноҳақ қораланди. Ўзбекистон мустақилликка эришгач, Шароф Рашидовнинг номи оқланди ва у Ватанимиз тарихидаги муносиб ўрнини эгаллади. Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.А. Каримовнинг ташаббуси билан 1992-йил Шароф Рашидов таваллудининг 75 йиллиги нишонланди. Шароф Рашидов Тошкентдаги Халқлар Дўстлиги саройи меъморий мажмуаси учун, қурилиш ғоясининг муаллифи ва ижодий раҳбари сифатида вафотидан сўнг Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти билан тақдирланган (1994-йил). Сирдарё вилояти- даги туман, Тошкент ва Жиззах шаҳридаги кўчалар, маҳаллаларга унинг номи берилган. Жиззахда Шароф Рашидов ҳайкали ва музейи бор. Ҳаётининг сўнгги дақиқаларида Тошкентда яшаб ва ижод қилди, халқ учун хизмат қилди ҳамда “Чиғатой” қабристонига дафн этилди. 402 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 02 (2022) / ISSN 2181-1415 Шароф Рашидов ўзининг ноёб ақл-заковати, бой билим ва тажрибаси, меҳнатсеварлиги ва камтарлиги, юксак инсоний фазилатлари билан нафақат Ўзбекистонда, балки узоқ-яқин ўлкаларда ҳам катта обрў-эътибор қозонган эди. Бу улуғ инсон, собиқ мустабид тузум даврида турли тазйиқ ва синовларга бардош бериб, халқимиз ва миллатимизга садоқат билан, ҳалол ва фидокорона хизмат қилди. У киши бир умр ўзи каби содда ва камтарин одамларга елкадош бўлиб, уларнинг дарду ташвишлари билан яшади. Уларга хизмат қилишни ўз ҳаётининг маъно-мазмуни деб билди. Минг афсуски, ҳаёт бу инсонга шундай мураккаб қисматни раво кўрдики, у юрагидаги барча орзу-умидларини рўёбга чиқариш, ўз меҳнатининг ҳосилидан тўла баҳраманд бўлиш имконига эга бўлмади. Аксинча, мустабид тузум ўзига садоқат билан хизмат қилган шундай улуғ инсонни охир- оқибатда турли туҳмат ва маломатларга дучор қилди. Умрининг сўнгги дақиқа- ларида ҳам далага бориб, заҳматкаш ўзбек деҳқонл
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Мақолада давлат арбоби ва сиёсатчи Шароф Рашидов- Шароф Рашидов, нинг ҳаёти ва ижодий фаолияти хақида сўз юритилади.»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Мақолада давлат арбоби ва сиёсатчи Шароф Рашидов- Шароф Рашидов, нинг ҳаёти ва ижодий фаолияти хақида сўз юритилади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Sharof Rashidov, Қизил Ўзбекистон, эпос «Пограничник», повесть «Победители», “Чегарачи” достони, Ўзбекистон Коммунистик Партияси, “Ғолиблар” қиссаси, Шароф Рашидов, “Border Guard” epic, “Winners” story, Красный Узбекистан, Communist Party of Uzbekistan, Red Uzbekistan, Коммунистическая партия Узбекистана
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Диссертации и авторефератыYusupov Kuanıshbay Baltabayevich2026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025