Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Становление системы управления в Туркестане на основе «положений об управлении»
Bakhtiyor BOLTABAEV · April -/© in Science LLC. (Namangan State University)
Общество и инновации · 3 · 279-285 · 2021
Аннотация
Калит сўзлар: Мақолада чор Россияси томонидан қўлга киритилгандан Туркистон, сўнг Туркистон ўлкасида бошқарув тизимининг шакл- маъмурият, ланиши очиб берилган. Бир неча босқичда “Тузуклар” мустамлака буйруқлари, шаклидаги қонун ҳужжатларининг қабул қилиниши ҳамда генерал-губернатор, лавозим, уларнинг Туркистон бошқарув сиёсатига таъсири. тизим. Становление системы управления в Туркестане на основе «положений об управлении» АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В статье раскрывается становление системы управления Туркестан, в Туркестанском крае после захвата её царской Россией. управление, Принятие в несколько этапов законодательных актов в колониальные порядки, виде «Положений» а также влияние их на политику генерал-губернатор, положение, управления Туркестаном. система. 1 Department of Archives – Senior Lecturer. Namangan State University. E-mail: baxtiyor5577@gmail.com. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 02 (2022) / ISSN 2181-1415 Россия тарафидан Марказий Осиёни босиб олиниши ХIХ асрнинг иккинчи ярмида содир бўлиб, у Россия империясининг жиддий заифлашиши, 1853– 1856 йилги Қрим урушида чоризм мағлубияти ҳамда “Европа миршаби” сифатида ўз ролини қулаши натижасида содир бўлди. Чор ҳукумати Болқон ва яқин Шарқдаги фаол сиёсатидан вақтинча воз кечишга ва Марказий Осиёдаги мавқеини мустаҳкамлашга кўпроқ этибор қаратишга мажбур бўлди. Россия империяси ҳукмрон доираларининг бирламчи манфаатига у билан яқин ва ўзаро манфаатли савдо алоқаларини олиб борган Бухоро, Қўқон ва Хива хонликлари сабаб бўлишган. Бунга уларнинг ҳудудий яқинлиги, шунингдек, ўша даврдаги Россия империяси ва Ўрта Осиё хонликларида ҳукм сураётган иқтисодий вазият сабаб бўлди. Россия капитализм тизимига борган сайин мустаҳкам ва дадил кириб келаётган эди, Ўрта Осиё эса саноат маҳсулотлари учун фойдали бозор ва истиқболли хомашё манбаи бўлган иқтисодий жиҳатдан ривожланмаган минтақа эди. Шунинг учун унинг Ўрта Осиёдаги мавқеларини мустаҳкамлаш Россия империясининг ҳукмрон доиралари учун жуда муҳим саналди. Бироқ уни эгаллаб олиш йўлида чоризм кучли ва хавфли рақиб – Британия империясига дуч келди. ХIХ аср ўрталарида, Англия Ҳиндистонни бўйсундиришни якунлаб, уни Осиё ва Африкадаги кенг иқтисодий ва ҳарбий-сиёсий экспансия- сининг асосига айлантирди. Инглиз агентлари Бухоро, Хива, Қўқон, Туркманистон ва Помир худудларида фаол сиёсий фаолият олиб бордилар. Буюк Британия ҳукмрон доиралари ва инглиз матбуоти бу ҳаракатларни Ҳиндистонда ўз мустамлакасига "Россия таҳдиди"га қарши кураш сифатида оқлаб келди. Яқин Шарқда Англиянинг тижорат, ҳарбий ва сиёсий экспансияси Ўрта Осиёда Россия империясининг фаоллашишига олиб келди. 1857–1862 йилларда чор ҳукумати ундаги вазиятни диққат билан ўрганиб чиқди, 1863–1868 йилларда ўз ҳукмронлигини Жанубий Қозоғистон, Шимолий Қирғизистон, Тошкент ва Самарқанд воҳаларига ўрнатди, Ўрта Осиёнинг энг йирик давлатлари – Бухоро амирлиги ва Қўқон хонлигини Россия империясига вассал қарамлигини тан олишга мажбур қилди. Бунга қаноат қилмасдан, 1869 йилда Россиянинг ҳукмрон доиралари Каспий денгизининг Шарқий қирғоғида ўрнашдилар ва шу билан Туркман ерларига кириш учун плацдарм тайёрладилар. 1873-йилда Хива хонлиги устидан ўз ҳокимиятини ўрнатдилар, сўнгра (1875–1876) Қўқон хонлигининг мустақил- лигини тугатиб, уни 1867-йилда тузилган Туркистон Генерал-губернаторининг Фарғона вилоятига айлантирдилар. 1877 йилга келиб, яқин Шарқда халқаро муносабатлар, айниқса, оғирлашиб, рус-турк уруши бошланганда, Ўрта Осиё ҳудудининг катта қисми аллақачон Россия империясининг бир қисмига айланган ёки унинг таъсир доирасига айланган эди. Навбат “ёнбағир” ерлар: ғарбда туркман ерлари ва ўрта Осиёнинг жануби-шарқидаги Помирлар учун эди. Уларнинг қўшилиши 80 йилларда – ХIХ асрнинг 90 йилларининг биринчи ярмида содир бўлди. Россия империяси таркибидаги маъмурий бирлик сифатида ХIХ асрнинг ўрталаридан бошлаб бу ҳудудлар Туркистон Генерал-губернатори деб аталган. Бу атама ХХ аср бошларида ишлатилмай қолди, кейинчалик бу қонун ҳужжатларида ўз аксини топди. 1886-йилда “Туркистон ўлкасини бошқариш тўғрисидаги Низом” тасдиқлангач, яна бир расмий ном – Туркистон ўлкаси пайдо бўлди [1]. Шу билан бирга, параллел равишда “Туркистон” атамаси кўпинча расмий ёзувларни бошқа- ришда ишлатилиб келинди. 280 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 02 (2022) / ISSN 2181-1415 Туркистон ўлкасида бошқарувнинг асосий тамойиллари биринчи генерал- губернатор К.P. фон Кауфман тарафидан белгилаб берилган бўлиб, улар ҳарбий ва фуқаролик бошқаруви бирлигини мустаҳкамлашга асосланган эди. Вилоят ҳудуди- даги барча бошқарув органларининг генерал-губернатори назорати остида бирла- шишига эътибор қаратилди, бу эса генерал-губернатор мақомини мустаҳкамлаш учун зарур шарт-шароитларни яратди [2]. 1867 йил 11 июлида Семиреченск ва Сирдарё вилоятларини бошқариш тўғрисидаги Низом лойиҳаси кучга кирди, унда рус Туркистонининг кейинги уч йил давомида яшаш қоидалари белгиланди. Ажратилган вақтдан с
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Мақолада чор Россияси томонидан қўлга киритилгандан Туркистон, сўнг Туркистон ўлкасида бошқарув тизимининг шакл- маъмурият, ланиши очиб берилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Мақолада чор Россияси томонидан қўлга киритилгандан Туркистон, сўнг Туркистон ўлкасида бошқарув тизимининг шакл- маъмурият, ланиши очиб берилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- This is an open access article under the Attribution 4.0 International, colonial orders, position, governor general, Туркистон, мустамлака буйруқлари, управление, маъмурият, колониальные порядки, Turkestan, administration, система, лавозим, system, положение, тизим, Туркестан, генерал-губернатор
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
МонографииK.J.Murodov2026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025