Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Методические основы работы над текстом в обучении родному языку
Mukhtabar SANAEVA · Keywords: -/© in Science LLC. (Navoi State Pedagogical Institute)
Общество и инновации · 3 · 112-116 · 2021
Аннотация
Калит сўзлар: Умумий ўрта таълим ўқувчисида нутқий компетент- ўқитувчи, ликни янада юксалтирувчи восита саналмиш матнларни ўқувчи, яратишга бўлган тайёргарлик жараёнида ўқитувчи томо- матнлар, нидан турли хилдаги ўқувчиларнинг қизиқиши ҳамда нутқий компетентлик, методологик асос. ижодий тафаккурини ривожлантирувчи машқлар, мавзуга доир тақдимотлар тайёрланиб, матн ҳосил қилишда қўшимча манба тарзида фойдаланилса, ўқувчиларни гуруҳ- лар асосида шакллантириб, мусобақа ташкил этилиши ўринлидир. 1 Independent researcher of the Navoi State Pedagogical Institute. Navoi, Uzbekistan. E-mail: Sanoeva20@mail.ru. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 02 (2022) / ISSN 2181-1415 Методические основы работы над текстом в обучении родному языку АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В процессе подготовки к созданию текстов, являющихся учитель, средством повышения речевой компетентности учащихся ученик, среднего общего образования, учителем должны быть тексты, подготовлены упражнения, развивающие интерес и речевая компетентность, методическая база. творческое мышление учащихся, презентации по темам, которые будут использованы в качестве дополнительного источника для формирования текста, а также организованы соревнования по групповому формированию учащихся. Миллий педагогикадаги асосий тамойиллардан бири ёзма нутқни шакллан- тириш масаласи эди. Жумладан, жадид педагоглари ёзма нутқнинг инсон тафак- курини ўстиришга хизмат қилишини яхши англашган. Шунинг учун мақолалари ҳамда дарсликларида ёзма нутқ кўникмаларини шакллантиришга аҳамият беришган. Ўқувчиларга бериладиган матнлар, уларнинг мазмуни, содда-мурак- каблигига алоҳида эътибор қаратишган. Матнларни ўқувчи ёшига қараб саралашни, бу борада бошқа мамлакатлардаги илғор педагогик тажрибаларга таяниш лозимлигини таъкидлашган. Aйрим мамлакатларда иншо ёзиш мезонлари ишлаб чиқилгани хусусидаги маълумотларни қайд этишган: “… мушкул иборатлик узун иншолар, албатта, бола зеҳнини очмай, балки фикрини(нг) йўқ бўлишиға сабаб бўлур. Билжумла мамолики исломиянинг мактаблариндаги болалар учун енгил суратда иншо тайёрланубдурки, ибтидоийя, рушдийя, эътидодийя мактаб талабаларини(нг) ҳар бириға мувофиқ суратда иншо таълим бериладур”. Ёш авлодда ижодий тафаккур ва мустақил фикрлаш кўникмаларини шакллантириш муҳимдир. Ўқувчининг ўқув материалини ўзлаштириши мураккаб жараён бўлиб, тил ҳодисаларини кузата олиш, изланиш, қиёслаш, умумийлик ва алоҳидаликни аниқлаш, фарқларни топиш, тасниф этиш, ҳукм чиқариш, қўллаш билан боғлиқ: • кузатиш – берилган матн асосида тил ҳодисаларини таҳлил қилиш; • изланиш – ўйлаш, хотирада тиклаш, сўраш, луғат, қомус, интернет манбаларидан фойдаланиш асосида билимларни бойитиш; • нарса-ҳодиса моҳиятини қисмлар шарҳи орқали ёритиш – ҳар бир ҳодисани алоҳида-алоҳида шарҳлай олиш; • қиёслаш – матндаги ҳодисаларни ўзаро таққослай билиш; • умумийликни аниқлаш – ҳодисаларнинг ўхшаш ва умумий томонларини аниқлаш; • фарқларни топиш – ҳодисаларнинг бир-биридан фарқли томонларини ажрата билиш; • тасниф этиш – тизимдаги ҳодисаларни ўхшашлик ва фарқлари асосида гуруҳларга ажратиш; • ҳукм чиқариш – ҳодисалар тизими ҳақида умумлашма ҳукм, хулоса, қоида чиқара олиш; • алоҳидаликни аниқлаш – ўрганилган ҳодисаларнинг ёндош воқелик билан муносабатларини аниқлаш; • қўллаш – ҳодисаларни мустақил равишда ёзма ва оғзаки кўринишда шарҳлаб, ижодий матн туза олиш. 113 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 02 (2022) / ISSN 2181-1415 Ижодий тафаккур ва мустақил фикрлашнинг олий кўриниши матн яратишдир. Фикрни ёзма шаклда баён этиш малакаси (тугал фикр ифодаланган матн) мураккаб жараён бўлиб, она тили таълимининг мақсади шу параметрда мужассамлашади. Ўқувчининг она тили таълими жараёнида эгаллаган кўникма ва малакалари у яратган матнда акс этади. Бу параметр бўйича таълим сифатининг натижасини баҳолашда ўқитувчи томонидан ўқувчи эгаллаган қуйидаги кўник- маларнинг даражаси аниқланади: а) фикрнинг мантиқий изчилликда ифодаланганлиги; б) фикрлаш, мавзунинг мураккаблик даражаси (содда, мураккаб, абстракт- конкрет ва ҳоказо); в) тавсифнинг мавзуга мувофиқлиги ва мазмуний қиймати; г) тавсифда тилнинг ифода воситаларидан мақсадга мувофиқ фойдаланиш даражаси; д) имловий (ёзма) саводхонлик сифати. Кўринадики, ДТС талабларига кўра ўқувчиларда фикрни ёзма шаклда баён этиш малакасини ҳосил қилиш она тили таълимининг асосий мақсадларидан бири ҳисобланади. Она тили ва адабиёт ўқув фанлари сифатида нутқ имкониятларини бирлаштириб, ўқувчининг фикр ифодалаш малакаларини ривожлантиради. Уни тилимизнинг гўзал оламига олиб киради, нутқни яхшилаш, бойитиш, унга бадиий бўёқ бериш, нафосат бағишлашда муҳим аҳамият касб этади. Она тили таълимида методистлар ва ўқитувчиларнинг ўқувчиларнинг оғзаки ва ёзма нутқини ривожлантириш муаммоларига қизиқиши ортиб бормоқ- да. Бу замонавий психология ва психолингвистиканинг бола нутқини ривож- лантириш соҳасидаги ютуқлари ва тилни алоқа воситаси сифатида ўқитишни, нутқ фаолиятини фаоллашти
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Умумий ўрта таълим ўқувчисида нутқий компетент- ўқитувчи, ликни янада юксалтирувчи восита саналмиш матнларни ўқувчи, яратишга бўлган тайёргарлик жараёнида ўқитувчи томо- матнлар, нидан турли хилдаги ўқув…»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Умумий ўрта таълим ўқувчисида нутқий компетент- ўқитувчи, ликни янада юксалтирувчи восита саналмиш матнларни ўқувчи, яратишга бўлган тайёргарлик жараёнида ўқитувчи томо- матнлар, нидан турли хилдаги ўқув… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- 2181-1415/© 2022 in Science LLC, teacher, методологик асос, methodological base, ученик, речевая компетентность, методическая база, ўқувчи, нутқий компетентлик, матнлар, учитель, texts, speech competence, ўқитувчи, student, тексты
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
МонографииK.J.Murodov2026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025