К содержанию
РецензированоRU2021

Значение внутренних и международных отношений в выходе театра в мир

Nodirbek SAYFULLAEV

Общество и инновации · 3 · 182-191 · 2021

Аннотация

Калит сўзлар: Ушбу мақолада ўзбек театрларининг халқаро ҳамкорлик халқаро ҳамкорлик, алоқалари, ўтказилган фестиваллар, спектакллар улар театр, билан боғлиқ ташкил этилган халқаро конференциялар ва саҳна, режиссура, уларнинг аҳамияти тўғрисида маълумот берилган. фестивал. Значение внутренних и международных отношений в выходе театра в мир АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В данной статье представлена информация о международное международном сотрудничестве узбекских театров, сотрудничество, фестивалях, спектаклях, международных конференциях, театр, сцена, организуемых в связи с ними и их значении. режиссура, фестиваль. 1 Candidate of Historical Sciences Independent researcher of the National University of Uzbekistan. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 3 № 2 (2022) / ISSN 2181-1415 Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг барча соҳаларда бўлгани каби маданият, санъат, хусусан, театр санъати соҳасида халқаро алоқалар фаоллашди. Истиқлол туфайли ижодий жамоалар бирин-кетин турли нуфузли халқаро театр фестивалларида қатнаша бошладилар. Аброр Ҳидоятов номидаги Ўзбек давлат драма театри жамоаси 1996 йили Франциядаги Авиньон фестивалида “Буюк Ипак йўли” спектаклини намойиш этди. Амир Темурнинг 660 йиллиги муносабати билан режиссёр Б.Йўлдошев раҳбарлигидаги жамоа Париждаги “Адеон” театрида “Мовароуннаҳр шоирлари” номли театрлашган томоша кўрсатди. Унда етти шоир гавдалан-тирилди: Бобур – Ҳ. Арслонов, Атоий – Э. Носиров, Саккокий – А. Рафиқов, Лутфий – М. Азизов, Зебуннисо – Г. Яхшиева, Нодирабегим – З. Бойхонова, актёр Франсуа Шато эса Алишер Навоий образида намоён бўлди. Ўзбекистон театрларининг ривожи ва четга чиқишида “Наврўз” минтақа театр фестивалининг аҳамияти катта бўлди. Ушбу фестиваль Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон театр арбоблари уюшмаси томонидан 1989 йилда ташкил этилди. “Наврўз” фестивали ҳар йили ўтказилиб, ўз анъаналари ва амалларига эга бўлиб, Марказий осиё республикаларининг ҳар бирида бўлиб ўтди. Жумладан, 1988 йили Олмаота шаҳрида, 1989 йили Бишкекда, 1991 йили Душанбеда, 1992 йили Тошкентда ва ниҳоят, 1993 йили Ашхабодда бўлиб ўтди. Ҳар қандай фестиваль сингари “Наврўз” минтақа фестивали ҳам саҳна санъатининг Марказий Осиёда қандай ривожланаётганини, бадиий ўзига хос хусусиятларини, турли-туман театр шакллари ва жанрлари борлигини кўрсата- диган майдонга айланди. Фестивалда намойиш этилган “Темир хотин” спектакли фестиваль “Гран-при”сига сазовор бўлди. Республикада ўтадиган “Наврўз” фестивали ҳақида Ўзбекистон театр арбоблари уюшмасининг раиси Бернора Қориева шундай деган эди: “Аввало маданиятларимиз бир-бирига муштараклашади, бир-биримиздан ўрганамиз. Иккинчидан, фестиваль борасида мамлакат миқёсида яхши гаплар бўляпти. Шу сабаб фестивални ҳар йили ўтказишга келишиб олинди. Уни ташкил этиш бўйича махсус раҳбарият тузиш назарда тутилган. У ҳолда биз чет эллик менежерлар билан ҳам ишлаш имконига эга бўламиз. Айтганча, “Наврўз-92”ни кўриш учун Туркия, Мисрдан меҳмонлар келиши кутилмоқда. Чунки фестиваль бирмунча вақт ўтиши билан ўзига хос томошаларни кўргазма сотиш бозорига айланади. Ахир “Майсаранинг иши” туфайли Америкага бордик. “Мулоқот” эса Италия ва Францияда шодлик билан кутиб олинди”. А. Ҳидоятов номидаги Ўзбек давлат драма театрининг “Искандар” спектакли режиссёри Б. Йўлдошев “режиссурадаги янги услуб ва шакл изланишлари учун” соврини билан тақдирланди. “Энг яхши саҳна безаги учун” рассом Бешим Қоражаев (Туркманистон), “энг яхши актёрлик иши учун” Г. Аширова (Туркманистон), Т. Оролбоев (Қозоғистон), М.Юсупов (Ўзбекистон) тақдирланган. Театр уюшмалари халқаро конфедерацияси президенти Кирилл Лавров шундай баҳо беради: “Гапнинг очиғи, собиқ иттифоқ давридаги йиғинлар, фестиваллар “ура – ура” билан ўтар эди. Ижодий анжуманларда асарларга холис баҳо беришдан кўра, тантана руҳи устун бўларди. Асар мавзуси ёки мазмунига қараб эмас, таниш – билишчилик ёки зиёфатга қараб баҳоланарди. Энди фестивалларнинг асл моҳиятига енгил-елпи қарайдиган ундай замонлар ўтиб кетди. Ҳар бир халқ ўз миллий маданияти ва санъатини чинакамига ривожлантиришга ҳамда жаҳон 183 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 3 № 2 (2022) / ISSN 2181-1415 саҳнасига олиб чиқишга астойдил бел боғладилар”. Наби Раҳимов бўлса мухбирларнинг қийин бир шароитда тантана ўтказиш шартмиди, деган саволига шундай жавоб берган эади: “Мен шарт деб ўйлайман. Чунки ҳамма нарсани пул билан, вақт билан ўлчаб бўлмайди. Ҳаётда ундан юксакроқ, ундан буюкроқ мезон- лар ҳам борки, ана шулардан бири эзгулик ва поклик жарчиси – санъат”. 1993 йилги “Наврўз” фестивали доираси янада кенгайди. Туркия, Эрон, Озарбайжон, Татаристон ва бошқа хорижий давлатлардан келган театр жамоалари 23 та спектаклни кўрсатдилар. Ушбу фестивалда беш йил ичида биринчи маротаба Ўзбекистон театр санъати шаънини Бердаҳ номидаги Қорақалпоқ Давлат мусиқали драма театрининг “Шаҳриёр” (К. Матмуратов асари. реж. Ж. Султабаев) спектакли билан ҳимоя қилди. “Шаҳриёр” спектаклини мавс

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Ушбу мақолада ўзбек театрларининг халқаро ҳамкорлик халқаро ҳамкорлик, алоқалари, ўтказилган фестиваллар, спектакллар улар театр, билан боғлиқ ташкил этилган халқаро конференциялар ва саҳна, режиссура, у…»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Ушбу мақолада ўзбек театрларининг халқаро ҳамкорлик халқаро ҳамкорлик, алоқалари, ўтказилган фестиваллар, спектакллар улар театр, билан боғлиқ ташкил этилган халқаро конференциялар ва саҳна, режиссура, у… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru), stage, саҳна, международное сотрудничество, фестиваль, international cooperation, theater, directing, театр, сцена, халқаро ҳамкорлик, фестивал, festival, режиссура
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники