Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Конкорданс-словарь по лексике газелей Бабура (На примере 116 газелей)
Shakhnoza ZIYAMUKHAMEDOVA
Общество и инновации · 3 · 24-30 · 2021
Аннотация
Калит сўзлар: Шоҳ ва шоирнинг шеърий марваридлари асосида кичик статистик усул, конкорданс тадқиқот ҳақидаги мақола бўлиб, унда Бобур лексика, шеъриятидаги мавзулар мисоллари билан ёритилган, частотали луғат, лексик бирликлари тўғрисида бироз тушунча берилган. конкорданс, ғазал, Бундан ташқари, ғазалларда энг кўп қўлланган сўзларнинг лирика, кичик частотали луғати ҳамда изофали бирикмалари изофали бирикмалар. берилган. 1 acting associate professor, Tashkent State Law University, Tashkent, Uzbekistan Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 3 № 2 (2022) / ISSN 2181-1415 Конкорданс-словарь по лексике газелей Бабура (На примере 116 газелей) АННОТАЦИЯ Ключевые слова: Это статья о небольшом согласованном исследовании, статистический метод, основанном на поэтических жемчужинах правителя и лексика, поэта, освещенном примерами тем из поэзии Бабура и частотный словарь, дающая некоторое представление о лексических единицах. конкорд, газель, Кроме того, дан низкочастотный словарь наиболее часто лирика, употребляемых в газелях слов, а также изафетных изафетное сочетание. сочетаний. Сўнгги йилларда компьютер технологиялари ривожланиши ва уларнинг имкониятлари ортиши муносабати билан тилшунослар математик усул – лингво- статистикага тобора кўпроқ мурожаат қилмоқдалар. Тилшуносликда статистик усул шунчаки қўлланмайди, балки маълумотларнинг асосли ва ишончли бўли- шини таъминлаш учун ишлатилади. У ҳамиша ўрганилаётган объектнинг хусусиятлари, тузилиши ва бирон-бир жиҳатини тушуниш учун ҳамда мана шу сифатли хулосалар воситасида тегишли назарий хулосаларга келиш ёки уларни амалиётда қўллаш учун ишлатилади. Тилшуносликда статистик тавсиф ва статис- тик эксперимент лингвистиканинг барча назарий ҳамда амалий масала-ларини ҳал қиладиган универсал метод эмас, у мазкур масалаларни ҳал этишда бир усулдир. Бирон миллатнинг машҳур ёзувчи ёки шоири асарларидаги энг кўп қўлланадиган, юқори частотали сўзларни аниклаш ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан муҳим. Машҳур ёзувчи ёки шоир тилининг частотали луғатидан ёзувчи- нинг сўз қўллашдаги маҳорати, индивидуаллиги, у яшаган давр адабий тили билан муносабати, адабий тилга қўшган ҳиссаси, сўз қўллашда бошқа ёзувчилардан фарқли жиҳатлари ва бошқалар ҳақида маълумотлар олиш мумкин. Бундан ташқари, частотали луғат тилнинг семантик, фонетик ва морфологик структура- сини лингвостатистик усулда ўрганишда назарий ва амалий жиҳатдан катта ёрдам беради. Частотали луғат ёзувчи асарларини филологик жиҳатдан чуқурроқ тадқиқ этиш имкониятини ҳам беради. Ўзбек луғатшунослари, тилшунослари ва компьютер дастурчилари олдида машҳур ёзувчи, шоирларимизнинг частотали луғатлари, бир неча ўн миллион сўзшакл асосида ҳозирги ўзбек тилининг мукаммал алфавитли-частотали луғатини тузишдек улкан ҳамда долзарб вазифалар турибди. Бобур асарларининг тўлиқ частотали луғати, Бобур асарлари тилининг мукаммал луғатини яратиш ҳам мана шундай вазифалардандир. Бунда Бобур асарлари тилини тадқиқ этиш йўли билан унинг сўз қўллашдаги индивидуаллиги, у яшаган давр тилининг хусусият- лари, адабий тил билан муаллиф тили ўртасидаги муштараклик ва тафовут кабиларни аниқлаш имконияти пайдо бўлади. Биз ҳам Бобур ғазалларига мурожаат қилишга қарор қилдик. Унинг 116 ғазали мисолида шеъриятининг лексикасини ўрганишга ҳамда кичик часто- тали луғат тузишга ҳаракат қилиб кўрдик. Бобур ғазалларида, биламизки, ҳаёт- нинг турли қирралари намоён бўлган. Жумладан, унинг лирикасидаги вафо, вафо- дорлик, бевафоликка тўхталадиган бўлсак: 25 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 3 № 2 (2022) / ISSN 2181-1415 Не вафо умрумда ул жону жаҳондин кўргамен, Ким вафо жондин кўрубтурким, мен ондин кўргамен?! Ёки: Сендек менга бир ёри жафокор топилмас, Мендек сенга бир зори вафодор топилмас. Ёки: Ул вафосиз ёрдин чекмак не, яъни мунча ғам, Ҳусн аҳли, чунки, Бобур, дунёда бисёр эмиш. Бобур тазод санъатидан фойдаланишда маҳорат кўрсатиб, зид маъноли икки сўзни эмас, тўрт сўзни эмас, олти сўзни бир байтда қарама-қарши маъноларда ҳам қўя олган: Нетгаймен ул рафиқ билаким, қилур басе, Меҳру вафо – рақибға, жавру жафо – манга. Байтдаги ўзаро зид маъноли тазод кўрсаткичларини кўрайлик: рафиқ – рақиб; меҳр – жавр; вафо – жафо. Бобур ғазалларида вафо сўзи 18 марта, вафодор сўзи 2 марта, вафосиз, бевафо сўзлари эса 4 марта қўлланган. У она шаҳри, Ватани соғинчларини шеърда ифодалар экан, Ҳиндистон шаҳаншоҳининг беихтиёр ўзининг андижонлик ғариблигига ишора бор: Не ерда бўлсанг, эй гул, андадур чун жони Бобурнинг, Ғарибингға тараҳҳум айлагилким, андижонийдур. Шоир шеъриятидаги толеъсизлик, ҳеч кимдан яхшилик кўрмаслик ҳолат- лари таъсирчанликни оширади: Жонимдин ўзга ёри вафодор топмадим, Кўнглумдин ўзга маҳрами асрор топмадим. Ёки: Неча даврон ғуссаси бўлғай менинг жонимга хос, Кошки ўлса, доғи бу ғуссадин бўлсам халос! Ёки: Ким кўрубдур, эй кўнгил, аҳли жаҳондин яхшилиғ? Кимки, ондин яхши йўқ, кўз тутма ондин яхшилиғ! Ёки: Юз жавру ситам кўрган, минг меҳнату ғам кўрган, Осойиши кам кўрган менд
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Шоҳ ва шоирнинг шеърий марваридлари асосида кичик статистик усул, конкорданс тадқиқот ҳақидаги мақола бўлиб, унда Бобур лексика, шеъриятидаги мавзулар мисоллари билан ёритилган, частотали луғат, лексик б…»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Шоҳ ва шоирнинг шеърий марваридлари асосида кичик статистик усул, конкорданс тадқиқот ҳақидаги мақола бўлиб, унда Бобур лексика, шеъриятидаги мавзулар мисоллари билан ёритилган, частотали луғат, лексик б… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- DOI: https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss2-pp24-30, лирика, lyrics, конкорд, изофали бирикмалар, statistical method, частотный словарь, статистик усул, vocabulary, isafet combination, газель, частотали луғат, concordance, ғазал, frequency dictionary, статистический метод, изафетное сочетание, конкорданс, gazelle, лексика
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Магистерские диссертацииЮлдашев Ж.Х2014
Журнал универсальных научных исследованийAND RESTORATION, Khatamov Orif Yusupovich2024