Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Роль и значение коммуникативных способностей в деятельности сотрудников правоохранительных органов
Xolmurod KARIMOV
Общество и инновации · 3 · 20-25 · 2021
Аннотация
Калит сўзлар: Мақолада бошқарув психологиясининг долзарб муаммо- бошқарув, ларидан бири бўлган ички ишлар идоралари ходимлари раҳбар, фаолиятида мулоқотмандлик қобилиятининг ўрни ва ходим, аҳоли, аҳамияти масалалари ёритилган. Унда муаллиф томонидан қобилият, ички ишлар идоралари ходимларининг аҳоли билан суҳбат, ишлашда мулоқот жараёни, унинг турлари ва уни ташкил мулоқот, этиш одоби тўғрисида муҳим маълумотлар илгари сурил- одоб, тинглаш, ган. Муаллиф мазкур муаммо ҳозирги даврда ҳам долзарб хушмуомалалик, эканлиги, уни ўрганиш эса психологлар олдига муҳим ваколат, вазифалар қўяётганлигини таъкидлаган. ҳуқуқ. 1 Associate professor, Department of Psychology, Karshi State University. Karshi, Uzbekistan. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 02 (2022) / ISSN 2181-1415 Роль и значение коммуникативных способностей в деятельности сотрудников правоохранительных органов АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В статье рассматривается роль и значение управление, коммуникативных навыков в деятельности сотрудников руководитель, правоохранительных органов, что является одной из сотрудник, наиболее актуальных проблем психологии управления. В население, умение, ней автор дает важную информацию о процессе общения разговор, сотрудников правоохранительных органов с населением, общение, его видах и организационной этике. Автор подчеркивает, этикет, что данная проблема актуальна и сегодня, а ее изучение слушание, ставит перед психологами важные задачи. вежливость, авторитет, закон. Мустақилликдан сўнг Ўзбекистон Республикасининг сиёсий мақоми ўзгариб, мамлакат учун ўзига хос тараққиёт ва ривожланиш йўли танланди. Жамиятни бошқаришда кадрларга бўлган эскича ёндашув тамойиллари, маъмурий бошқарув усуллари янги жамият қуриш талабларига жавоб бермай қолди. Ўтган даврда давлатимизнинг таркибий қисмларини ташкил этувчи барча бўғинлари, давлат бошқарувининг ташкилий, ҳуқуқий ва иқтисодий асослари яратилди. Респуб- ликамиз ҳукуматининг бугунги кун талабларига жавоб бера оладиган раҳбар- ларни тайёрлаш масаласига катта эътибор бераётганлиги натижасида бошқарув идоралари, жумладан, ички ишлар идоралари бошқаруви янгича фикрловчи ва юқори касб маҳоратига эга бўлган раҳбар ходимлар билан таъминланиб бормоқда. Шу ўринда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ички ишлар идоралари ходимлари фаолиятидаги касб масъулиятига оид қуйидаги фикрлари диққатга сазовордир: “Бу соҳада хизмат қиладиган одамлар ўзининг профессионал касб ва фуқаролик бурчини, ўз вазифасини қанчалик ҳалол ва сидқидилдан ижро этиши муболағасиз бутун ҳокимиятнинг обрўси, кишиларимизнинг адолатга ишончи қай даражада бўлишини белгилайди” [1]. Шунинг учун ҳам ички ишлар идоралари ходимлари хизмат вазифаларини бажаришда ўзларига берилган ваколатларни суиистеъмол қилмасликлари, аксинча, ҳар бир ҳуқуқ ва ваколат ортида халқ ҳамда давлат олдидаги бурч, масъулият туришини тўлиқ англаб етишлари зарур. Очиғини айтганда, раҳбарлик инсон эгаллаши мумкин бўлган касб-корлар ичида энг мураккаби бўлиб, у шахсдан нафақат олий маълумотга эга бўлишни, балки махсус билим, касбий тайёргарлик, ҳаётий тажриба ва малакаларга ҳам эга бўлишни талаб этади. Бугунги кунда замонавий раҳбар, жумладан, ички ишлар идораси раҳбари яхши бошқарувчи бўлиш билан бирга ҳам дипломат, ҳам мураббий, тарбиячи, баркамол инсон ва яхши новатор сифатида намоён бўлишини даврнинг ўзи талаб этмоқда. У ўзига хос бошқарув услубига эга бўлиш билан бир қаторда замонавий бошқарув усуллари билан ҳам танишиши, соҳага оид илғор услублардан хабардор бўлиши, улардан ўз иш тажрибасида самарали фойда- ланиши мақсадга мувофиқдир. 21 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 02 (2022) / ISSN 2181-1415 Ички ишлар идораларида жамоани шакллантириш ва бошқаришда одамлар билан яхши муомала қилиш санъати раҳбар учун ҳар нарсадан устун туради. Мулоқотмандлик раҳбарнинг муомалага киришувчанлиги, жамоани самарали бошқаришдаги таъсирининг моҳиятини ифодалаб, унинг ҳар бир ходимни индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиб муомала ўрнатиши жамоада шахслараро муносабатларни илиқлаштиради, ўзаро ишонч ва яқинлик туйғусини уйғотади. Раҳбарларда муомала одоби, тинглаш ва буюриш маҳорати, ўзини тия билиш, ошкоралик, самимийлик, хушмуомалалик, тўғрисўзлик, жавобгарлик, масъулият ва бошқа инсоний фазилатларнинг бўлишлиги фойдадан ҳоли эмас. Чунки раҳбар муомала ёрдами билан жамоада ҳамкорлик фаолиятини ташкил этади, шахсий таркиб аъзоларининг ёндашуви ва хулқини бошқаради [3]. Ички ишлар идораларининг хизмат жамоаси турли лавозимдаги ходимлар мажмуасидан иборат. Жамоадаги ҳар бир ходим ўз интилиш ва мақсадларига эга. Ички ишлар идораларининг ҳар бир раҳбар ходими хизмат жараёнида бошқарув муомаласини ва унинг психологик механизмларини мукаммал даражада ўрганиши талаб этилади. Ички ишлар идоралари раҳбарининг жамоани бошқариши, авваламбор, унинг таркибий қисми бўлмиш ходимларнинг ўзига хослигини инобатга олишни талаб қилади. Шахснинг қобилияти эса кўп
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Мақолада бошқарув психологиясининг долзарб муаммо- бошқарув, ларидан бири бўлган ички ишлар идоралари ходимлари раҳбар, фаолиятида мулоқотмандлик қобилиятининг ўрни ва ходим, аҳоли, аҳамияти масалалари ё…»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Мақолада бошқарув психологиясининг долзарб муаммо- бошқарув, ларидан бири бўлган ички ишлар идоралари ходимлари раҳбар, фаолиятида мулоқотмандлик қобилиятининг ўрни ва ходим, аҳоли, аҳамияти масалалари ё… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- management, psychologists, бошқарув, вежливость, leader, employee, управление, авторитет, суҳбат, тинглаш, ходим, руководитель, listening, etiquette, общение, law, хушмуомалалик, courtesy, conversation, ҳуқуқ, communication, сотрудник, разговор, мулоқот, закон, аҳоли, қобилият, population, слушание, этикет, одоб, население, skill, authority, умение, ваколат, раҳбар
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025
МонографииK.J.Murodov2026