Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Модели качества и эффективности в управлении системой образования
Hilolakhon SAIDOVA
Общество и инновации · 3 · 42-49 · 2021
Аннотация
Калит сўзлар: Ушбу мақолада таълим сифатининг назорат-бошқарув таълим тизими, тизимининг мазмуни ва структураси тадқиқ этилган сифат менежменти, бўлиб, хусусан, таълим сифати назорат-бошқарув самарадорлик, тизимини тадқиқ этган олимлар ва тадқиқотчиларнинг структура, мониторинг, хулосалари таҳлил этилган. Шунингдек, таълим муассаса- ресурс, ларининг бошқарув жараёни ҳамда таълим сифати ва Деминг цикли, самарадорлигини таъминлаш муаммоси атрофлича ўрга- сифатни ялпи бошқариш. нилган, таълим тизими бошқарувида сифатни доимий ривожлантириб бориш моделлари сифатида PDCA модели ҳамда TQC концепцияси келтириб ўтилган. 1 independent researcher, Kokand State Pedagogical Institute, Kokand, Uzbekistan. E-mail: baratbayev_b@mail.ru Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 02 (2022) / ISSN 2181-1415 Модели качества и эффективности в управлении системой образования АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В данной статье рассматриваются содержание и Система образования, структура системы контроля качества образования, управление качеством, а в частности выводы ученых и исследователей, эффективность, изучавших систему контроля качества образования. структура, мониторинг, Кроме того, подробно изучается процесс управления ресурс, образовательными учреждениями и проблема обеспечения цикл Деминга, качества и эффективности образования, приводится общее управление модель PDCA и концепция TQC как метода непрерывного качеством. повышения качества в управлении системой образования. Янги Ўзбекистон тараққиётининг ҳозирги босқичида таълим тизимини ислоҳ қилиш, уни сифат ва самарадорлигини таъминлаш долзарб вазифалардан бирига айланди. Ҳозирги кунда жамият ривожланиши илм-фанга инвестиция киритиш орқали инсон капиталидан рационал фойдаланишга боғлиқ эканлиги намоён бўлмоқда. Шунинг учун “инсон капиталига эътиборни кучайтиришимиз, бунинг учун барча имкониятларни сафарбар этишимиз шарт”. Дарҳақиқат, ривожланган давлатлар амалиёти ҳам таълим тизимини ислоҳ қилишнинг, унга эътиборни, инвестицияни кўпайтиришни ҳамда инсон ресурсини тўғри бошқариш лозимлигини кўрсатмоқда. Шу маънода, бугун таълимда ислоҳотларни жадаллаштириш билан бирга, тўғри ва самарали бошқарув тизимини яратиш вазифалари ҳам устуворлик қилмоқда. Давлатимиз раҳбари ташаббускорлигида “умумий ўрта таълим тизимини бугунги кун талаблари асосида ташкил этиш, фарзандларимизни ҳар томонлама камол топиши учун барча шароитларни яратиш”да таълим бошқарувини ҳам ислоҳ қилиш ва бу орқали узлуксиз таълим сифатига ва билим бериш самарадорлигига таъсир кўрсатиш зарурати ортиб бормоқда. Зеро, “таълим жараёнини ихтиёрий қуриш ва амалга оширишдан, унинг ҳар бир қисм ва босқичларини изчил асосланган, якуний натижани ҳаққоний ташхислашга йўналтирилган”га ўтиш учун асос зарур. Шундай экан, таълим тизими бошқа- рувининг ҳар бир қисмини самарали, натижакор тарзда олиб боришга имкон берадиган менежмент тамойилларини яратиш муҳим аҳамиятга эга. Шундан келиб чиқиб, ушбу мақоламизда таълим сифатининг назорат- бошқарув тизминининг мазмуни ва структурасини тадқиқ этиш, таълим менеж- менти нуқтаи назаридан таснифлаш, таҳлил этиш ва моҳиятини очиб бериш мақсад қилинган. Шу боис таълим сифати назорат-бошқарув тизимини тадқиқ этган олимлар ва тадқиқотчилар хулосаларини ўрганиш ва уларнинг келтириш мақсадга мувофиқ бўлади, деб ўйлаймиз. Турли тадқиқотчилар таълим муассасасининг бошқарув жараёнини турлича изоҳлашади. Масалан, C. Хедекар таълим муассасасида бошқарув жараёни – бу таълим мақсадларига эришиш мақсадида инсон ва моддий ресурслардан фойдаланган ҳолда таълим муассасаси фаолиятини режалаштириш, ташкил этиш, 43 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 02 (2022) / ISSN 2181-1415 бошқариш ва назорат этиш жараёнидир, деб таъкидлаган. Демак, бу олим таълим муассасаси бошқарувини инсон, меҳнат ресурслари ва бошқарув циклига боғлаган. Бошқа бир олим О. Хомерики бўлса, ўзининг таълимда бошқарув жараёнини тўлиқ акс эттирувчи кўп ўлчовли концептуал моделини ишлаб чиқади. Унга кўра, бошқарув фаолияти мазмунини тўртта йўналиш қамраб олади: маъмурий-хўжалик ва молиявий фаолият, ўқув-методик ва тажриба-синов ишлари, кадрлар билан ишлаш ва жамоанинг психологик муҳитини мустаҳкамлаш. Демак, таълим муассасаси бошқаруви кенг қамровли фаолиятни ташкил этиши ва бунда моддий- техник таъминотдан тортиб, жамоада психологик муҳитни бошқаришгача бўлган жараённи қамраб олиши лозим. Шу билан бирга, бошқарув жараёнида самарадорлик муҳим хусусиятга эга ҳисобланиб, кўплаб баҳс ва мунозараларга сабаб бўлиб келмоқда. Сабаби, турли соҳаларда самарадорлик соҳанинг хусусий кўрсаткичларидан келиб чиқиб аниқланади. Аммо таълим тизими ижтимоий соҳага тегишли тизим бўлганлиги сабаб барча натижаларни аниқ кўрсаткичлар билан баҳолаш имконияти мавжуд эмас. Кўп тадқиқотчилар самарадорлик тушунчасини таърифлашда “унумдорлик” тушунчасига мурожаат қилишади”. Шу боис таълим сифати самарадорлиги жуда мураккаб ва кўплаб ижтимоий ўзгаришлар билан боғлиқ жараён ҳисобла
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Ушбу мақолада таълим сифатининг назорат-бошқарув таълим тизими, тизимининг мазмуни ва структураси тадқиқ этилган сифат менежменти, бўлиб, хусусан, таълим сифати назорат-бошқарув самарадорлик, тизимини та…»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Ушбу мақолада таълим сифатининг назорат-бошқарув таълим тизими, тизимининг мазмуни ва структураси тадқиқ этилган сифат менежменти, бўлиб, хусусан, таълим сифати назорат-бошқарув самарадорлик, тизимини та… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Просмотров
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Education system, management of the education system, resource, система образования, самарадорлик, monitoring, structure, ресурс, quality management, Деминг цикли, total quality management, цикл Деминга, управление качеством, эффективность, Deming cycle, таълим тизими, сифат менежменти, структура, сифатни ялпи бошқариш, общее управление качеством, efficiency, мониторинг
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Диссертации и авторефератыYusupov Kuanıshbay Baltabayevich2026
МонографииK.J.Murodov2026