К содержанию
РецензированоRU2021

Зарубежный и отечественный опыт развития государственной службы

Gulnoza RAFIKOVA

Общество и инновации · 3 · 473-479 · 2021

Аннотация

Калит сўзлар: Европада капитализмнинг риворжланиб бориши давлат хизмати, давлат натижасида XIX аср давомида давлат бошқарувидаги хизмати институти, феодал усуллари ўрнини янгича муносабатлар – континентал ҳуқуқ давлатнинг тасарруф этиш ва давлат хизматини амалга тизими ошириш тизими шаклланди. Ҳавода ҳаракатланишни назорат қилиш функциясини ҳам давлат ўз зиммасига олди. Ғарбий ва Шарқий Европа мамлакатларида барча инфратузилмаларни тиклаш ишлари давлат бошчилигида 1doctoral student, Namangan State University, Namangan, Uzbekistan Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 02 (2022) / ISSN 2181-1415 амалга оширилди. Ижимоий хизмат кўрсатиш соҳалари ҳам ислоҳ қилинди, давлат тасарруфига ўта бошлади. Узбекистонда давлат хизматлари агентлиги (ДХА) 2017 йилдан бошлаб нафақат тадбиркорлик субъектларига, балки барча фуқароларга ҳам турли йўналишларда хизмат кўрсата бошлади. Ўзбекистонда ривожланган мамлакатлар даражасида давлат хизмати кўрсатиш даражасини эгаллай бошлади. Шу билан бирга, мамлакатда давлат хизмати кўрсатишнинг қисқа уч йил ичида беқиёс даражада ривожланиши фуқаролик жамияти институтларининг ҳам ривожланаётгагнлигини ифода этади. Зарубежный и отечественный опыт развития государственной службы АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В результате развития капитализма в Европе в государственная служба, течение XIX века на смену феодальным методам институт государственной управления государством пришли новые отношения - службы, система государственного управления и государственной континентальная правовая система службы. Государство также взяло на себя функцию управления воздушным движением. В странах Западной и Восточной Европы восстановление всей инфраструктуры проводилось под руководством государства. Сфера социальных услуг также была реформирована и передана государству. В 2017 году Агентство государственных услуг (АГС) в Узбекистане начало оказывать услуги не только бизнесу, но и всем гражданам в различных сферах. Узбекистан начал оказывать государственные услуги на уровне развитых стран. В то же время беспрецедентный рост предоставления государственных услуг в стране за последние три года означает, что институты гражданского общества также развиваются. Европада капитализмнинг ривожланиб бориши, бозор иқтисодиётининг янада кенгроқ жорий қилиниши натижасида XIX аср давомида давлат бошқарувидаги феодал усуллари ўрнини янгича муносабатлар – давлатнинг тасарруф этиш ва давлат хизматини амалга ошириш тизими шаклланди. Худди шу даврда ҳозирги даврдагига ўхшаш бўлган давлат хизматлари турлари вужудга келди. Давлат ва муниципал органлар мавжуд коммунал, транспорт ва бошқа соҳалардаги корхоналарни самарали тарзда назорат қилиш ва улардан унумли фойдаланиш ва ишчиларга яхшироқ ижтимоий шарт-шароитлар мақсадида ўз тасарруфларига ўтказа бошлади. Бу ўзгаришлардан асосий мақсад мавжуд инфратузилмаларнинг хусусий эгалари фойда кўришилари учун эмас, балки аҳоли манфаатлари учун хизмат қилишдан иборат эди. Чунки бутун Европа бўйлаб 474 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 02 (2022) / ISSN 2181-1415 бошланиб кетган инқилоб ва исёнларга барҳам бериш учун ҳам аҳолига давлат хизмати кўрсатиш тизимишакллантирилди. Албатта, Европа давлатларидаги бу ўзгаришлар давлат хизмати кўрсатишнинг ижтимоийлашув тамойилларининг шаклланишига олиб келди ва бу жараён XX бошларигача давом этди. Давлатнинг мажбурий тарзда таълим бериш тажрибаси Шимолий Америка ва Япония каби мамлакатларга ҳам тарқалди. Шу билан бирга, давлат тасарруфидаги тиббиёт, давлат транспорт корхоналари ва аэропортлар пайдо бўлди. Ҳавода ҳаракатланишни назорат қилиш функциясини ҳам давлат ўз зиммасига олди. Иккинчи жаҳон урушидан кейин аксарият Европа давлатларида уй-жой ва бошқа бинолар, иқтисодиёт ва саноат вайрон бўлиб, уларни тиклаш долзарб масалага айланди. Ғарбий ва Шарқий Европа мамлакатларида корхоналар, иншоотлар ва барча инфратузилмаларни тиклаш ишлари давлат бошчилигида амалга оширилди. Ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳалари ҳам ислоҳ қилиниб, уларнинг кўпчилиги давлат тасарруфига ўта бошлади. Буюк Британия ва Шимолий Ирландияда 15 ёшгача бўлган болаларнинг ўрта маълумот олишлари учун тўловлвар бекор қилинди, мажбурий ва бепул таълим олиш жорий этилди. “Бешикдан қабргача” моддий ҳимоя билан таъминлаш мақсадиа ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизими шаклланди [1]. Темир йўллар, газ ва электр тармоқлари миллийлаштирилди (давлат тасарруфига ўтказилди). 1946– 1948 йилларда Миллий тиббиёт хизмати (National Health Service) тузилди, давлат тиббиёт тизими транформациялашди. Унинг асосий принципи давлатни молиялаштириши асосида фуқароларга умумий ва бепул хизмат кўрсатиш эди. Касалхоналар ва уларнинг ходимлари ҳам давлат бюджетига ўтказилди. Тиббиётнинг инглиз тизими 1950 йилда АҚШ экспертлари томонидан эътироф этилди. Бу давргача Европа мамлакатларида ижтимоий мувозанатга эришиш концепциясида полиция давлатчилигига устуворлик берилган эди. Шу тариқа, ХХ асрнинг ўрталаридан бошлаб жамиятда муво

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Европада капитализмнинг риворжланиб бориши давлат хизмати, давлат натижасида XIX аср давомида давлат бошқарувидаги хизмати институти, феодал усуллари ўрнини янгича муносабатлар – континентал ҳуқуқ давлат…»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Европада капитализмнинг риворжланиб бориши давлат хизмати, давлат натижасида XIX аср давомида давлат бошқарувидаги хизмати институти, феодал усуллари ўрнини янгича муносабатлар – континентал ҳуқуқ давлат… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
государственная служба, континентал ҳуқуқ тизими, континентальная правовая система, давлат хизмати институти, institute of civil service, health protection civil service, continental legal system, институт государственной службы, давлат хизмати
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники