К содержанию
РецензированоRU2021

Суфийская школа и воспитание в дидактических работах

Gulchehra IZBULLAEVA (Sufi school and education in didactic works) · December philosophers as Najmiddin Kubro (This article examines the development of the school of) · Fariduddin Attar (This article examines the development of the school of)

Общество и инновации · 3 · 229-240 · 2021

Аннотация

Калит сўзлар: Ушбу мақолада 13 асрларда Марказий Осиёда тасаввуф тасаввуф, мактаби ва таълимотларининг ривожланиши борасида солик, фикр юритилган. Айниқса, Нажмиддин Кубро, Фаридуддин комил инсон, Аттор, Жалолиддин Румий, Азиззиддин Насафий, Ориф муршид, сўфий, Ревгарий каби сўфий файласуфларнинг комил инсон шариат, тарбияси ҳақидаги қарашларининг педагогик таҳлили ва тариқат, бугунги кундаги аҳамияти баён қилинган. ҳақиқат. 1 Pedagogical Institute of Bukhara State University Associate Professor of Pedagogy, Psychology and Technological Education, Doctor of Philosophy in Pedagogical Sciences (PhD). Bukhara, Uzbekistan. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 01 (2022) / ISSN 2181-1415 Суфийская школа и воспитание в дидактических работах АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В данной статье, рассматривается развитие школы мистицизм, мистицизма и учений в Средней Азии в 13 веке. В налог, частности, описывается анализ педагогических взглядов, совершенный человек, таких суфийских философов, как Наджмиддин Кубро, муршид, суфий, Фаридуддин Аттар, Джалалиддин Руми, Азиззиддин шариат, Насафи, Ариф Ревгари, на воспитание совершенного учение, человека и их современное понимание. истина. Ўрта асрларда таълим турларининг бири сифатида тасаввуф ҳам тилга олинади. Ислом цивилизациясининг Ҳижоз, Ироқ, Шом, Миср, Хуросон каби йирик марказлари қаторида қадимий Мовароуннаҳр ҳам тасаввуф бешикларидан бири сифатида машҳур. VIII – IХ асрларда Мадина, Басра, Кўфа ва Хуросон зоҳидлик мактаблари билан бир вақтда Марказий Осиё зоҳидлик мактаби, шунингдек, IХ–ХI асрларда Нишопур, Миср, Дамашқ ва Бағдод сўфийлик мактаблари билан бирга Марказий Осиё сўфийлик мактаби ҳам фаолият кўрсатди. XII асрдан бошлаб ислом дунёсининг турли бурчакларида вужудга келган элликдан ортиқ сўфийлик тариқатидан тўрттаси – яссавия, хожагон-нақшбандия, кубравия ва ишқия тариқатлари Марказий Осиёда вужудга келди. Тасаввуф, сўфийлик исломда инсонни маънавий ва ахлоқий жиҳатдан комиллик сари йўлловчи таълимотдир. Тасаввуф ислом шариати талабларини ихлос билан бажарган ҳолда зуҳд, тақво, камтарлик каби олижаноб фазилатларни ўзида мужассам этиб, нафсни поклаш йўли билан комил инсон даражасига эришишга ҳаракат қилишдан иборат. Дидактик асарларда тасаввуф борасида сўз борар экан, тасаввуф илмидан сабоқ берувчи шахс – шайх, муршид, пир, эшон, имом, воиз, хожа, мавло, мавлоно, махдум каби унвонлар билан танилган. Тасаввуфдан сабоқ олувчи шахс эса мурид, солик, ахли дил, ахли ҳол, мутасаввиф каби номлар билан аталган. Тасаввуф бўйича олий мақомларга эришган соҳибкаромат пирлар – валий, авлиё, қутб, ақтоб, автод, чилтан, абдол, аброр, аҳрор, нужабо, нуқабо, сиддиқ, ғавс ва ҳоказолар дейилган. Тасаввуф аҳли эса баъзан суфий, ошиқ, фақир, ҳақир, дарвеш, қаландар, жунун, зоҳид, ориф, девона, аҳли муҳаббат, аҳли сулук, рижолул ғайб, савдойи, гадо каби атамалар билан ҳам ифода этилган. Мақолада дидактик асарларда келтирилган XII аср охири XIV аср бошлари- даги Мовароуннаҳр ва Хуросон тарихига доир таълимотларнинг айримларига тўхталиб ўтамиз. XII асрнинг охири XIV асрнинг бошларида сўз усталарининг каттагина гуруҳи сўфийлик – тасаввуф тариқати йўлидан бордилар. Шунинг учун ўша давр калом илми (Қуръон тафсири илми) ва фалсафаси (мушоҳада илми) ҳамма илмлардан устун турди. Бу икки нарсасиз иш битмас эди. Ўша даврдан бошлаб савод ўргатиш, Қуръон ва ҳадисларни ўрганиш [5], улардаги кўрсат- маларни ўзлаштириш билан бирга олиб борилди. Шунга кўра, Қуръон ва ҳадислардаги панд-насиҳатлар ҳам олимлар, ҳам адиблар ижодига таъсир этган. Уларда илгари сурилган мусулмонликнинг муҳим хислатлари: ҳалоллик, саховат, ҳиммат, меҳру-оқибат, эҳсон, шарм-ҳаё, илм излаш, устоз-шогирдлик, муомала 230 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 01 (2022) / ISSN 2181-1415 қоидалари, ахлоқ мезонлари ва бошқалар ўз ифодасини топган. Булар Шарқ дидактик асарларида, жумладан, таълимий-ахлоқий асарларга чуқур таъсир этган. Бу асарлар бевосита олам ва одам яралиши, пайғамбарлар ҳаёти билан боғлиқ воқеаларда илгари сурилган ғоялар асосида яратилган ва ижтимоий муносабатлар мазмуни дин билан чамбарчас бўлган. Дин эътиқод, ишонч каби маъноларни англатиб, илоҳий кучга, Худога ишонишга асосланган дунёқараш, тасаввур, урф- одат ва маросимлар мажмуидир. Фаридуддин Аттор дин борасида “Илоҳийнома”да “Динингда комил эрсанг, танти эрсен” [2. 238], – дейди ва яна: Туролмас ёнма-ён дин бирла дунё, Уларни бир йўла сўрмаслар асло... [2. 478], – деб ифодалайди. “Мантиқ ут- тайр”да ҳам “Дин билан дунё келишмас, эй азиз”, деб келтирилади. Яъни дин ва дунё ғоялари айри-айри улар бир йўлга кира олмайдилар, дин боқий, дунё фонийдир. Диннинг шиори фақирликдир, дунё ишлари эса, молу-давлат кетидан қувишдир, дейилади. Аттор шунингдек тасаввуф илмининг билимдони ҳамдир. Унинг “Уштурнома” асари тасаввуф ғоялари асосида қурилган бўлиб, Аллоҳнинг ягоналиги, ўзликни англашнинг ўзига хос тарбиявий талқини ифодаланган. Унга кўра, бир турк хаёлбоз (чодирхаё

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Ушбу мақолада 13 асрларда Марказий Осиёда тасаввуф тасаввуф, мактаби ва таълимотларининг ривожланиши борасида солик, фикр юритилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Ушбу мақолада 13 асрларда Марказий Осиёда тасаввуф тасаввуф, мактаби ва таълимотларининг ривожланиши борасида солик, фикр юритилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
DOI: https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss1/S-pp229-240, сўфий, шариат, тасаввуф, perfect man, муршид, tax, ҳақиқат, mysticism, суфий, truth, истина, sect, солик, sufi, мистицизм, тариқат, комил инсон, налог, murshid, учение, совершенный человек, sharia
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники