Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Модернизация системы образования в негосударственных образовательных учреждениях
Maksudaxon XALLOKOVA (governmental educational institutions)
Общество и инновации · 3 · 151-157 · 2021
Аннотация
Калит сўзлар: Мақолада таълим хизматлари кенг миқёсда оммалашиб нодавлат таълим, бораётган бугунги кунда нодавлат таълим муассасаларида инноватцион фаолият, замонавий таълим йўналишлари асосида раҳбар ва педагог таълим мазмуни, кадрларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш модернизация, компетенциявий ёндашув. механизмларини такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этиши тадқиқ этилган. 1 Senior Lecturer of the Department of Preschool Education, Doctor of Philosophy in Pedagogical Sciences (PhD), Fergana State University. Fergana, Uzbekistan. E-mail: hallokovamahsuda@gmail.com. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 3 № 1 (2022) / ISSN 2181-1415 Модернизация системы образования в негосударственных образовательных учреждениях АННОТАЦИЯ Ключевые слова: Мақолада таълим хизматлари кенг миқёсда оммалашиб нодавлат таълим, бораётган бугунги кунда нодавлат таълим муассасаларида инноватцион фаолият, замонавий таълим йўналишлари асосида раҳбар ва педагог таълим мазмуни, кадрларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш модернизация, компетенциявий ёндашув. механизмларини такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этиши тадқиқ этилган. Нодавлат таълим муассасаларида ўқувчиларга дўстона муносабатда бўлиш амалиётининг янада кенгроқ кўламда жорий қилиниши таълим сифатини оширишда алоҳида аҳамият касб этади. Шунингдек, XXI асрда Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланиш моделини шакллантиришнинг муҳим шарти ҳисобланган инновацион фаолиятни кенг кўламда татбиқ этиш, илмий билимларни, янги технологияларни таълим жараёнига татбиқ этиш, халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, таълим мазмунини ривожлантиришга оид масалаларни ҳал қилиш, инновацион дастурлар тузиш, диагностик таҳлил ўтказиш, янги педагогик технологияларни ишлаб чиқиш учун вақтинчалик ижодий гуруҳлар фаолиятини ташкил этиш, таълимнинг сифат ва самарадорлигини ошириш, жамият барқарор- лиги ва инсонлар фаровон турмушининг гарови сифатида намоён бўлмоқда. Нодавлат таълим муассасаларининг инновацион фаолияти ташкилий, илмий, технологик ва мураккаб комплекс маҳсулот ва хизматлар, инновацион натижалар ва унинг бизнес фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган иннавацион инфратузилмани ташкил қилиш, логистика, ахборот, молиявий ва бошқарув тизимини ўз ичига олади. Бу мураккаб жараён маблағларни тўғри тақсимлаш ва инновацион ривож- ланиш учун хизматлар кўрсатиш, мониторинг, фан, бизнес ва таълим интеграциясига асосланган. XXI асрда дунёнинг ривожланган давлатларида таълим мазмунини модернизация (“модернизация-замонавийлаштириш, такомиллаштириш”) қилиш- нинг асосий йўналишларидан бири сифатида таълимда компетенциявий ёндашувни жорий этиш масаласига асосий эътибор қаратилмоқда. Бугунги кунда нодавлат таълим муассасаларида фаолият юритаётган педагоглар дунёдаги ривожланган давлатларнинг давлат таълим стандартларидаги компетенцияларни ўзида сингдириши ва фаолияти давомида қўллай олиши лозим. Жумладан, коммуникатив, ахборот билан ишлаш, шахс сифатида ўзини-ўзи ривожлантириш, ижтимоий фаол фуқаролик, умуммаданий, математик саводхонлик, фан ва техника ютуқларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш, чет тилида мулоқот қила олиш, педагогик ва ахборот технологиялардан фойдаланиш, ташаббускорлик ва тадбир- корлик, турли маданият ва қадриятларни тушуниш ва ўз маданиятига эга бўлиш. Компетенциявий ёндашувга асосланган таълим ўқувчиларда эгаллаган билим ва малакаларини ўз шахсий, касбий ва ижтимоий фаолиятларида амалий қўллай олиш лаёқатларини шакллантиришга йўналтирилган таълим ҳисобланади. 152 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 3 № 1 (2022) / ISSN 2181-1415 Ҳақиқатан ҳам, бугунги кунда дунёнинг барча ривожланган мамлакатларда таълимни модернизациялаш жараёнини, узлуксиз таълим тизимидаги ислоҳот- ларни, янги қонунчилик нормаларини кузатишимиз мумкин. Тажриба ва кузатув- ларимиз таҳлилидан маълум бўлдики, таълим тизимини модернизация қилишдаги асосий заруриятлар қуйидагиларда ўз аксини топади: 1. Техноген цивилизация тобора кўпроқ таълим хизматларини, айниқса, узлуксиз таълим тизимидаги “таълим хизмат”ларини сифатли ташкил этишни талаб қилмоқда. 2. Рақобатбардош кадрларга бўлган эҳтиёж ривожланган мамлакатлар нодавлат таълим муассасалари тажрибасини ва замонавий ривожланиш тенденциялари кенгроқ ва чуқурроқ ўрганишни талаб қилмоқда. Шу сабабли таълимни модернизациялаш жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш давлат- нинг ижтимоий соҳадаги устувор вазифаларидан бири сифатида қайд этилмоқда. Ёшларни бугунги кун талаби (чет тилларни мукаммал билиш, информацион янгиликларни ўзлаштириш) асосида моддий ва маънавий ривожланиши таълим, хусусан, узлуксиз таълим тизимида интеллектуал ривожланишни таъминлаш – ижтимоий ва иқтисодий натижаларга эришиш воситаси сифатида қаралмоқда. 3. Инновацион таълим жараёнларининг жадал суръатлар билан ривож- ланиши, узлуксиз таълим тизимида янги технологиялардан фойдаланиш имконияти кенгайиб бормоқда (масалан, трансмиллий таълим глобал алянси – Global Alliance for Transnational Education – GATE). 4. Ижтимо
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Мақолада таълим хизматлари кенг миқёсда оммалашиб нодавлат таълим, бораётган бугунги кунда нодавлат таълим муассасаларида инноватцион фаолият, замонавий таълим йўналишлари асосида раҳбар ва педагог таъли…»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Мақолада таълим хизматлари кенг миқёсда оммалашиб нодавлат таълим, бораётган бугунги кунда нодавлат таълим муассасаларида инноватцион фаолият, замонавий таълим йўналишлари асосида раҳбар ва педагог таъли… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- DOI: https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss1-pp151-157, компетентностный подход, негосударственное образование, non-governmental education, инновационная деятельность, innovative activity, modernization, educational content, модернизация, компетенциявий ёндашув, таълим мазмуни, нодавлат таълим, инноватцион фаолият, competency approach, содержание образования
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Магистерские диссертацииЮлдашев Ж.Х2014
Журнал универсальных научных исследованийAND RESTORATION, Khatamov Orif Yusupovich2024