К содержанию
РецензированоRU2021

Политика Российской Империи в cфере ограничения национальном просвещения в Туркестане и его последствия

Nodira ALIMOVA

Общество и инновации · 3 · 24-31 · 2021

Аннотация

Калит сўзлар: Мақолада Ўзбекистон Миллий архиви ҳужжатлари мустамлакачилик сиёсати, асосида Туркистонда миллий маориф қадимдан ривожлан- миллий маориф, ганлиги кўрсатилган. Россия ҳукумати Туркистонни босиб мадраса, олгандан кейин мадраса, мактабларни чеклаш сиёсатини эски мактаб, янги усул мактаби. амалга оширилганлиги ёритилган. Чеклаш сиёсати натижа- сида уларнинг сони камайгани, мударрис, домлалар, мулла- лар сони озайгани ва бу ҳолат ёшларни тарбиялашга катта зиён етказилганлиги қайд қилинган. 1 Docent of Andijan State University, PhD in History. Andijan, Uzbekistan. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 3 № 1 (2022) / ISSN 2181-1415 Политика Российской империи в cфере ограничения национальном просвещения в Туркестане и его последствия АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В данной статье, на основании документов Колониальная политика, национального архива Узбекистана показано, что национальное Туркестане, было развито национальное просвещение. просвещение, Освещено, осуществление правительством России после мадраса, мактабы, завоевания Туркестана политики ограничения медресе и новометодные школы. мактабов. Отмечено, что в результате политики ограничения их число уменьшилось, сократилось количество мударрисов, домулла и мулл, это обстоятельство нанесло большой ущерб на воспитание молодежи. Ўзбекистон миллий таълими негизидаги модернизацион жараёнлар, барча таълим тизимида ўқитиш самарадорлигининг йилдан-йилга ортиб бориши бу соҳани атрофлича илмий таҳлил этишга жиддий эҳтиёж борлигини кўрсатди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2018-йил 28-декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида: “Маърифат инсонни камолга, жамиятни тараққиётга етаклайди” [1]. Маълумки, ўзбек халқи Россия босқинига қадар бой маънавий меросга, шу жумладан, ўзига хос таълим тизимига эга бўлиб, бу ерда кўп сонли мактаблар ва мадрасалар мавжуд эди. Чор ҳукумати Ўрта Осиёни босиб олгандан кейин ўлкамиз ҳудудида мустамлакачилик, руслаштириш сиёсатини олиб борди, миллий маданиятни, маънавий қадриятларни, анъанавий мактаб, мадрасалар фаолиятини чеклади. Туркистондаги чор маъмурлари мадра- саларни вақф мулкларидан маҳрум қилдилар, тарихий ёдгорлик ҳисобланган ҳашаматли биноларини қаровсиз қолдириб, вайрон бўлишига сабабчи бўлдилар. Мустамлакачиларнинг кўпгина миллий мактаб, мадрасаларни ёпиб қўйиш- лари, қолганларини фақат диний ўқув юртларига айлантириб, дунёвий фанларни ўқитилишига қаршилик кўрсатишларининг замирида ўзбек халқини ўз тарихи ва маданиятидан узоқлаштиришдан, ватанпарварлик туйғуларини йўқ қилишдан иборат бўлган мақсад ётар эди. Лекин улар ўз мақсадларига тўла эриша олмади- лар. Мамлакатимиз қарамлик зулми остида қолган бўлса-да, халқ ўзлигини йўқотмади, ўзининг маънавий меросини авайлаб-асраб қолди. Россия империяси ҳукумати миллий маданиятни чеклаш, маҳаллий аҳолини руслаштириш мақсадини изчил равишда ошира бориб, Туркистонда русча умум- таълим, ўрта махсус ўқув юртлари ва рус-тузем мактабларини очди. Бу ўқув юртларига руслар билан бирга қисман маҳаллий халқ вакиллари ҳам қабул қилинган. Бундан кўзланган мақсад уларни Россия давлатига меҳр қўйиб хизмат қиладиган кадрлар қилиб тайёрлаш эди. 1896-йилда фақат Тошкент шаҳрининг эркак ва хотин-қизлар гимназияларидаги барча ўғил болаларнинг 3 фоизини, қизларнинг 2,6 фоизини туб ерлик аҳолининг болалари ташкил қилган. Тошкент ўқитувчилар семинариясини 1879–1904-йилларда 415 нафар киши битирган бўлса, улардан 65 нафари маҳаллий халқ вакиллари эди [4. Б. 68–70]. 1884 йилда 25 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 3 № 1 (2022) / ISSN 2181-1415 Тошкентда биринчи рус-тузем мактаби очилган [8. Б. 13] бўлса, XIX аср охирига келиб, Туркистон ўлкасида уларнинг сони юздан ортиб кетди. Туркистонда мустамлакачилик даврида бу мактабларда бир неча минг туб ерли аҳолининг фарзандлари таълим олдилар. Шуниси диққатга сазоворки, чор маъмуриятининг уларни Россия империясининг содиқ фуқаролари қилиб тарбиялашдан иборат мақсадига хилоф равишда ушбу мактабларнинг битирувчилари орасидан Мустафо Чўқаев, Турар Рисқулов, Убайдулла Асадуллахўжев каби халқ етакчилари, муста- қиллик учун курашчилар етишиб чиқди. Ўлкада русча ўқув юртларининг вужудга келиши, маҳаллий аҳоли вакилларининг русча хат-саводини чиқаришда, рус тилини ва рус халқи маданиятини ўзлаштиришда ва Туркистон халқларининг маданий ҳаётини ўсишида муҳим роль ўйнади. Манбалар шундан гувоҳлик берадики, Туркистон ўлкасида маърифат, маориф, аҳоли саводхонлигини ошириш ишлари бирмунча йўлга қўйилган эди. XIX аср охирида Туркистон ўлкасида 313 та мадраса, Бухорода – 103 та, Хивада – 8 та мадраса бўлган. 1913 йилда Туркистонда 7 290 та эски мактаб мавжуд бўлиб, уларда 70 минг 864 ўқувчи таълим олган [6. Б. 213]. Махсус аёллар мактаблари – отинхоналар бўлган. ХХ аср бошларида Фарғона вилоятида 33 минг нафар қизлар, Тошкентда 6 минг 200 нафар қизлар ўқиган [7. Б. 19]. Бу билим марказлари маҳаллий аҳолининг саводхонлиги, маданияти ва маърифатига ижобий таъсир

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Мақолада Ўзбекистон Миллий архиви ҳужжатлари мустамлакачилик сиёсати, асосида Туркистонда миллий маориф қадимдан ривожлан- миллий маориф, ганлиги кўрсатилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Мақолада Ўзбекистон Миллий архиви ҳужжатлари мустамлакачилик сиёсати, асосида Туркистонда миллий маориф қадимдан ривожлан- миллий маориф, ганлиги кўрсатилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
colonial policy, young people, национальное просвещение, колониальная политика, янги усул мактаби, colonial administration, national enlightenment, madrassah, новометодные школы, мустамлакачилик сиёсати, old school, мактабы, new model school, мадраса, миллий маориф, эски мактаб
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники