К содержанию
РецензированоRU2021

Особенности обеспечения безопасности каналов связи приема сообщений о коррупции (на примере таможенных органов)

Sarvarbek RAHIMOV

Общество и инновации · 3 · 202-212 · 2021

Аннотация

Калит сўзлар: Мақолада коррупция тўғрисида хабар беришнинг ахборот манбааси, аҳамияти, ушбу хабарларни қабул қилиш каналлари ва whistleblower, уларнинг ҳимояланганлик даражалари, хабар берган шахс- eanticor.uz, ларни сир сақланиши ва рағбатлантирилиши бўйича концепция, интерактив хизмати, ҳорижий тажриба, Ўзбекистон Республикасида бу борада feedback тизими. амалга оширилаётган ишлар, божхона органларида ушбу ҳолатларнинг қандай тартибга солинганлиги тўғрисида маълумотлар берилган. 1 Deputy head of the faculty of “Customs matter” of Customs institute of the State Customs Committee. Tashkent, Uzbekistan. E-mail: sarvarbekabdumutallibjonovich@gmail.com. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 3 № 1 (2022) / ISSN 2181-1415 Особенности обеспечения безопасности каналов связи приема сообщений о коррупции (на примере таможенных органов) АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В данной статье, рассмотрена важность сообщения о источник информации, фактах коррупции. Возможные каналы получения этих осведомитель, сообщений и уровне защиты полученной информации. eanticor.uz, Изучен зарубежный опыт сохранения конфиденциальности и концепция, интерактивный сервис, поощрения разоблачителей. А также работе, проводимой в обратная связь. Узбекистане, к примеру, как Государственный Таможенный Комитет, может реагировать на возможные факты коррупции. КИРИШ Бугунги кунда кўплаб ривожланган давлатларда коррупцияни аниқлашнинг замонавий воситалари амалиётга киритилиб, уларнинг ёрдамида кўплаб холатлар аниқланиб келаётган бўлсада, у ҳақида хабар берувчи жиноий холатнинг тўғридан-тўғри гувоҳи бўлган шахсларнинг аҳамияти ҳалигача ўз долзарблигини сақлаб қолмоқда. Хусусан, Еврокомиссия томонидан 2017 йилда ўтказилган тадқиқотлар натижасида ҳар йили 5,8-9,6 млрд Евро миқдоридаги давлат маблағлари коррупция тўғрисида хабар берган шахсларни ҳимоя қилиш тизими мавжуд эмаслиги туфайли мақсадсиз сарфланаётганлиги аниқланган [1]. Шунингдек, ушбу муаммо сўнгги йилларда ҳусусий секторга ўзининг салбий таъсирини ўтказаёт- ганлиги маълум бўлмоқда. 2018 йилда Фирибгарлик тадқиқотларчилари сертифи- катланган Ассоциацияси (Association of Certified Fraud Examiners (ACFE)) томонидан олиб борилган текширувлар натижасида ҳар бир ҳусусий фирма ўз фойдасининг 5%ни хабардор шахслар томонидан ўз вақтида берилмаган маълумотлар натижасида йўқотмоқдалиги аниқланган [2]. Бундан ташқари, ушбу текширувлар “хабарчи”лар томонидан берилган маълумотлар асосида жиноий холатларни аниқлаш бошқа ҳар қандай усуллардан 40%га самарадорлиги таъкидланган. Бу келтирилган мисоллар коррупция ҳақида хабар берган шахслар қарши курашиш тизимида қандай муҳим ўрин эгаллашини кўрсатади, шунингдек, улар билан ишлашни такомиллаштириш натижасида қандай натижаларга эришиш мумкинлигини билдиради. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев ўзининг “Янги Ўзбекистон стратегияси” китобида “Бу – коррупция ва порахўрлик билан боғлиқ жиноятлар кенг жамоатчилик ёрдамида кўпроқ ва тезкор очилмоқда, дегани. Яъни, мамлакатимиз аҳолисининг дунёқараши, ўз тақдирини шу юрт, шу Ватан ва унинг ёрқин келажаги билан чамбарчас боғлиқ ҳолда кўраётгани, бир сўз билан айтганда, “бугунги халқимиз – кечаги бефарқ ва бепарво халқ эмас”лигининг ҳаёт ҳақиқатига айланаётганидир. Бу иллатга қарши курашда давлат органлари қаторида сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, умуман, ҳар бир фуқаро фаол қатнашаётгани ҳам шуни кўрсатади.” 203 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 3 № 1 (2022) / ISSN 2181-1415 Коррупцияга қарши курашишда у ҳақида хабар берувчи шахсларнинг муҳимлиги қанчалик юқори бўлса, уларни ҳимоясини таъминлаш ҳам шунчалик аҳамиятли ҳисобланади. Шу сабабли, халқаро тажрибага асосланган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг барча соҳаларида, шу жумладан, божхона орган- ларида коррупцияни аниқлашда у тўғрисидан хабар берувчи шахсларнинг ёрдамига таяниш, шунингдек, улардан маълумотларни қабул қилиш учун мустаҳкам ҳимояланган алоқа каналлари такомиллаштириш зарурати ортиб бормоқда. ТАҲЛИЛ ВА НАТИЖАЛАР а) Коррупция ҳақида хабар бериш ва уларни қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида коррупцияга оид жиноятлар тўғрисида берган шахсларни ҳимоя қилиш ва хабар бериш тартиби ифодасини топган. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунида коррупция тўғрисида хабар бериш бўйича қуйидаги бандлар назарда тутилган: – 21-модда: Манфаатлар тўқнашуви юзага келган тақдирда, давлат органларининг ходимлари ўзининг бевосита раҳбарини дарҳол хабардор қилиши керак; – 26-модда: Давлат органларининг ходимлари уларни коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этишга кўндириш мақсадида бирор-бир шахс ўзларига мурожаат этганлигига доир барча ҳоллар тўғрисида, шунингдек давлат орган- ларининг бошқа ходимлари томонидан содир этилган шунга ўхшаш ҳуқуқ- бузарликларнинг ўзларига маълум бўлиб қолган ҳар қандай фактлари ҳақида ўз раҳбарини ёхуд ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни хабардор этиши шарт деб бе

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Мақолада коррупция тўғрисида хабар беришнинг ахборот манбааси, аҳамияти, ушбу хабарларни қабул қилиш каналлари ва whistleblower, уларнинг ҳимояланганлик даражалари, хабар берган шахс- eanticor.uz, ларни…»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Мақолада коррупция тўғрисида хабар беришнинг ахборот манбааси, аҳамияти, ушбу хабарларни қабул қилиш каналлари ва whistleblower, уларнинг ҳимояланганлик даражалари, хабар берган шахс- eanticor.uz, ларни… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
information source, обратная связь, осведомитель, interactive service, интерактив хизмати, feedback, интерактивный сервис, whistleblower, feedback тизими, ахборот манбааси, концепция, источник информации, eanticor.uz, concept
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники