Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Фонд акционерного общества “искандар” - документальный источник по истории хлопководства
Avazbek MIRZAEV · Keywords: -/© in Science LLC. (Andijan State University) · Iskandar Joint-Stock (Andijan State University) · Ferghana Valley (Andijan State University)
Общество и инновации · 2 · 286-291 · 2021
Аннотация
Калит сўзлар: Мақолада Россия империяси даврида Қўқон шаҳрида Россия империяси, ташкил этилган “Искандар” ҳиссадорлик савдо-саноат “Искандар” ҳиссадорлик ширкати фаолиятига доир бошқарма йиғилишлари савдо-саноат ширкати, баённомалари, докладлар режалари ва пахтачилик Туркистон, Фарғона водийси, тўғрисидаги маълумотлар бирламчи манбалар ва илмий пахтачилик ва адабиётлар ёрдамида таҳлил қилинган. тўқимачилик корхоналари. 1 Senior Lecturer Andijan State University. Andijan, Uzbekistan. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 01 (2022) / ISSN 2181-1415 Фонд акционерного общества «Искандар» – документальный источник по истории хлопководства АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В данной статье, с использованием первоисточников и Российская империя, научной литературы анализируются, протоколы заседаний акционерного торгово- правления, имеющего вековую историю, торгово- промышленного общества промышленного общества «Искандар». Отчеты и сведения «Искандар», Туркестан, по хлопководству, о деятельности акционерного торгово- Ферганская долина, промышленного общества «Искандар», созданного в хлопчатобумажные и Коканде еще во времена Российской империи. текстильные предприятия. Марказий Осиё Россия империяси томонидан босиб олинганидан кейин Туркистон ўлкасида тузилган Туркистон генерал – губернаторлигида мустамлака даврида пахтачилик масалалари билан шуғулланган муассасалардан бири Қўқон шаҳрида ташкил этилган “Искандар” ҳиссадорлик савдо-саноат ширкати ҳисоб- ланади. 1913-йил 25-майида Давлат Кенгаши томонидан ширкатнинг низоми тасдиқланган. Ширкат Туркистон ўлкасида пахта хомашёсини сотиб олиш ва Россия империяси марказидаги тўқимачилик корхоналарига пахта толасини сотиш билан шуғулланган. Ўлкадаги шаҳарлар ва йирик қишлоқларда ўз бўлимлари, пахта тозалаш ҳамда ёғ-мой заводлари ва пахта плантацияларига эга бўлган. Совет ҳокимияти томонидан хусусий корхоналарнинг национализация қилиниши туфайли 1918-йил апрелда ушбу ширкат тугатилган. Ўзбекистон Миллий архивида хўжалик-иқтисодиёт соҳасида пахта савдоси билан шуғулланган ташкилотлар фондлари орасида “Искандар” ҳиссадорлик савдо- саноат ширкати таркибида бўлган Қўқон шаҳридаги Андижон шаҳрида жойлашган конторасига тегишли 569-фонд (1913 й.) ҳужжатлари сақланмоқда [1]. Мазкур фонд материалларида ширкат фаолиятига доир бошқарма йиғилиш- лари протоколлари, докладлар режалари ва пахтачилик тўғрисидаги маълумотлар билан бир қаторда, ширкат билан унинг конторалари ўртасида юритилган ёзишмалардаги хўжалик, савдо ва молия масалалари, пахта тозалаш заводларининг таъмирланиши ва асбоб-ускуналар билан жиҳозланиши ҳамда пахта толасининг суғурта қилиниши тўғрисида, ер участкасининг сотиб олиниши ҳақида, пахта савдоси ва пахта бозоридаги конкуренция, яъни рақобат тўғрисида олиб борилган ёзишмалар баён этилган ҳужжатли манбалар сақланиб қолган. “Искандар” ҳиссадорлик савдо-саноат ширкатининг Андижон шаҳрида жой- лашган контораси билан Қўқондаги бош контора ўртасида юритилган, пахтани сотиб олиш, жўнатиш ва ташиб кетиш масалалари баён этилган ёзишмалар ҳамда векселлар рўйхати шаклидаги ҳужжатлар пахтачилик масалалари ёритилган архив материаллари ҳисобланади. Андижон конторасининг канцеляриясида юритилган, жўнатиладиган ҳуж- жатлар қайд этиладиган журналда, 1913-йил 29-апрелда № 148 рақами билан рўйхатга олиниб, “Искандар” ҳиссадорлик савдо-саноат ширкатининг Қўқондаги бош конторасига юборилган хатда, Кулла пахта тозалаш заводида ўрнатиладиган навес, яъни пахта сақланадиган бостирмани қуриш учун тузилган харажатлар сметасини тақдим этилиши маълум қилинган. 287 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 01 (2022) / ISSN 2181-1415 Кулла заводидаги пахтанинг қолган қисми 1913-йил 29-апрелда Қўқонга жўнатилгани, накладной, яъни юкга қўшиб юбориладиган ҳужжатларнинг дубликатлари – ҳужжатнинг асли билан тенг ҳуқуқли нусхаларини тўғридан-тўғри Кулла конторасидан юборилиши, пахта учун фактура, яъни жўнатиладиган мол- нинг рўйхати ва баҳоси кўрсатилган счётлардан уч донасининг ҳам топширилиши, илгари Қўқонга етказиб берилмаган, қопи билан оғирлиги 4 пуд 20 фунт келадиган бир той пахтани яқин кунларда Дардақдан Қўқонга юборилиши билдирилган. “Искандар” ҳиссадорлик савдо-саноат ширкати Фарғона водийсида пахта савдоси билан шуғулланган бошқа ширкатлар билан ҳам алоқалар олиб борган. Масалан, 1913-йил 29-апрелдаги № 148 рақамли хатда ўртада тузилган савдо шартномасига кўра Потеляхов савдо-саноат ширкати Кулла қишлоғидаги пахта тозалаш заводидан чигитни ўзининг ҳисобидан қопларга жойлаб, ташиб олиб кетишлиги маълум қилинган [2]. Худди шунингдек, мазкур ширкат пахта савдоси бўйича фаолият юритиш жараёнида минтақадаги банк муассасаларида ўзининг маблағларига эга бўлган. Қўқондаги бош конторадан юборилган № 200 сонли хатда кўрсатилишича, Москва Ҳисоб Банкидаги мазкур ширкатнинг жорий ҳисобига 10.000 (ўн минг) рубль тушган ва ушбу ҳолатни Андижон контораси ҳам тасдиқлаши маълум қилинган. Конторалар ўртасида пахта савдоси мас
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Мақолада Россия империяси даврида Қўқон шаҳрида Россия империяси, ташкил этилган “Искандар” ҳиссадорлик савдо-саноат “Искандар” ҳиссадорлик ширкати фаолиятига доир бошқарма йиғилишлари савдо-саноат ширка…»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Мақолада Россия империяси даврида Қўқон шаҳрида Россия империяси, ташкил этилган “Искандар” ҳиссадорлик савдо-саноат “Искандар” ҳиссадорлик ширкати фаолиятига доир бошқарма йиғилишлари савдо-саноат ширка… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- 2181-1415/© 2021 in Science LLC, skandar Joint-Stock Commercial and Industrial Company, хлопчатобумажные и текстильные предприятия, Туркистон, пахтачилик ва тўқимачилик корхоналари, cotton and textile enterprises, Россия империяси, Turkestan, Фарғона водийси, акционерного торгово-промышленного общества «Искандар», Ферганская долина, Ferghana Valley, Туркестан, Russian Empire, Российская империя, “Искандар” ҳиссадорлик савдо-саноат ширкати
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Диссертации и авторефератыYusupov Kuanıshbay Baltabayevich2026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025