К содержанию
РецензированоRU2021

Некоторые проблемы и решения по подсудности споров, возникающих из публично правовых отношений

Dilmurod JURAEV · Administrative Court of Tashkent city

Общество и инновации · 2 · 270-276 · 2021

Аннотация

Калит сўзлар: Мазкур мақолада маъмурий ва оммавий ҳуқуқий муноса- судловга тааллуқлилик, батлардан келиб чиқадиган низоларнинг судловга тааллуқ- маъмурий низо, лилиги юзасидан амалиётда мажуд бўлган айрим муаммо- оммавий ҳуқуқий лар ёритилган ва ечим учун таклифлар берилган. муносабатлардан келиб чиқадиган низо, маъмурий орган. 1 Administrative Court of Tashkent city senior Assistant judge. Tashkent, Uzbekistan. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 01 (2022) / ISSN 2181-1415 Некоторые проблемы и решения по подсудности споров, возникающих из публично правовых отношений АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В данной статье, описаны некоторые проблемы Подсудность, возникающие, в связи, подведомственных споров. административный спор, Возникающих из административных и публично-правовых публичных отношений. Предложены возможные решения по их правоотношений спор, административный орган. решению. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси[1]нинг қабул қилиниши, шубҳасиз, Ўзбекистон Республикаси қонунчи- лигида маъмурий ишларнинг судловга тааллуқлилигини, унинг ўзига хос хусусиятларини ва маъмурий суд ишларининг юритилишини белгиловчи асосий ҳуқуқий механизмни вужудга келтирди. Бироқ бугунги кунда маъмурий ишлар юрисдикциясини янада аниқлаштириш, низоларнинг судловга тааллуқлилигини ўрганиш, бу масалада тадқиқотлар олиб бориш масаласи долзарблигича қолмоқда. Бугунги кунда оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқ- лари, эркинликларини ва манфаатларини ҳимоя қилишда давлат бошқаруви органларининг маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг (бундан буён матнда маъмурий органлар деб юритилади), фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор шахсларининг қонун ҳужжатларига мос келмайдиган ҳамда фуқаролар ёки юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган қарор- лари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги ишларда суд юрисдикциясини ўрнатиш, низоларни ҳал этишда қийинчиликлар мавжуд. Айни шу ўринда айтиш жоизки, жамиятнинг бошқарув институтлари ва фуқаролар ўртасидаги бюрократик тўсиқларни олиб ташлаш, жамият институт- ларининг ҳаётийлигини ошириш, фуқароларнинг ҳукумат ва давлат бошқарувига ишончини оширишда, айниқса, маъмурий судларнинг аҳамияти каттадир. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 27-моддасига биноан, давлат бошқаруви органларининг, маъмурий- ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг (бундан буён матнда маъмурий органлар деб юритилади), фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор шахсларининг қонун ҳужжатларига мос келмайдиган ҳамда фуқаролар ёки юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган қарорлари, ҳаракатлари (ҳара- катсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги ишларни маъмурий судлар ҳал этади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019-йил 24-декабрдаги 24-сонли Қарори[2]га кўра, Маъмурий органлар деганда, давлат бошқаруви органлари (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003-йил 9-декабрдаги ПФ–3358-сонли Фармони билан тасдиқланган Республика давлат бошқаруви органлари рўйхатида кўрсатилган вазирликлар, давлат қўмиталари, қўмиталар, агентликлар, марказлар, инспекциялар) ва уларнинг ҳудудий органлари, жойлар- 271 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 01 (2022) / ISSN 2181-1415 даги ижро ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек, маъмурий-бошқарув ваколати берилган бошқа ташкилотлар ва махсус ташкил этилган комиссиялар тушунилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003-йил 9-декабрдаги ПФ–3358-сон- ли Фармони [3] билан тасдиқланган Республика давлат бошқаруви органлари рўйхатига кўра, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси давлат бошқа- руви органлари қаторига киради. Ушбу асосларга кўра, Давлат солиқ қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари маъмурий орган ҳисобланади ва улар мансабдор шахсларининг қонун ҳужжат- ларига мос келмайдиган ҳамда фуқаролар ёки юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги ишлар маъмурий судлар томонидан ҳал этилади. Бунда ушбу тоифадаги низоларни ҳал этишда низонинг судловга тааллуқ- лилиги юзасидан эътибор қаратиш лозим бўлган бир жиҳат мавжудки, бу бугунги кунда ҳатто соҳа вакилларида ҳам судловга тааллуқлилик юзасидан бироз қийинчиликларни келтириб чиқармоқда. Ўзбекистон Республикаси маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси[4]нинг 26-моддасига кўра, ўзаро боғлиқ бўлиб, баъзилари маъмурий судга, бошқалари эса фуқаролик ишлари бўйича судга тааллуқли бўлган бир нечта талаб бирлаштирилган тақдирда, барча талаблар фуқаролик ишлари бўйича судда кўрилиши лозим. Ўзаро боғлиқ бўлиб, баъзила

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Мазкур мақолада маъмурий ва оммавий ҳуқуқий муноса- судловга тааллуқлилик, батлардан келиб чиқадиган низоларнинг судловга тааллуқ- маъмурий низо, лилиги юзасидан амалиётда мажуд бўлган айрим муаммо- омма…»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Мазкур мақолада маъмурий ва оммавий ҳуқуқий муноса- судловга тааллуқлилик, батлардан келиб чиқадиган низоларнинг судловга тааллуқ- маъмурий низо, лилиги юзасидан амалиётда мажуд бўлган айрим муаммо- омма… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Jurisdiction, публичных правоотношений спор, маъмурий низо, administrative dispute, public legal relations dispute, административный орган, административный спор, судловга тааллуқлилик, подсудность, оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низо, маъмурий орган, administrative body
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники