К содержанию
РецензированоRU2021

Дипломатические отношения Узбекистана - Индии: вчера и сегодня

Rashidbek SULTANOV

Общество и инновации · 2 · 136-141 · 2021

Аннотация

Калит сўзлар: Ушбу мақолада Ўзбекистон-Ҳиндистон дипломатик дипломатик алоқа, алоқаларининг тарихий ривожланиши жараёнлари ва халқлар тарихи, эришилган натижалар илмий адабиётлардаги маълумотлар адабиёт, асосида баён қилинган. мусиқа, саньат, архитектура, шоир, ёзувчи, маданият маркази. 1 Researcher Andijan State University. Andijan, Uzbekistan. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 01 (2022) / ISSN 2181-1415 Дипломатические отношения Узбекистана – Индии: вчера и сегодня АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В данной статье, на основе научной литературы дипломатические описывается историческое развитие узбеко-индийских отношения, дипломатических отношений и достигнутые результаты на история народов, сегодняшний день. литература, музыка, искусство, архитектура, поэт, писатель, культурный центр. Бугунги кунда кўп асрлик дўстона алоқаларга содиқ қолган ҳолда, Ўзбекистон ва Ҳиндистон икки томонлама ҳамкорликни янада юқори даражага кўтаришда олға қадамлар ташламоқда. Бунга мисол сифатида сўнгги пайтларда икки давлат раҳбар- лари ва вазирлари ўртасида бўлиб ўтган бир қатор расмий музокараларни ва қўлга киритилган келишувларни эътироф этиш мумкин. 2021-йилнинг 19-декабрь куни “Ҳиндистон-Марказий Осиё” мулоқотининг Деҳлида бўлиб ўтган учинчи учрашуви Ҳиндистон ҳукуматининг Ўзбекистон ва, қолаверса, бутун Марказий Осиё минта- қаси билан ўзаро ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга бўлган катта қизиқишини яна бир бор тасдиқлайди. Мутахассисларнинг фикрига кўра, Марказий Осиёда рўй бераётган тезкор ислоҳотлар минтақадаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Ўзбекистон билан Ҳиндистоннинг ҳар томонлама алоқаларини кучайтириш учун мисли кўрилмаган имкониятларни очмоқда. Бугунги кунда Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги сиёсий, иқтисодий, маданий ва гуманитар соҳалардаги икки томонлама ҳамкор- ликни янада чуқурлаштиришга давлатларимиз ўртасида имзоланган стратегик шериклик тўғрисидаги Қўшма баёнот мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилмоқда. Ўрта Осиё ва Ҳиндистон халқлари ўртасидаги ўзаро маданий-маърифий ва диний муносабатлар узоқ ўтмишдан бошланган. Эрамиздан аввалги II асрда Ўрта Осиё халқлари Ҳиндистон билан биринчи марта савдо-иқтисодий ва маданий алоқа ўрнатдилар. Ўша вақтларда Ўрта Осиёдан Ҳиндистонга борадиган йўллар Парфия (Хуросон ва Каспий денгизининг жануби-шарқий қирғоғи) ва Бақтрия (Балх- Ҳиндиқуш тоғлари билан Амударё ўртасидаги ерлар) орқали ўтар эди. Кушон давлати гуллаб-яшнаган даврда мамлакатлар халқлари ўртасидаги муносабатлар ягона иқтисодий-сиёсий, диний маконда бирлашдилар. Кушонлар (Канишка) Будда таълимотини давлат мафкуравий қарашлари деб эълон қилгач, Ҳиндистондан ватанимиз заминига буддавий роҳибларнинг кириб келиши ва кейинчалик таълимотни ўргатадиган мактабларнинг, ибодатхоналарнинг (Қоратепа, Далвар- зин ва ҳ.к.) барпо этилиши билан ифодаланди. Хитой сайёҳи Цюан Цзян Термизда ўнта будда ибодатхонасини кўрганлигини ёзади. Будда ибодатхоналари Самарқанд, Қува, шунингдек, бошқа жойларда ҳам бўлган. Ҳиндистон ва Ўрта Осиёда Амир Темур ҳукмронлиги даврида савдо- иқтисодий алоқа давом этди. Испан элчиси Рюи Гансалес де Клавихонинг ёзишига қараганда, “... Бу шаҳар (Самарқанд) катта савдо ишлари олиб боради ва давлатга 137 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 01 (2022) / ISSN 2181-1415 анча даромад келтиради. Ҳар йили Ҳиндистондан Самарқандга кўплаб савдогарлар мол олиб келади” [1. Б. 53]. Бобурийлар ҳукмронлиги даврида Мовароуннаҳр ва Ҳиндистон халқлари ўртасидаги дипломатик, адабий, маданий, савдо, ҳарбий, меъморчилик ва бошқа кўпгина соҳаларда ўзаро самарали ҳамкорлик алоҳида аҳамият касб этади. Кашта тикиш, гиламдўзлик, ёғочсозлик, шол, рўмол ишлаб чиқаришни Кашмир ва Жаммуга Қўқон, Самарқанд ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларидан келган тожирлар олиб кирган [2. Б. 4]. Шу даврга келиб, икки минтақа ўртасидаги маданий яқинлашув жараёни тезлашди ва ҳар жиҳатдан бу ўзаро қўшилув янгича ижобий синтезни вужудга келтирди. Бобурийлар ҳукмронлигига қадар Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги маданий алоқалар ва ўзаро таъсир қилиш ҳеч даврда шунчалик кўзга ташланарли даражага етмаган эди. Ушбу ҳолатни америкалик тарихчи олим Ричард Фольц шундай ифодалайди: “Ўша даврда мусулмон Осиёси кўп жиҳатдан бир дунё эди” [3. P. 104]. Бу ерда у ислом маданиятининг бирлаштирувчи куч эканлигини таъкидлайди. XVI аср охирларида Мовароуннаҳр, Ҳиндистон ва Эронда кучли феодал давлатлар ташкил топади. Ҳиндистонда бобурийлар сулоласининг энг забардасти буюк Акбар салтанат эгаси бўлганда (1556), Мовароуннаҳрда шайбонийлар сулоласининг сўнгги тадбиркор намояндаси Абдулла II ҳокимиятни ўз қўлига олди (1557). Абдуллахон ва Акбар тахтни эгаллаганларидан кейин ўз давлатларини мустаҳкамлашга, мустақил ва ярим мустақил хон ва князликларни бўйсундиришга, янгидан-янги ўлкаларни босиб олишга киришдилар. Абдуллахон қаттиқ кураш натижасида Балх ва Ҳиротни (1573), Шаҳрисабз, Қарши ва Ҳисорни (1574), худди шу йиллари Акбар Малва, Гондван, Читор ва Гужаратни забт этди. Ўша давр

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Ушбу мақолада Ўзбекистон-Ҳиндистон дипломатик дипломатик алоқа, алоқаларининг тарихий ривожланиши жараёнлари ва халқлар тарихи, эришилган натижалар илмий адабиётлардаги маълумотлар адабиёт, асосида баён…»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Ушбу мақолада Ўзбекистон-Ҳиндистон дипломатик дипломатик алоқа, алоқаларининг тарихий ривожланиши жараёнлари ва халқлар тарихи, эришилган натижалар илмий адабиётлардаги маълумотлар адабиёт, асосида баён… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
diplomatic relations, art, культурный центр, шоир, искусство, халқлар тарихи, литература, literature, адабиёт, poet, мусиқа, music, history of peoples, музыка, поэт, cultural center, architecture, маданият маркази, архитектура, писатель, история народов, дипломатик алоқа, саньат, дипломатические отношения, writer, ёзувчи
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники