Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Социально-правовые модели инклюзивного образования и их применение в образовательной системе Узбекистана
Bekjon ISMOILOV
Общество и инновации · 2 · 55-63 · 2021
Аннотация
Калит сўзлар: Мақолада инклюзив таълим тушунчаси ва бу таълим инклюзив таълим, шакли бўйича келтирилган бир қатор илмий-назарий инклюзив моделлар, ёндашувлар атрофлича таҳлил қилинган. Бизга маълумки, ногиронлиги бўлган инклюзив таълим ногиронлиги мавжуд ўқувчи ёшларни шахслар, ижтимоий муҳит, жамият ҳаётига интеграция қилишда энг муҳим пойдевор жамият, ҳисобланади. Сабаби, инклюзив таълим жисмоний имко- махсус таълим, нияти чекланган шахслар ҳамда соғлом таълим олувчилар- илмий ёндашувлар. нинг ўзаро ҳамкорлиги асосида ташкил этилади. Бундан ташқари, мақолада Ўзбекистон шароитида инклюзив таълим моделларининг қўлланилиш имкониятлари қиёсий тарзда таҳлил қилинган. 1 Independent researcher at Tashkent State University of Law. Tashkent, Uzbekistan. E-mail: bekjon.4@mail.ru. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 01 (2022) / ISSN 2181-1415 Социально-правовые модели инклюзивного образования и их применение в образовательной системе Узбекистана АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В данной статье, представлен подробный анализ инклюзивное концепции инклюзивного образования и ряда научно- образование, теоретических подходов, представленные, именно к данной инклюзивные модели, форме обучения. Признано, что инклюзивное образование люди с ограниченными возможностями, является важнейшей основой интеграции учащихся с социальная среда, ограниченными возможностями в общество. Это связано с общество, тем, что инклюзивное образование основано на специальное образование, взаимодействии людей с ограниченными возможностями и научные исследования. здоровых учащихся. Кроме того, в статье проводится сравнительный анализ применения моделей инклюзивного образования в Узбекистане. Бугунги глобаллашув шароитида ногиронлиги бўлган ёшларни сифатли таълим билан таъминлаш ва бу орқали уларни соғлом жамият муҳитига ортиқча ижтимоий тўсиқларсиз адаптив мослашишини кафолатлаш бу борадаги давлат ислоҳотларининг устувор вазифаси ҳисобланади. Шу маънода, жисмоний имко- нияти чекланган ўқувчи ёшларни инклюзив шарт-шароитлар асосида босқичма- босқич умумтаълим муассасаларига жалб этиш, уларнинг ҳуқуқий-маънавий маданиятини юксалтириш, алоҳида эътиборга муҳтож ўқувчи ёшларни давлат ва жамият учун сифатли кадр қилиб вояга етказиш бу борадаги давлат сиёсатининг моҳиятини ташкил этади. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Давлат раҳбари Ш.М. Мирзиёев таъкидлаганларидек: “Мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги, биринчи навбатда, ижтимоий соҳадаги ислоҳотларимиз самараси билан чамбарчас боғлиқ. Ёшларимизга муносиб таълим бериш, уларнинг илм-фанга бўлган интилишларини рўёбга чиқаришимиз керак. Шу мақсадда, мактабгача таълим тизимини ривожлантиришимиз, ўрта ва олий ўқув юртларининг моддий- техник базасини, илмий ва ўқув жараёнлари сифатини тубдан яхшилашимиз керак. Ногиронлиги бўлган шахслар, боқувчисини йўқотганлар, ёлғиз кексалар, умуман, кўмакка муҳтож қатламларни қўллаб-қувватлаш, албатта, устувор вазифамиз бўлиб қолади. Ҳар ким эркин билим олиш ҳуқуқига эгадир”. Дарҳақиқат, таълим олиш имкониятларининг ҳуқуқий жихатдан барча учун тенг этиб белгиланганлиги жисмоний нуқсони бор фуқаролар ҳаёти учун ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Бизга маълумки, ногиронлиги бўлган шахслар таълимини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш ва мавжуд қонунчилик талабларига мослаштиришда давлат ҳокимияти бошқаруви органларининг тутган ўрни ўзига хосдир. Боиси, таълим соҳаси сиёсатини юритувчи бошқарув органлари ваколати асосида инклюзив таълимнинг ташкилий-ҳуқуқий жиҳатлари самарали йўлга қўйилади. Таълим олиш имкониятларининг барча учун тенг ҳуқуқли тарзда амалга оширилишини назарда тутувчи инклюзив таълим тушунчаси кейинги даврларда жаҳон давлатларида босқичма-босқич равишда ривожланиб бормоқда. Бу ўқув таълим шакли ногирон- лиги бўлган болаларнинг соғлом тенгдошлари билан ўзаро ҳамкорликда махсус шароитлар асосида билим олишини кўзда тутади. Шу маънода, инклюзив таълимга 56 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 01 (2022) / ISSN 2181-1415 нисбатан ёндашувлар хилма-хиллик касб этади. Мисол учун, инклюзив таълимга нисбатан бўлган педагогик ёндашувларда бу таълим шакли жисмоний нуқсони мавжуд ўқувчиларнинг билим олишини, соғлом фикрли бўлишини назарда тутади. Психологларнинг фикрича эса, инклюзив таълим қўшимча эҳтиёжли болаларни руҳан тетик бўлишга ундайди. Социологлар эса инклюзив таълим орқали ногирон- лиги бор ўқувчилар соғлом жамият муҳитига мослашадилар, деган фикрни илгари суришади. Ҳуқуқшунослар инклюзив таълим борасида сўз юритишар экан, унинг субъектив ҳуқуқ эканлигини таъкидлашади. Дарҳақиқат, билим олиш ва таълим олишнинг формал шаклини танлаш ҳуқуқи ҳар бир шахснинг, шунингдек, ногирон- лиги бор ўқувчи ёшларнинг ҳам конституцион ҳуқуқи саналади. Ўз навбатида, инклюзив таълимнинг социологик такомиллашуви ҳамда юридик мустаҳкамланиб бориши соҳада тизимли фаолият йўлга қўйилишини тақозо этади. Шу билан бирга, бир қатор соҳа вакиллари бу борада қуйидаги фикрларни билдиришади. О.И.
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Мақолада инклюзив таълим тушунчаси ва бу таълим инклюзив таълим, шакли бўйича келтирилган бир қатор илмий-назарий инклюзив моделлар, ёндашувлар атрофлича таҳлил қилинган.»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Мақолада инклюзив таълим тушунчаси ва бу таълим инклюзив таълим, шакли бўйича келтирилган бир қатор илмий-назарий инклюзив моделлар, ёндашувлар атрофлича таҳлил қилинган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- inclusive education, application of inclusive education models in Uzbekistan, социальная среда, жамият, special education, люди с ограниченными возможностями, инклюзив моделлар, инклюзивные модели, общество, научные исследования, people with disabilities, inclusive models, махсус таълим, инклюзив таълим, ногиронлиги бўлган шахслар, social environment, илмий ёндашувлар, scientific research, ижтимоий муҳит, инклюзивное образование, специальное образование, society
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Диссертации и авторефератыYusupov Kuanıshbay Baltabayevich2026
МонографииK.J.Murodov2026