Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Процесс формирования правительства как один из основных показателей формы правления государства
Khayitjon TURDIEV
Общество и инновации · 2 · 87-95 · 2021
Аннотация
Калит сўзлар: Мазкур мақолада давлат бошқарувида ҳукуматни шакл- ҳокимиятлар бўлиниши, лантириш ҳамда унда қонун чиқарувчи ҳокимият – парламент, парламентнинг иштироки масаласи таҳлил этилган. ҳукумат, Давлат бошқарувида ҳукуматни шакллантириш давлат модел, президент, ва жамият ҳаётидаги муҳим сиёсий жараён бўлиб, мазкур давлат бошқарув шакли. жараёнда парламентнинг иштироки ҳам мутаносиб равишда уч хил усулда – нопарламентар, ярим парламентар ва парламентар шаклларда амалга оширилиши ёритилган. Муаллиф ҳукуматни шакллантириш тартибининг энг самарали ва демократик усулини топиш мақсадида хорижий мамлакатлар тажрибасини қиёсий таҳлил қилади ҳамда Ўзбекистон Республикасида ҳукуматни шакллан- тириш модели аралаш бошқарув шаклидаги хусусиятларга эгалини, Ўзбекистонда ҳукумат давлат бошлиғи ва парламент ҳамкорликдаги иштироки орқали шакллан- тириши тўғрисида хулосага келган. Хулоса қисмида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини шакллантириш жараёнида парламент палата- ларининг иштирокини кучайтириш, мазкур жараёнда ҳукуматнинг ҳаракатлар дастурини парламентга тақдим этиш ва уни кўриб чиқиш, қабул қилиш тартиб-таомил- ларини такомиллаштириш, шунингдек, сиёсий партиялар- нинг ҳукуматни шакллантиришдаги ролини кучайтириш юзасидан таклифлар ифодаланган. Процесс формирования правительства как один из основных показателей формы правления государства АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В данной статье, анализируется процесс формирования разделение властей, правительства и участия в нем, законодательного органа – парламент, парламента. правительство, Формирование правительства в системе формы модель, президент, государственного правления – важный политический форма правления. процесс в жизни государства и общества. В котором, участие парламента осуществляется тремя различными способами: непарламентским, полупарламентским и парламентским. Автор, сравнивает опыт зарубежных стран, чтобы найти наиболее эффективный и демократичный способ формирования правительства. В результате анализа, автор приходит к выводу, что модель формирования правительства в Республике Узбекистан имеет свойства смешанной формы правления. 88 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 2 № 6 (2021) / ISSN 2181-1415 В заключении, содержатся возможные изменения по усилению участия палат парламента в формировании Кабинета Министров Республики Узбекистан. А также, возможные варианты совершенствования процедур представления и рассмотрения программы действий Правительства в парламенте. И возможная роль политических партий в участии при формировании правительства. КИРИШ Давлат бошқарувида ҳукуматни шакллантириш давлат ва жамият ҳаётидаги муҳим сиёсий жараёндир. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Вазирлар Маҳкамаси ўзаро муносабатларида ҳукуматни шакллантириш жараёнида парламент иштирокининг ташкилий-ҳуқуқий механизми муҳим сиёсий-ҳуқуқий аҳамиятга эга. Мазкур жараён бевосита давлат бошқаруви шаклига ва унинг мазмунига таъсир қилади. Ҳуқуқшунос олимлар тадқиқот ишларида ҳукуматни шакллантириш тушун- часи бўйича турли ёндашувлар мавжуд. Россиялик ҳуқуқшунос олима А. Гогаева- нинг фикрича, давлат бошқарувида, тор маънода, “шакллантириш” тушунчаси бевосита халқ томонидан сайланмайдиган давлат органини ташкил этишни, кенг маънода эса, ўз ичига “сайлаш”, “тайинлаш”, “лавозимга киришиш” ва “ваколатга эга бўлиш”дан иборат ҳар қандай ҳуқуқий восита орқали давлат органини ташкил этишни англатади [1. Б. 10]. Ҳуқуқшунос олимлар О.Мухамеджанов ва И. Тультеев- лар фикрича, ҳукуматни шакллантириш, тор маънода, ҳукумат ва унинг таркибини мансабдорлар билан тўлдирган ҳолда шакллантириш, кенг маънода эса, ҳукуматни турли ҳуқуқий тартиботлар (“тасдиқлаш”, “тайинлаш”, “сайлаш” ва “ваколатлар бериш”) орқали ташкил этишни билдиради [2. Б. 50]. Шу нуқтаи назардан олганда, “ҳукуматни шакллантириш” тушунчаси, бизнингча, ҳукуматга нисбатан яхлит ҳолатда шакллантиришни англатиб, унинг шахсий таркиби эса тасдиқлаш ва тайинлаш маъноларида қўлланилади. Зотан, ҳукумат аъзолари, шу жумладан, унинг бошлиғи ҳам маъқуллаш, тасдиқлаш ва тайинлаш каби жараёнлар орқали ўз ваколатларига киришиб, ижро ҳокимиятининг олий органи юзага келади. Масалан, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги Қонунида ҳукуматни шакллантириш тушунчаси қўлланилган. ҲУКУМАТНИ ШАКЛЛАНТИРИШ МОДЕЛЛАРИ Маълумки, давлат органлари шаклланиш манбаига кўра бирламчи ва иккиламчи давлат органларига бўлинади. Ҳуқуқшунос олим Х.Одилқориевнинг фикрича, бирламчи давлат органлари – халқ томонидан тўғридан-тўғри сайлаш йўли билан ташкил этиладиган органлардир, иккиламчи давлат органлари – халқ томонидан сайланган, ташкил этилган ёки шахслар томонидан шакллантири- ладиган давлат органлари ҳисобланади [3. Б. 149]. Кўриниб турибдики, ҳукумат шаклланиш манбаига кўра иккиламчи давлат органи бўлиб, у халқ томонидан сайланган парламент ва давлат бошлиғи томонидан шакллантирилади. С. Голдернинг фикрича, қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият ўртаси- даги муносаба
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Мазкур мақолада давлат бошқарувида ҳукуматни шакл- ҳокимиятлар бўлиниши, лантириш ҳамда унда қонун чиқарувчи ҳокимият – парламент, парламентнинг иштироки масаласи таҳлил этилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Мазкур мақолада давлат бошқарувида ҳукуматни шакл- ҳокимиятлар бўлиниши, лантириш ҳамда унда қонун чиқарувчи ҳокимият – парламент, парламентнинг иштироки масаласи таҳлил этилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- separation of powers, The author compares the experience of foreign countries to, форма правления, модель, model, government, президент, parliament, правительство, president, form of government, ҳукумат, парламент, модел, давлат бошқарув шакли, разделение властей, ҳокимиятлар бўлиниши
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Диссертации и авторефератыYusupov Kuanıshbay Baltabayevich2026
МонографииK.J.Murodov2026