К содержанию
РецензированоRU2021

Изменения в духовно-просветительское жизни деревней Ферганской долины в условиях российского колониализма

Feruza ISAKOVA · Keywords: -/© in Science LLC. (schools. It also describes the process of establishing control over)

Общество и инновации · 2 · 1-8 · 2021

Аннотация

Калит сўзлар: Ушбу мақолада рус мустамлакачилиги даврида Фарғона мактаб, водийси қишлоқларида маънавий-маърифий ҳаётнинг мадраса, ривожланиш тарихи ёритилган. Таълим тизимининг шакл- қорихона, ланиши: анъанавий, диний ва рус-тузем мактаблари ҳақида маъмурият, сиёсат, маълумот берилган. Унда мустамлакачилар томонидан халқ, миллий таълим устидан назорат ўрнатиш, руслаштириш маърифат, сиёсатини юритиш жараёни ҳам баён этилган. таълим, тарбия, масжид, вақф, мулк, ҳужра, қишлоқ, мустамлака, руслаштириш, эътиқод, турмуш, дин. Изменения в духовно-просветительское жизни деревней Ферганской долины в условиях Российского колониализма АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В данной статье, описывается, история развития школа, духовно-просветительской жизни в кишлаках Ферганской медресе, долины, в период Российского колониализма. А именно, корихона, формирование системы образования: традиционных, администрация, политика, религиозных и русско-туземных школ. Также описывается народ, процесс установления контроля над национальным просвещение, просвещением со стороны колонизаторов и проведения образование, политики русификации. воспитание, мечеть, вакуф, собственность, хужра, кишлак, колонизация, русификация, вера, быт, религия. Россия империяси Туркистонни забт этар экан, энг аввало, ўлкадаги анъанавий таълим тизимини қайта кўриб чиқиш масаласига эътибор қаратди. Бунинг бир қатор сабаблари бўлиб, биринчидан, анъанавий таълим тизимини йўқотиш орқали маҳаллий уламо ва зодагонлар мавқеини пасайтириш, уларни 2 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 2 № 6 (2021) / ISSN 2181-1415 иқтисодий асосдан маҳрум этиш, иккинчидан, ўлкада мустамлака тартибларига жавоб берувчи таълим тизимини жорий этиш, учинчидан, шу йўл орқали руслаштириш сиёсатини амалга ошириш кўзда тутилган эди [1]. Шубҳасиз, маҳаллий аҳоли эътиқоди, турмуш тарзидаги ислом аҳкомларига тегишли зарба беришни ҳам шу йўл орқали амалга ошириш мумкин эди. Мустамлака тартиби ўрнатилганидан сўнг ҳеч қанча ўтмай, маънавий- маърифий ҳаётда катта ўрин эгаллаган қозикалон, шайхулислом, раис, мутавалли лавозимлари тугатилди [2]. Империя ҳукумати учун маънавий ҳаётнинг таянчи бўлиш миллий маориф устидан аввал назорат, кейин ўз измига ўтказиш, охир-оқибатда, руслаштириш сиёсатини жорий этиш муҳим аҳамият касб этар эди. Шу боисдан ҳам ўлканинг биринчи генерал-губернатори К.П. фон Кауфман [3] (1867–1882), аввало, диний урф-одат, маросимларга аралашмаслик ҳамда миллий маорифга нисбатан руслаш- тириш сиёсатини қўллаб-қувватлади [4]. Бу борада мусулмон мактаб ва мадраса- ларининг аҳамиятини пасайтириш масаласига урғу берилди. 1870-йилда мусулмон халқларига таълим бериш чора-тадбирлари тўғрисида қонун қабул қилинди [5]. Унда бутун империядаги мусулмон халқларига таълим бериш моҳияти мустамлака метрополия манфаатларига бўйсундирилиши белгилаб қўйилди. 1873-йилда генерал-губернатор К.П.фон Кауфман “Туркистон ўлкасида халқ таълими ва ўқув ишларини ташкил этиш режаси”ни тақдим қилди. Унга мувофиқ, диний мактаблар фаолиятига қарама-қарши тарзда маҳаллий аҳоли болалари учун рус-тузем мактабларини очиш белгилаб қўйилди [6]. Империя маъмуриятининг фикрига кўра, фақат шундай мактабларгина маҳаллий аҳолини руслаштириш жараёнига кўмаклашиши мумкин эди. Россия императорининг 1875-йил 17-майдаги қарорига кўра, Туркистон ўқув юртлари бошқармаси ва ўқув юртлари бош инспектори лавозими таъсис этилди [7]. Ушбу бошқарма ваколатига рус мактаблари билан бир қаторда, маҳаллий мактаблар (мактаб, мадраса, қорихоналар) устидан ҳам назорат олиб бориш ҳуқуқи берилди. Россия империяси мустамлака маъмурияти мактаб, мадрасаларининг иқтисодий асоси бўлган вақф мулкларини чеклаш, охир-оқибатда, уларга чек қўйиш сиёсатини ҳам олиб борди. XIX асрнинг 90-йиллари бошларида вақф ерларини текшириш бошланди. Оқибатда, турли баҳоналар билан кўплаб вақф ерлари тортиб олинди. Қатор мадраса ва қорихоналар вақфлари, “мутаваллилар вақф ҳужжат- ларини вақтида кўрсатишмади”, деган баҳона билан тан олинмади [8]. Мустамлака маъмуриятининг Туркистон ўлкасидаги маданий-маърифий соҳадаги сиёсати Фарғона вилоятида ҳам ўз аксини топди. Хусусан, “Ал-Ислоҳ” журналида халқ таълимининг мавжуд ҳолатига танқидий қарашлар асосида халқ- нинг маърифатсизлигини ислоҳ қилишга эътибор қаратилди. Таълим-тарбияга доир чиқишларда мактаб ва мадрасаларнинг аҳволи, уларнинг замон талабларига жавоб бермай қолгани, ўқув дастурлари, молиявий аҳволи, ўқитиш савияси, тил- имло бирлиги билан боғлиқ масалаларга кенг эътибор берилди [9]. Одатда, мактаблар масжид қошида, баъзан хусусий уйларда фаолият кўрсатган. Масжид қошидаги мактабда исломий ёки бошқа бир руҳоний, мулла ўқитувчилик лавозимини ўтаган. Вақф даромади мактабнинг моддий базаси ҳисобланган. Вақф мулки бор мактабларда ўқитувчининг маоши, мактаб биносини таъмирлаш ишлари вақф даромади ҳисобидан амалга оширилган. Масжид 3 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 2 № 6 (2021) / ISSN 2181-1415 қошидаги мактабда имом масжид вақфи даромадидан

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Ушбу мақолада рус мустамлакачилиги даврида Фарғона мактаб, водийси қишлоқларида маънавий-маърифий ҳаётнинг мадраса, ривожланиш тарихи ёритилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Ушбу мақолада рус мустамлакачилиги даврида Фарғона мактаб, водийси қишлоқларида маънавий-маърифий ҳаётнинг мадраса, ривожланиш тарихи ёритилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
2181-1415/© 2021 in Science LLC, собственность, эътиқод, дин, religion, религия, education, руслаштириш, таълим, cell, мадраса, cemetery, ҳужра, воспитание, village, marriage, маърифат, вакуф, образование, вақф, мактаб, масжид, қишлоқ, foundation, сиёсат, вера, администрация, корихона, people, просвещение, быт, народ, школа, политика, медресе, тарбия, colony, кишлак, politics, турмуш, русификация, upbringing, mosque, school, faith, russification, колонизация, мечеть, маъмурият, property, мустамлака, administration, халқ, madrasah, қорихона, enlightenment, мулк, хужра
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники