Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Похороны в культуре Сополли и Жаркотон
Safarali KUSHOKOV
Общество и инновации · 2 · 150-154 · 2021
Аннотация
Калит сўзлар: Ушбу мақолада ҳар бир халқ ўз ўтмиш тарихи давомида Сополли, ўзининг миллий қадриятларига, урф-одатларига, анъана- Жарқўтон, ларига эга бўлиб, уни ривожлантириб бориши ҳақида Кўзали, таъкидлаб ўтилган. Даврлар ўтиши билан халқнинг бу бронза, зардуштийлик, анъанавий удумлари бироз ўзгариши мумкин, лекин асос, Андранова, илдизини йўқотмайди. Анъана сифатида Сополли мадания- Ригведа, тининг илк ёдгорлиги ҳисобланган Сополлитепада қабр- дафн, ларнинг тузилиши, қурилиш тартиби нафақат кейинги дин. босқичларда (Жарқўтон, Кўзали, Мўлали, Бўстон), балки ҳозирги кунгача ўзбек халқи ижтимоий-маданий ҳаётида сақланиб қолганлигини кузатиш мумкинлиги ҳақида сўз боради. 1 PhD Student, Termez State University. Termez, Uzbekistan. E-mail: koshoqovsafar@gmail.com. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 11 (2021) / ISSN 2181-1415 Похороны в культуре Сополли и Жаркотон АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В данной статье рассматриваются национальные Сополли, ценности, обычаи и традиции узбекской нации, Жаркотон, складывающиеся на протяжении всей ее истории. Со Гозали, временем, традиции и обычаи народа могут измениться, но бронза, зороастризм, фундамент узбекской нации не теряет своих корней. Андранова, Традиционно, считается, что это – первый памятник Ригведа, культуры Сополли в Сополлитепе. Ее структура гробниц, погребение, порядок строительства, можно наблюдать, не только на религия. более поздних этапах (Джаркотон, Козали, Молали, Бостон), но и надругих культурных памятников. Это важно в социокультурной жизни узбекской нации. Ўша давр урф-одатларига кўра, марҳумнинг тириклик чоғидаги ижтимоий ҳаётдаги мавқеига қараб кўмиш анъанавий одат ҳисобланган. Бундай ҳолатда, марҳумни “нариги дунё”га кузатишда, албатта, қурбонлик қилиниб, қурбонлик ҳайвонининг маълум қисмини, яъни курак суяги, орқа оёғи, бир неча қовурға гўшт- ларини қабрга қўйганлар. Бу удум Сополли маданиятининг барча босқичларида кузатилади. Аммо ёш болалар дафн маросимларида қурбонлик қилинмаган ва қабрга ҳам гўшт қўйилмаган. Сополли ва Жарқўтон босқичларида қабрга металл буюмларнинг уй-рўзғор ишида фойдаланиб келинган асли қўйилган бўлса, Кўзали босқичидан эътиборан, улар ўрнини митти бронза буюмлари эгаллайди. Бу дафн маросимининг янгилиги эди. Кўзали босқичидан бошлаб, дафн маросимлари билан боғлиқ ишлар ибодатхона зиммасига ўтади. Шу боисдан бўлса керак, ибодат- хонанинг хўжалик хизмат бўлимида шу мақсад учун махсус устахоналар ташкил этилган. Демак, бу анъана, яъни хўжаликда, турмушда ишлатиладиган буюмларни марҳум билан бирга қўйиш одати Кўзали даврига келиб, мутлақо йўқолади. Чорвадор жамоаларда ҳам қабрга қурбонлик ҳайвонининг маълум қисми қўйил- ганлиги кузатилади. Қабрларда қизил рангнинг учраши бу диний дунёқарашдаги инновацион жараённи билдиради. Инновация – бу жамият ҳаётида юз берувчи янгиликдир. Бундай янгиликлар дафн этиш тартибида, маросимларида яхши кузатилади. Сополли маданиятининг илк босқичи ёдгорлиги Сополлитепада марҳумни хумга ва кўзаларга солиб дафн этилганлик ҳолатлари учрайди. Оташ- парастликдан зардуштийликка ўтиш жараёнини кўрсатувчи муҳим омиллардан бири қабрларда аста-секин митти остадонларнинг пайдо бўлиши билан характер- ланади. Бундай ҳолат илк бор Мўлали ва Бўстон босқичларидан кузатила бошлайди. Аммо бу одат кенг тарқалмаган. Улар дастлаб диний раҳнамоларга тегишли бўлган бўлиши мумкин. Уларнинг болалари эса хумчаларга солиб кўмилган. Буни зардуштийлик дини кўмиш маросимидаги остадонларнинг илк кўриниши сифатида изоҳлаш мумкин. Жамоанинг бошқа аъзолари эса оламдан ўтгач, ерга кўмилаверган. Бу белгилар зардуштийликнинг илк кўринишлари Сополли маданиятининг босқичларида пайдо бўла бошлаганлигидан дарак беради. Жарқўтон босқичининг сўнгги дамларида, айниқса, Кўзали босқичидан бошлаб, жасадларни аҳоли яшаш манзилларига кўмиш ман этилиб, аҳоли турар-жой- ларидан ташқарига кўмиш урф бўлган. Бу ҳам одамларнинг диний тасаввуридаги 151 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 11 (2021) / ISSN 2181-1415 янгилик эди. Сополлитепа ва Жарқўтон мозорларида қабрга йўқолган одамнинг ўрнига қўйнинг кўмилганлик ҳолати учрайди. Бу билан марҳумнинг руҳини кўмиш, деб ҳисоблаган бўлсалар керак. 1982-йилнинг куз ойида “Бўстон – 4” қабристонида У. Рахманов 42 та қабр очади. Бу қабрларнинг бошқаларидан фарқи шундаки, уларнинг кўп қисми кенотаф қабрлардан иборат. Бу қабрлар хронологик жиҳатдан икки гуруҳга бўлиниб, улардан 25 та қабр Мўлали босқичига, 14 таси Бўстон босқичига тегишлилиги аниқланди. Бундан кўриниб турибдики, Сополли мада- ниятининг сўнгги Мўлали ва Бўстон босқичларида майитсиз қабрларнинг сон жиҳатдан кўпайиши, қабилалараро ҳарбий тўқнашувлар оқибатида вафот этган ва йўқолган кишиларнинг сон жиҳатдан кўпайишининг белгисидир. Сополли мада- ниятининг бу босқичига келганда, чорвадор кўчманчи Андранова маданияти қабилаларининг Ўрта Осиёга кириб келиши дафн маросимларида ўз аксини топган. Кўзали, Мўлали ва Бўстон босқичларида мурдани кремация қи
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Ушбу мақолада ҳар бир халқ ўз ўтмиш тарихи давомида Сополли, ўзининг миллий қадриятларига, урф-одатларига, анъана- Жарқўтон, ларига эга бўлиб, уни ривожлантириб бориши ҳақида Кўзали, таъкидлаб ўтилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Ушбу мақолада ҳар бир халқ ўз ўтмиш тарихи давомида Сополли, ўзининг миллий қадриятларига, урф-одатларига, анъана- Жарқўтон, ларига эга бўлиб, уни ривожлантириб бориши ҳақида Кўзали, таъкидлаб ўтилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Sopolli, cultural monuments. This is important in the socio-cultural life, Gazali, religion, дин, burial, религия, Жарқўтон, Кўзали, Сополли, дафн, погребение, зороастризм, Andronova, Ригведа, Rigveda, bronze, Zharkoton, Гозали, Жаркотон, бронза, Zoroastrianism, Андранова, зардуштийлик
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Диссертации и авторефератыYusupov Kuanıshbay Baltabayevich2026
МонографииK.J.Murodov2026