К содержанию
РецензированоRU2021

Влияние политической ситуации в Восточном Туркестане на этнокультурные отношения народов региона

Gulnorahon VALIKHONOVA

Общество и инновации · 2 · 311-316 · 2021

Аннотация

Калит сўзлар: Мақолада Шарқий Туркистонликларнинг Фарғона Фарғона водийси, водийси аҳолиси билан ўзаро савдо-иқтисодий алоқалари Қашқар, ҳамда бу алоқаларнинг сиёсий вазият ва демографик уйғур, жараёнларга, маданий ҳаётга таъсири тарихий манбалар ўзбек, савдо, асосида таҳлил этилган. Ушбу алоқаларнинг кучайган давр- қўзғолон, лари ва маҳаллий аҳоли билан интерацияси кучайган кўчиш, даврлар, ҳудудлар ҳам кўриб чиқилган. оила, аҳоли, анъана, одат, интеграция. 1 associate professor, doctor of historical sciences (PhD), Andijan institute of agriculture and agrotechnology, Andijan, Uzbekistan. E-mail: gulivali@mail.ru. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 10 (2021) / ISSN 2181-1415 Влияние политической ситуации в Восточном Туркестане на этнокультурные отношения народов региона АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В статье на основе исторических источников Ферганская долина, анализируются торгово-экономические отношения Кашгар, Восточного Туркестана. Их влияние на процессы тооргово- уйгурский, экономических взаимоотношений населения Ферганской узбекский, торговля, долины. Непосредственное влияние политико- восстание, экономических процессов на политическую ситуацию, миграция, демографическую ситуацию. а также культурную жизнь. семья, Рассмотрены также различные периоды активизации этих население, отношений, в разрезезе их взаимодействия с местным традиции, обычаи, населением. нтеграция. Тарихдан маълумки, географик жиҳатдан бир – бирига яқин жойлашган Фарғона водийси ва Шарқий Туркистон аҳолиси қадимдаёқ ўзаро қизғин иқтисодий, сиёсий ва маданий алоқаларда бўлган. Мазкур алоқалар тарихида водийнинг йирик савдо ва маданий марказлари Қўқон, Андижон, Марғилон, Қува, Ўш каби шаҳарлари муҳим роль ўйнаган. Россиянинг Қашқардаги консули Н.Петровскийнинг ҳисоботларида келтирилишича, Қашқар ва Андижоннинг муайян гуруҳ аҳолиси бу икки ҳудудда кўчиб юриш ҳуқуқига эга бўлган [1]. Илгаридан мустаҳкам қарор топган яқин қўшничилик муносабатлари натижасида икки ҳудуд ўртасида этносиёсий ва этнодемографик алоқалар шакллангани ҳам маълум. Шарқий Туркистонда вазиятнинг кескинлашишига сабаб бўлган шундай воқеалар ва ҳодисалар юз бердики, натижада, ўз юртини ташлаб қочиб кетишга мажбур бўлган аҳоли гуруҳларининг катта тўлқинлари пайдо бўлди. Бу эса, XIX аср ўрталаридан XX аср 60-йилларига қадар бўлган тарихий даврни қамрайди. Тадқиқотда тарихий қиёслаш методи, архив ва манбалар таҳлилига таянилган. Масалан, тарихий манбаларда кўрсатилишича, оммавий кўчишлар жараёнида Қашқардан минглаб оилалар Фарғона водийси ҳудудларига кўчиб ўтиб жойлашадилар. Бу кўчишлар бир неча тўлқинда юз бериб, уларнинг таркибини Қашқар ва унга туташ минтақаларда яшаган уйғур(қашқарлик, хўтанлик, оқсулик, ғулжалик в.х.), қирғиз, қозоқ, дунғон, повон ҳамда хўжа каби этнографик гуруҳ вакиллари ташкил этган. 1954–1962-йилларда Марказий Осиё ҳудудларига 350 мингга яқин одам кўчирилган бўлса, уларнинг қарийб 10 мингдан ортиғи Фарғона водийсига, яъни танишлари ёки қариндошлари ёнига келиб жойлашган. Шунингдек, архив маълумотларида кўрсатилишича, Андижон шаҳри атрофларида уйғурларнинг қатор маҳаллалари барпо этилиб, уларнинг аксарияти муҳожирларнинг илгари яшаган жойлари номи билан аталган. Хусусан, Эскилик, Хўтанариқ, Тўққизариқ, Охунтўпи, Чингузар, Қашқар, Қизмаси, Хаканд маҳаллалари этнодемографик жараёнлар билан бевосита боғлиқ. Бундан ташқари, вилоятнинг Асака, Пахтаобод, Шаҳрихон, Олтинкўл, Андижон, Қўрғонтепа туманларида ҳам уйғурлар кўпчиликни ташкил қилган [8]. Шунингдек, Фарғона водийси аҳолиси сонининг кескин ошишига сабаб бўлган. Қашқар ўлкаси ва Фарғона водийси ўртасидаги этнодемографик жараёнларнинг энг муҳим масалаларидан бири 312 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 10 (2021) / ISSN 2181-1415 уйғурлар сонини аниқлашдир. Улар ягона бир этник ном билан аталмай, балки улар орасида яшаш жойи номлари билан ўзини аташи ҳам кузатилади. Бу эса, албатта, уйғурларнинг салмоғини аниқлашда қийинчилик туғдиради. Ушбу икки минтақа халқларининг этник, тил, урф-одат ва эътиқод яқинлиги улар ўртасидаги ассимиляция ва консолидация жараёнларининг янада жадаллашувига замин бўлди. Анча илгари кўчиб ўтган қашқарликларнинг маълум бир қисми турғун яшай бошлаб, маҳаллий аҳоли билан яқинлашув натижасида ўзларини “ўзбек” деб аташга ўтади. Фарғона водийси ва Шарқий Туркистон аҳолисининг ўзаро икки ҳудуд ўртасида кўчиши ҳусусида таъкидлаш жоизки, кўчишнинг бир неча сабаблари бўлиб, аввало, Цин империяси маъмурлари томонидан маҳаллий аҳолига оғир мажбуриятларнинг юкланиши: – деҳқонларнинг ерлари тортиб олиниб, ўзлари эса чекка ерларга ҳайдалиши; – аҳоли учун янги солиқ ва тўловларнинг жорий қилиниши; – маҳаллий савдогарларга эса алоҳида махсус солиқлар белгиланиши [2]. Солиқ тўламаганларга қаттиқ жазолар жорий қилинади. Тазйиққа олинган уйғурлар ер-суви, чорва ва бошқа мулкларидан айрилган. Ҳатто, болаларини сотиб солиқ тўлаш ҳолатлари ҳам юз бериб, моҳиятан қулчилик томир ота бошлади. Хитой-

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Мақолада Шарқий Туркистонликларнинг Фарғона Фарғона водийси, водийси аҳолиси билан ўзаро савдо-иқтисодий алоқалари Қашқар, ҳамда бу алоқаларнинг сиёсий вазият ва демографик уйғур, жараёнларга, маданий ҳа…»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Мақолада Шарқий Туркистонликларнинг Фарғона Фарғона водийси, водийси аҳолиси билан ўзаро савдо-иқтисодий алоқалари Қашқар, ҳамда бу алоқаларнинг сиёсий вазият ва демографик уйғур, жараёнларга, маданий ҳа… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Fergana valley, узбекский, migration, tradition, анъана, family, уйғур, восстание, уйгурский, семья, custom, uzbek, қўзғолон, традиции, Кашгар, одат, trade, uyghur, савдо, интеграция, Ферганская долина, integration, аҳоли, оила, population, торговля, ўзбек, обычаи, кўчиш, население, uprising, Фарғона водийси, миграция, Kashgar, Қашқар
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники